ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31854

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ан. Агар кечирган бўлсангиз…
Туман ортидан келган қуёш мени чўчитарди. Лекин бу сафар бахтим учун курашдим. Совчилар келадиган куни келинойимни огоҳлантирмадим. Аёллар онам билан гаплашиб, нон синдиришибди. Фотиҳаландик…
…Тўйим куни онамнинг кўзларида порлаган бахтни сира унутмайман. Йигит ўзим кутгандек шаҳзода эди. Биз бугун бахтлимиз. Қайнона-қайнотам ҳам яхши инсонлар экан. Ҳали замон уйимизга янги меҳмон келадиган…
Акам ва келинойимнинг қизи - ширингина жияним бир ярим ёшга тўлгач ҳам тил чиқармади. Шифокорга кўрсатишди. Туғма гунг деган ташхис қўйилди… Келинойимнинг қилмишлари норасида гўдакка урганига роса куйиндим. Ҳомиладорлик пайтларида қанча ёлғон гапирганлар билмадим-у, аммо фарзандидан топди. Ҳозир келинойим қизининг дардида ич-этини ейди. Менга кўзи тушганида нигоҳларида афсусни сезаман. Лекин тил ёриб айтолмайди… Мен жиянимнинг тилга кириши учун келинойимни минг карра кечирганман. Нима бўлганда ҳам надоматда эканини қалбан сезаман.

༺༻✦༺༻✦༺༻
@IBRATLI_SOZLAR

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ОИЛАМИЗГА ИЛОН БЎЛИБ КИРГАН КЕЛНОЙИМ.

Отамдан бевақт айрилганимиздан сўнг онам акам иккимизни ёлғиз катта қилди. Онамнинг чеккан азоблари менга аён. Мактабда ўқитувчилик қилишдан ташқари, тикиш-бичиш билан ҳам шуғулланарди. Шу меҳнатлари орқасидан бизни ўқитдилар, бировдан кам қилмади.
Акам олийгоҳни тугатиб ишга кирди. Мен эса институт талабаси эдим. Онам нафақага чиқди. «Энди келин олсам, бу ёғига роҳатларингни кўриб яшасам», деб орзу қиларди. Акам келин танлашни онамга қўйиб берди. Онагинам суюна-суюна келин излашга тушиб кетди. Уч-тўрт қизни суриштирди. Учрашувлар белгиланди. Наргиза исмли, мен тенги, коллежни битирган бир қиз билан бир-бирига ёқишибди. Онам соддагина аёл эди. Ҳаммани ҳам ўзимизга ўхшаган деб санаганми, қизни кўп суриштирмади…
Тўй ўтгач, келинойим билан яқиндан танишиб олдим. Сирлашгим, кўнглимни очгим, унинг ҳам мен билан яқин дугона бўлиши учун ҳаракат қилардим. Доим табассум қилиб турувчи, ҳамма гапга лаббай деб жавоб берадиган келинойимни қариндошлардан тортиб қўшниларгача яхши кўриб қолганди. Акам ҳам бахтдан сармаст эди. Онам «Бахтимга ўзим истагандан зиёда келин тушди», деб қувончлари ичига сиғмасди. Бу аслида ниқоб эканини ким ҳам билибди, дейсиз? Ширин сўзлар замирида кўнгли қоралик яширинган экан…
Бир куни ўқишдан эрта келдим. Онам қариндошимизнинг бешик тўйига кетган, акам ишда эди. Келинойим қаерда экан, деб энди уй остонасидан кираётгандим, телефонда гаплашаётгани қулоғимга чалинди.
- Ҳа, қайнонам ҳам қаергадир даф бўлди. Йўқолиб кетсин, кўришга тоқатим йўқ. Ҳм… ҳали кўрасан, дугон. Ўғлининг бошини айлантириб олганман. Ҳар кечқурун онаси кун бермаётганини айтиб, йиғлаб оламан. Аммо онасига ҳали бир оғиз гапира олгани йўқ, бу қўрқоқ. Синглиси бўлса мулойим супурги. Ҳамма уй ишларини қилдириб оламан. Нима? Йўқ, ҳали совчи келгани йўқ. Келса ҳам думини тугаман. Ҳали менга кўп керак бўлади… Охири ҳалиги жиянимга узатишга кўндирарман.
Сезиб қолмасин дея дарров ортимга қайтдим. Эшитганларим туш бўлишини жуда истардим. Онам билса, қон босими ошади, деб индамадим. Акамга айтсам, хотини билан жанжаллашиб қолишидан қўрқдим. Балки бу икки дугонанинг оддий ғийбатидир. Эҳтимол кўнглида бундай гаплари йўқдир, деб ўзимни ишонтирдим. Шу би­лан бу гапларни унутиб юбордим.
Келинойим доимгидек хушмуомала ва меҳрибон эди. Акам унга ўзидан кўпроқ ишонарди. Акамнинг онамдан узоқлашиб кетаётгани менга яққол сезиларди. Авваллари ишдан сўнг онам билан гаплашиб ўтиришарди. Энди эса овқатдан сўнг келинойим бирор баҳона билан уйга чақирар, шу бўйи кўринмасди. Онам акамни қалбан соғинаётганини сезардим, аммо буни билдирмасди. Икки ёшнинг бахтли эканини кўриш уларга етарли эди.
Орадан бир йил ўтди. Келинойим ҳомиладор эди ўшанда. Охирги курс эдим. Бир куни ўқишдан қайтаётгандим, қўшним имлаб қолди:
- Ҳа, Зиёдахон. Сизнинг тўйингизни ҳам бир кўрарканмиз-да. Кечаги совчилар дурустга ўхшади, нима жавоб қилдинглар? Мендан сўрашганда сени роса мақтадим…
Ҳайрон бўлдим.

- Билмасам… келгани йўқ, — дедим ийманиб.
- Вой, келинойингиз билан гаплашаётганига кўзим тушганди.
Бир вақтлар келинойим айтган ўша нохуш гаплар ёдимга тушди: «Келса, ўзим думини тугаман». Наҳотки!?
Ўйлаганларим ичимда қолиб кетаверди. Онамга келинойим менга келган совчиларни йўқотаяпти экан, деб айтишга уялдим. Аммо бунга амин бўлиш учун келинойимнинг ўзидан сўрай қолдим.
- Кеча уйга кимдир келдими? Қўшнилар кўрганмиш…
Келинойим бироз талмовсираб қолди:
- Ҳа-я… айтиш хаёлимдан кўтарилибди. Ўлсин, ўқимаган, ҳунарсиз, камбағал оиладан экан. Йўқ, дея қолдим… Ойим эшитиб хафа бўлмасинлар, деб. Ҳали сизга зўр жойлардан чиқади, Зиёдахон.
Келинойимга яна ишондим.
Олийгоҳимиздаги бошқа факультетда ўқийдиган бир йигит анчадан бери мени кузатиб юрарди. Келишган, ўзига тўқ оиладанлиги билиниб турар, жиддий ва ўқимишли эди. Дугоналаримнинг гапига кўра, кимдандир менинг манзилимни олибди. Совчи жўнатармиш…

Ўқишдан қайтаётганимда ўзи йўлимдан чиқди.
- Яхшимисиз, Зиёдахон, — деди у бироз жилмайиб. — Сизни анчадан бери кузатардим. Худди… кўнг­лимдаги қизсиз. Агар… йўқ демасангиз.
эртага уйингизга одамларим боришади. Икки томон хўп деса, сизни учра

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#икки_ҳикоя

📝 ЭРКАК

Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир маҳалланинг тўрида жойлашган эди.
Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳарир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди..

📝 ИНТИЗОР

У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни ... "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди .
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини , бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач , эшик қўнғироғини босди . Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди . Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди . Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди :
- Ак-а-а-а-а ...

Хазонрезги
@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Беш нафар фарзанди бор отанинг жасади дарёдан топилди. Тазиядан тўрт кун ўтиб топилган хат ҳаммани шокка солди‼️

25-апрел куни тунда махалламизда яшовчи 1979-йилда туғилган 5 нафар фарзанди бор ота ўзини дарёга ташлади. Тазиядан 4 кун ўтиб хонасидан топилган бир хат ҳаммани шокка солиб қўйди. Хатни ўқиган маҳалла имоми қабрни очишни айтди. Одамлар қабристонга борганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди.

Қабр очилганида эса.. Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#КАТТА_ЧЕГИРМА

✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ
#ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍

😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱

✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃‍♀‍➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅

/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6

👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЎЛГАН ВОҚEА

Қизимнинг бир дугонаси бор эди. Кечалари ухламай ўша дугонаси билан ёзишиб, гаплашиб чиқарди. Кўпам эътибор бермаганман. Бир куни ўша дугонасини уйимизга ётиб қолишга чақирди. Ҳа, эрга тегса шундоқ ҳам ўртоқлари билан гаплашишга вақти бўлмайди деб рухсат бердим. Ярим кечаси кулгу овозидан уйғониб кетдим. Ва чиқиб, қизимнинг хонасига мўраладим. Некўз билан қарайки бу қизлар...🫣👇
https://telegram.me/joinchat/UIUpbb4hXd5jYWNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Боламни қон қахшатдим...(ҳаётий вокеа)
Мен бедаво дардга чалинган аёлман. Бироқ бу ҳақда зорланиб оғиз очишга ҳақим йўқ. Қилган гуноҳларимга яраша жазолаётганимни яхши биламан.
Бўй етган қизларнинг ҳаммаси вақти-соати етганда узатилади. Мен ҳам отамнинг розилиги билан турмушга чиқдим. Эрим билан икки-уч ой яхши яшадик. Кейинчалик менга қоронғу бўлган турмушнинг сирлари очилди. Эрим ёшликдан ичкиликка берилган экан, ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган. Бунинг устига биздан бу одатини сир тутишган. Эрим ичиб келиб, мени сабабсиз калтакларди. Отамнинг уйига доим юз-кўзларим кўкариб борардим. Чунки калтак емаган кунларим оз бўларди. Сўнгги марта уйдагиларни кўргани борганимда отам эримнинг уйига қайтиб жўнатмади. Мен бир ойча дадамникида юрдим. Бир кун уйдагилар йўқлигида эрим келди. «Ичмайман, уйга қайт!» дея Худонинг зорини қилди. Шунда кутилмаганда отам ва акаларим келиб қолиб, эримни роса калтаклаб уйига жўнатишди. Пиёниста эрим юрак ютиб бошқа қайтиб келмади. Мен уйга қайтиб боролмасдим, қайтишни ҳам истамасдим. Ахир у ерда беш ой яшаб, уч ойида калтак едим ва ҳомиламдан айрилдим. Шу сабаб мен учун ортга йўл йўқ эди.
Орадан икки йил ўтди. Уйимизга тағин совчилар кела бошлади. Отам мени хотини вафот этган одамга узатишга қарор қилди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор эди. Катталарнинг қистови қатъий бўлмаса-да, ўша одамга турмушга чиқдим. Бу оилага кўникишим осон кечмади, лекин иккинчи умр йўлдошим оқкўнгил одам эди. Ҳаммаси изига тушиб кетганига қарамай, мен болаларга меҳр беролмадим. Уларни ўзимга ёт тутардим. Ўзимни гўё бу уйга фақат шу икки болага қарашга олиб келинган энагадай ҳис қилардим. Отаси йўқ пайтларда улардан аламимни олардим. Ҳеч қачон етимларга ширин гапирмаганман. Мен келганимга икки ой бўлмасидан болаларни холалари олиб кетиш тараддудига тушишди. Бу гапни эшитиб қувондим. Эрим томон норози бўлди, бироқ болаларнинг холаси ўгай қизим Барнони олиб кетди. Шавкат эса биз билан қолди. Опаси кетганидан кейин бола ўзгарди. Гапирсам, гапимга жавоб қайтармас, иш буюрсам, шумшайиб турарди. Унинг бу қилиғидан жаҳлим чиқиб бечорани аёвсиз калтаклардим. Баъзан нон тугул сув ҳам бермасдим. Кўп ўтмай ўзим кетма-кет фарзандли бўлдим. Эсимда, учинчи фарзандимнинг чилласи чиқадиган куни онам келинлари билан бизникига меҳмонга келадиган бўлди. Ўша кун дастурхонни роса безадим. Бир айланиб келиб, меҳмонхонага мўраласам, ширинликларга кимдир тегинган экан. Албатта, бу ишда Шавкатнинг қўли бордай туюлди менга. Уни ўғрига чиқариб, роса урдим. Ўз болам акасини аёвсиз калтаклаганимни кўриб, ширинликларни ўзи еганини айтди. Шунда ҳам тинчимадим, барибир, уни жазоладим. Шавкат бирор марта отасига ё холаларига зорланиб, менинг урганим ҳақида оғиз очмаган. Ўгай бўлиб ўгайлигимни кўрсатганимни ҳеч қачон бошқаларга билдирмаган. У шундай мард бола эди. Бечора калтакларнинг дастидан оёқ-қўллари қалтираб, таёққа маҳкам ёпишиб олар, кўзларидан шашқатор ёш оқарди. Мўлтираб турган нигоҳи «Онажон, мени урманг. Менга раҳм қилинг», дегандай бўлаверар, доим товуш чиқармай йиғларди. Менинг эса унга сира раҳмим келмаган.
Қайси йили ёдимда йўғ-у, лекин отаси иш юзасидан Янги йилда узоқ сафарга кетадиган бўлди. Ишхонадан ҳамкасби келиб, уйга бозорлик билан болаларга совғалар ташлаб кетди. Ичида эримнинг номидан менга хат ҳам бор экан. У ҳаммамизни байрам билан табриклаб Шавкатга аталган совғани бериб қўйишимни сўраган экан. Мен эса очкўзлик қилиб, унга аталганини тутқазмадим. Ўгай боламдан яшириб, ўз болаларим билан бўлишдим.
Шавкат еттинчи синфда ўқиб юрган кезлар эди. Кутилмаганда касал бўлиб қолди. Чунки бечора болагинамнинг қорни нонга тўймасди. Мен эса уни аямасдим. Хуллас, Шавкат қаттиқ шамоллаб қолди. Бу ҳақда эшитган холаси Шавкатни олиб кетди. Шу билан болам бизникига қайтмади. Аҳён-аҳёнда отасини кўргани келиб турарди. Бир куни ўқитувчиси табелга қўл қўйдиргани уйимизга келди. Мен ўшанда илк марта ўгай ўғлимнинг мактабда жисмоний тарбияни айтмаганда ҳамма фандан аълога ўқишидан хабар топдим. Ўқитувчисидан раҳмат эшитдим. Ўшанда ҳам виждоним қийналмаган. «Мен ҳам онаманми?» деб ўйламаганман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу воқеани нима деб аташни билмадим.
Фақат тӯйиб тӯйиб йиғлагим келди.

Туманимизда месхети турклари яшайди. Меҳнаткаш, ҳалол одамлар, айниқса  эътиқодларига ҳамма ҳавас қилади. Бугун эрталаб жамоат транспортига бир аёл чиқиб ҳайдовчи билан йиғлаб суҳбатлашиб кетди. Беихтиёр қулоқ солдик. Айтишича, бир қӯшнисини кузатишибди,. Туркияга.Уч кун кузатдик, қӯшнимизнинг ҳовлиси жудаям катта.Уларнинг оиласида неча киши бӯлса, ҳаммаларининг тенгдошлари йиғилишди.35яшар ӯғлининг синфдошлари эса,-Ҳасан, агар кӯниколмасанг,қайтиб келавер оиланг билан,уйингни қайтариб олиб БЕРАМИЗ,—дейишди.
Уйни сотиб олган одамни бутун маҳалламиз ёмон кӯряпти, гарчи у ҳам яхши инсон бӯлсада,-дейди халиги аёл. Мен эмас, менинг нариги маҳаллада турадиган қариндошларим ҳам хафа. Учинчи синфда ӯқийдиган қизлари билан хайрлашаётган болалар эса ҳаммамизни йиғлатишди. Уй жуда арзон кетди. Эсиз, қанча йил меҳнат қилишганди. Туркияда ижара туришаркан. Шунча катта оила қандоқ қилишаркин,- деб борадиган манзилидан ҳам ӯтиб кетибмиз.
Барча йӯловчилар ӯша бошқа миллат бӯлса ҳам,қадрли бӯлган қӯшниларга Ҳавас қилдик.Чин дилдан.
Ӯша хонадон-одамийлик шоҳсупаси бӯлибдида!

Тӯқсон иккинчи йилни эсладим. Биз ҳам қӯшниларимиз ака-ука Фатали ва Гулали акаларни кузатгандик.Фатали акани қизи Зулхумор опа маҳалламиздаги боғчадан ҳайрлашиб чиқолмай охири амакиси келиб олиб кетганди. Гулали акани кӯзида ҳам ёш бор эди...Бунга энди анча бӯлган.Аммо бугунги воқеадан мен бир ажиб кӯтаринкилик туйдим.
Аллоҳга ҳамд, яхши инсонлар кӯп экан.
Субҳаналлоҳ!!!Дили пок,ӯзи пок инсонларни Ӯзинг сақла, Аллоҳим!

Саидахон Ризаева
Андижон

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Улар эндигина кахвадан хуплай бошлаган пайтда, хонага Алишер кириб келди. Асрор Поёнов билан куришгач, Нодирга маьлумот солинган жилдни топширди. Нодир маьлумотнинг асл нусхасини олди ва дархол мижозига узатди. Маьлумотнинг иккинчи нусхасини эса тескари холатда олдига куйиб куйди. Асрор Поёнов маьлумотни бир туки хам узгармай укиб чикди. У укиб булгач, Нодирга тикилди ва:
- Учта.
- Кечирасиз?
- Мен шу нарсадан курккандим. Атиги икки хафта ичида уч киши.
- Нима тугрисида гапиряпсиз?
- Сиз тайёрлаган маьлумот. Батафсил ёзилибди. Икки хафта ичида у уч эркак билан учрашишга улгурибди.
Нодир бу сузларни эшитиб бир калкиб тушди. Огзидаги кахваси тугри олдидаги маьлумот ёзилган когозга тушди.
- Нима? Кечирасиз, деди у.
У кахва тукилган хар бир варакни артганча маьлумотни укишга киришди. Укишни тугатгач,у узини холсиз ва гулдек хис килди. Нодир бор кучини йигиб мижозига тикилди. Мижози эса аста суз котди.
- Дунёда биз умуман ишониб булмайдиган аёллар хам бор,шундай эмасми?
Тамом...

Крик Души Шухрат.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:

✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
✅ Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅ Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Жохил эр

Жуда ғашим келадиган бир ҳолат бор: Эркак болаларига хаттоки пайпоқ ҳам олиб бермайди. Ҳаммасини хотиннинг онаси тошқилаб олиб келиб беради!
Яхшиям келиннинг онаси бор экан-а? Бўлмаса, болачалар ялангоёқ юрармиди, деб ўйлайман.
Жуда яхши келинчак бор. Ўзининг аёллик тутуми ҳақида у шундай дейди: эримнинг аввал пайпоғини кийдириб, кейин туфлисини ҳам кийдириб, энгашиб ипларини ўзим боғлаб қўяман, эр бўлиб ҳали бирон марта уйдан чиқиб кетишда ўзлари эгилиб туфлиларини киймаганлар. Айтган гапларига бирон марта қарши гап айтмаганман.
Браво дейман!
Чунки камина турмуш ўртоғимнинг оёғига пайпоғини кийдириб, туфлисининг ипини боғлаб қўйган хотин эмасман. Нимага? Турмуш ўртоғим мени оёғининг остига бирон марта эгилтирмаган.
Ҳижолат бўладилар қанақадир.
Энди айнан ўша келин эри ҳақида айтади: Болаларимга ҳамма нарсани онам қилиб берадилар. Ҳатто памперсигача ташилади.
Мен эса каранда эрнинг бу безлигига нима дейишни билмай туравераман.
Ахир, бола уники-ку! Оёғи остида пилдираб юрган хотинини қул, унинг боласини қулвачча кўряптимикан?
Келинчакка "бўлди, онангиз бошқа ҳеч нарса қилиб бермасин. Эрингизга айтинг, шунақа-шунақа нарсаларим кам, олиб беринг! деб тил келиб сўранг!" дейман.
"Опа барибир қилиб бермайдилар. "Бошимни қотирма, ўзи ишдан чарчаб келяпман!" деб гапимни эшитгисиям келмайди" дейди у яна.
-Яхшики, онангиз ҳаёт! Савдога чиқадилар. Бугунча шунақа! Эртага савдога чиқмай қўйишлари мумкин. Хўш, ана ундан кейин нима бўлади?
Ўзингизга савол беринг, менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилардингиз? Турмушга чиққан пайтимда ота-онам оламдан ўтишганди. Ўзим жигарларимдан узоқ жойга тушганман. Мени қиз қилиб чиқарган опамникига ҳам анча-анчада борардим.
Келинчак мум тишлайди. Гоҳ-ногоҳ қиммат машинасини ўрнидан жилдираётган куёв тўрага кўзим тушиб қолади. Очкисини ҳам хотини тақиб қўйган бўлса керак, у ечиб қўймагунча кўчада "Нусрет" бўлиб юради!
Шу келин менга яқинда яна телефон қилди: бўйида бўлиб қолган экан, буни эшитиши билан эри болани "олдирасан" га тушиб олибди.
"Опа, шуни гуноҳлигини кўп айтардингиз. Ичимда ишқилиб, шунақа вазиятга тушмай дердим. Мана озми, кўпми хатм қиляпман. Ҳечам шу болани олдиргим йўқ, аммо эрим қўймаяпти. Нима қилсам, бўларкан?"
Нима дейишни билмай қоламан...
Олифта хўжанинг карандалиги энди асабимни қўзғата бошлайди. Шу "керилишига" учта болани боқолмайман деб қўрқармикан-а? Дардни еб туғадиган бу- у эмас, хотин киши бўлса...
Кейин бу боланинг кетига пасперс ташийдиган ҳам у эмас, бир ожиза аёл бўлса...
Бекорга "дўстинг ола қарға бўлса, титганинг гўнг бўлади " дейишмас экан-да!
Солиҳаликни қиёмига келтираман деб яшаётган аёлга нега солиҳлардек муносабат қилинмас экан?
Келинчак боласини олдириб келди. Кейин бир неча марта иситма чиқиб, дўхтирга қатнаганидан ҳам хабардорман.
Мен кеча UZI аппарати ҳақида ўқиб қолдим. У ихтиро қилинган 1945 йилдан бери UZI да қиз жинсдалиги айтилган ёки туғилиши исталмаган 33 миллион ҳомила нобуд қилинган.
Тақрибан бу 2010 йиллардаги Ўзбекистон аҳолиси сонига тенг рақам!
Қуръони каримнинг бир қанча сураларида "тириклай кўмилган қизлар" ҳақида ояти карималар бор.
Қиёмат даҳшатлари тасвирланган Таквир сурасида ҳам очиқ-ойдин билдирилган:
"Вақтики, тириклай кўмилган қизлардан сўралса. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?"
Менга бугун яна бир аёл ёзди. У ёзган хатдан контекст келтираман:
"Ман аввал фақат одам пули купайса шунақа харом йулга қадам қуяди деб уйлардим ё пули бумасаям харомга юрадиганла боракан 8 йил булган булса эрим 3 та баламга наскича оберган эмас хаммасини аям қилганла тугилганига, бешигига, тугилган кунига, байрамлага, хайитга оберганлари билан катта буляпти."
Мана яна бир шунга ўхшаган ҳолат...
Бир психологни ҳамма ҳар томондан чайнади: Бунақа эркак аёлга нима учун керак дегани учун!
Энди ана ўша эркаклар ўз танасига ўйлаб кўрсин: Чиндан ҳам нима учун яшашяпти?

Ummu Zaynab Ummu

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жойнамоз

Ажойиб ҳикоя.

Жума намозида эдик. Ўнг томонимда кекса одам ўтирар, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Кекса отахон фарз намози учун қўзғалганимизда орқасига ўгирилди ва орқадаги болага:

Сафда тур, болам, сафимиз бўшамасин, – деди.

Бола момиқ, сержун яшил жойнамоз устида турарди. Негадир ўрин алмашгиси келмади. Отахон буни пайқади чоғи, жойнамозни кўрсатиб:

– Ўзингга ёқадиган юмшоққина жой топиб олибсан-ку. Ҳали онасининг боласи экансан-да, – деди.

Йигитча индамади. Бўш жойга бошқа одам келиб қўшилди. Намозни адо этиб бўлгач, кекса отахонни жума билан муборакбод этдим. Бироздан кейин орқа томондаги болакай келиб, отахоннинг қўлини ўпди. Кекса киши бояги сўзларидан пушаймонда эди.

Йигитчанинг бошини меҳр билан силаб:
– Сени онасининг боласи деганимга хафа бўлма, ўғлим, – деди. – Ҳақингни ҳалол қил. Кексалик қурсин, оғзимдан чиқди-кетди...

Боланинг кўзлари ёшга тўлди.

Бошини қуйи солиб:
– Узрга ҳожат йўқ, отахон. Тўғри айтдингиз. Бу жойнамознинг устига намоз ўқишни истаганим сабаби бор. Онам вафот этганида тобут устига шу жойнамоз ёпилган эди. Унинг устига саждага бош қўйганимда онамнинг бағрига бош қўйгандек бўламан...

Жунайд Суави
Турк тилидан
Умида АДИЗОВА таржимаси

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР...

Кеча бир яқин дўстимнинг тўйи эди. Кун узоқ тўй ташвишларини ўтказиб кечга яқин никоҳ ўқигани қишлоқ домласи келди. Келин билан куёв ўзларида йўқ хурсанд эди. Бир пайт уйдан мен буларга никоҳ ўқимайман деган овозлар эштила бошлади ва домла уйдан чиқиб кетти. Ҳамма шокка тушиб қолган, келин билан куёнинг ранги докадек оқариб қолган эди. Шу заҳоти домланинг ортидан бордим ва нимага никоҳ ўқимадингиз деб сўрасам домланинг жавобини эшитиб менинг ҳам танам музлаб бошлади.

Домла шундай жавоб берди: бундай аёлга уйланиш мумкин эмас чунки...
Давоми👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СОЧ ТОЛАСИДАГИ ХИЁНАТ💔

🥹Сабинанинг турмуши шўрли эмасди — у ҳар куни эрталаб эрин ишга кузатар, кечқурун оғир кундан кейин дарров унга иш югуриб борарди. “Одам бор жойда чарчоқ ҳам бўлади, сабр ҳам” дерди у ҳар доим.

😢Бир куни эрталаб ювилаётган ёстиқ ғилофида бегона соч толаси қолиб кетганини кўриб, ҳафсаласи пир бўлди.

— Меники эмас. Қизимники ҳам эмас. Қўй, можарога арзимайди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

шувга таклиф этардим. Бир-биримиз билан яқиндан танишиб олардик.
Яширмайман, бу йигит менинг орзуйимдаги инсон эди. Уялганимдан ҳеч нима дея олмадим. У сукутимни тўғри қабул қилди ва мени бекатгача кузатиб қўйди. Унинг совчиларини интиқиб кутдим. Онамга шипшиб қўйишни унутмадим. Келинойим бу сафар ҳам қайтармасин, деб уларга ҳам ўзим ёқтирган йигитдан элчи келаётганини айтдим.
Аммо… улар келмади.
Ўша йигит кўринмай қолди. Бир-икки ҳафтадан сўнг олийгоҳ ёнида учратиб қолдим. У мени кўриб, ғижингандек ўтиб кетди. Ҳайрон бўлганча қолавердим…
Барчаси бироз вақт ўтгач маълум бўлди. Йигит яқин бир дугонамга ичидагиларни айтибди:
- Зиёдахонни яхши қиз деб ўйлардим. Дугонангизга айтиб қўйинг, ўз шаънини асрасин. Ёмон йўлларда юриб, охири бахтсизликка маҳкум бўлади.
Дугонам гапга тушунмай, ойдинлик киритишини сўрабди.
- Онам совчиликка бориб, аммаларим олдида изза бўлди. Суриштирса, у қиз шарманда бўлган, йигитлар билан юриб, номусини йўқотган бир беҳаё экан, — дебди.
Дугонам мени оқлабди. Булар бўлмағур гаплигини, ким тарқатганини сўрабди. Аммо йигит айтмабди.
Буларни эшитиб, кўзларимга дунё қоронғи бўлиб кетди. Негадир келинойимдан кўргим келмасди бу туҳматни. Аммо бошқа ким айтиши мумкин? Бу сафар жим туролмадим. Онамга йиғлаб, барини айтдим. Онам ҳам ким бундай деганига ҳайрон. Мени овутадилар-у, ўзлари эзиладилар. Ахир ёшим йигирма иккида, аммо уйга бирор совчи келмади.
Барига ойдинлик киритишим шарт эди. Ким менинг бахтимни боғлаяпти, билишим керак. Уят бўлса ҳам, ўша йигитни топиб учрашдим.
- Сиздан фақат биргина нарсани сўрашга келдим. Ўша туҳмат гапларни сизларга ким айтди?
Йигит кўзларимдаги ёшни кўриб, кўнгли бўшади.
- Зиёда… Мен бунга ишонмагандим. Аммо… ўз оилангиз аъзоси айтганидан сўнг билолмай қолдим кимга ишонишни. Келинойингиз ҳеч кимга айтмаслигимиз шарти билан сиз ҳақингизда бор ҳақиқатни айтганди. Онамга ишонмай, ўзим келинойингиз билан суҳбатлашдим.
- Нима дедилар? Наҳотки, мени ёмонотлиқ қилдилар?
- Улар айтган гапларни айтишга ҳам уяламан, аммо… сиз ундай қизга ўхшамайсиз.
- Раҳмат, очиқ айтганингиз учун…
Мен бахтим учун эмас, оиламизга кириб олган илон борлигидан куйинардим. Ахир, келинойимга нима ёмонлик қилдимки, бахтимни боғласа? Керак бўлса, ҳомиладорлиги учун овқатни ҳам ўзим қилсам, кирларигача ювиб берсам, уйларни супурсам… Бу миннат эмас, оғринмай бажараман ҳаммасини. Лекин…
Онам бу гапларни эшитсалар, куйиб кул бўладилар. Шунинг учун акамга айтдим барчасини.
- Уялмайсанми келинойингга туҳмат қилгани? — деди онам тутақиб. — Қорни оғирлашиб, зўрға юрибди ўзи, сени ёмонлашдан бошқа иши йўқми? Сенга совчи келмаса, унинг гуноҳи нима?
Баттар хўрлигим келди. Акам билан тортишмай, хонамга кириб тўйиб йиғладим. Шундан сўнг бу мавзуда бошқа гаплашилмади. Келинойим эса ҳеч нима бўлмагандек кулиб юрарди.
Ўқишни ҳам битирдим. Бир куни уйга совчи келди: келинойимнинг жияни экан. Келинойим оғзидан бол томиб мақтай кетди. Акам ҳам аллақачон рози экан. Онам «ўзинг биласан», дедилар. Учрашув белгиланди. Чиқсам, кўзлари бежо, озғин­­гина, гап-сўзлари ғалати бир йигит турибди. Сира ёқмади. Рад этдим. Аммо акам шунга берамиз, деб туриб олди. Ҳатто мендан сўрамай нон синдирилди. Онам эса икки ўт орасида, нима дейишга ҳам ҳайрон эди. Ахийри, куёвни суриштирай, деб холам билан уч кун юриш­ди. Яхшиямки, шундай қилишибди…
- Йигит гиёҳванд экан, — дедилар йиғлаб, — рўйхатда тураркан.
Акам шахд билан келинойимга ўгирилди:
- Буни билармидинг?
- Йўғ-ей, билсам Зиёдахонга мос кўрармидим… — дедилар маъюсланиб.
Ичида бошқа нарса деб турганини фақат мен сезардим. Аммо тилимга кўчира олмадим.
Тақдирга тан бердим. Ишга киргач, шу билан овундим. Келинойим қиз туғди. Ҳаммамиз шу гўдакка хурсандмиз. Кечалари келинойимга ёрдам бериб, бешик тебратардим. Бироқ аввалгидек гаплашмасдик.
Бир куни ишдан чиқаётсам, бир пайтлар менга совчи қўйган ўша йигит кутиб турган экан.

Салом, анча бўлди кўришмаганимизга, — гап бошлади у, — сизни шунча вақтдан буён билдирмай кузатиб юргандим. Ножўя қадам босганингизни кўрмадим. Қўшнилар, устозларингиздан ҳам суриштирмадим. Онамни ишонтирдим… Менга турмушга чиқишингизни сў­райм

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Қуръонда икки хотин олиш ман этилмаган, — деди у.
Қандай қилиб бу гапни бемалол айтиш мумкун?
Саид — мени севаркан-у, мен эса уни бошқа аёл билан бўлишишим керак экан.
— Мен эркин аёлман, Саид, бошқа қадриятларда улғайганман. Менинг дунёқарашимда кўп хотинлилик жиноят ҳисобланади. Сизни қанчалик севишимдан қатъи назар, бунга кўниколмайман.
— Исломни қабул қилишинг мумкин — ўшанда менинг дунёйимда бўласан. Фарзандларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам мусулмон бўлади. Сен барибир менинг динимни қабул қилишингга тўғри келади..
— Мен сизга турмушга чиқмайман. Мен иккинчи хотин бўлишни истамайман! Мен ҳаётимдаги қадриятларни ўзгартира олмайман. Кунига беш маҳал намоз ўқий олмайман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌷​​ Ayol kim?

🍃 Birinchi bo‘lib diktator fir’avnga butun iymoni, kuch-quvvati va shijoati ila yuzma-yuz ro‘para turgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Sayyida Osiyodir.

🍃 Birinch bo‘lib Ka’batullohning vujudga kelishi va Makka shahrining gullab-yashnashiga sababchi bo‘lgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Hojar onamizdir.

🍃 Birinchi bo‘lib yer yuzidagi eng pok suv Zamzamni ichishga erishgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Hojar onamizdir.

🍃 Birinchi bo‘lib Muhammad alayhissalomga iymon keltirgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Xadicha onamizdir.

🍃 Birinchi bo‘lib Islom uchun jonini fido qilgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Sumayya roziyallohu anhodir.

🍃 Birinchi bo‘lib Islom uchun mol-mulkini hech ikkilanmasdan fido qilgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Xadicha onamizdir.

Bilmagan har kimsa bilib olsinki, ayol Islom uchun faxrdir. Ayollarni hurmat qilgan va ularning qadr-qimmatini bilgan ummatga Allohning salomlari bo‘lsin..!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 DIL OGʻRIGʻI

Qizlik uy bozor. Shoh ham keladi, gado ham. Noila bo‘y yetganda ham "ostonani supuruvchilar" soni bis’yor bo‘ldi. Sabab ham har doimgi sabab: Noila oqila, chaqqon, boz ustiga chiroyli ham edi.
Ota-ona bunaqa vaqtda shoshilib qolar ekan. Bir qarorga kelish juda ma’suliyatli. Umr savdosi axir. Sovchilar esa har turfa kishilar.
Bir kuni esa... Bir kuni qo‘shni mahallalik Soli soqovning o‘g‘liga so‘rab sovchilar keldi. Ota tomonidan dangal "Yo‘q!" javobi aytildi. Sovchilar ham bittada bo‘sh keladigan xilidan emas ekan. Ikkinchi marta yana kelishdi... va kelganlariga ming pushaymon yeyishdi. Garchi kuyovlikka nomzod yigit o‘qimishli, yaxshi kasbni egallagan bo‘lsa-da, bu tarozining og‘ir pallasini bosa olmadi:
- Mening soqov xonadoniga beradigan qizim yo‘q, - gapni shart kesdi ota.
Ota so‘zida turdi. Qizini tagli-tugli oilaga kelinlikka berdi.
Ota bir umr pushaymon bo‘lib yashadi. Uch nabiralik bo‘lgan ota, nabiralarini xar bag‘riga bosib suyganda ich-ichidan eziladi. U nabiralarining hech biri "Bobojon" deb erkalanmasligidan kuyadi.
Qanday erkalansin? Uchchovi ham bezabon bo‘lsa...

Astaxfirulloh.... Tilga extiyot bo‘ling. Goxida nohaq ayblov yoki nohaq aytilgan so‘z, qarg‘ish va duoibad kabi o‘zingizga qaytishi mumkin...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 Докторлар бу ҳомилангиз хавфли дейишди. Туғсангиз соғлиғингиздан айриласиз. Назира опа ўз қарорида туриб олди. Вақти келиб ўғил чақалок туғилди. Назира опа ярим жон бўлиб қолди. Эри хатто ўғли хақида сўрамади ҳам. Аёли соғлиғидан қайғурарди. Собир ака аёлини жуда севарди.
Катта ўғли ўн ёш, иккинчиси етти ёшда эди. Каттаси укасига умуман қарамасди. Онаси у туфайли касал бўлиб қолгандида. Кичиги бошида ўйнатиб юрди. Акаси сўкавергач у ҳам болага қарамай қўйди.
Назира опа роса куюнар, Аллоҳдан ўзига фарзанди учун узоқ умр тиларди. Фақат Назира опагина болага қарар, бошқалар наздида чақалок шумқадам эди. Йиллар ўтгани сайин Назира опанинг соғлиги ёмонлашарди. Бола уч ёшда ҳаммадан ҳайиқар бирор ширин сўз эшитмасди. Ҳамма уни турткиларди. Олти ёшга тўлганда эса Назира опа дунёни тарк этди. Болакай дунёда ёлғиз қолганди гўё. Катта ўғли Сухроб ўшанда укасини тутиб роса урди. Зўрға катталар болачани ажратиб олишди. Собир ака эса аралашмади ҳам. Маракалари ўтиб уйда ўзлари қолгандан сўнг болакайга азобли кунлар бошланди. Оталари ишда ака-ука болакайга оғир юмушларни буюришар, бола калтак емаслик учун ҳамма ишларни бажарар эди. Бирор иши ёқмаса аёвсиз калтакланарди. Шундай қилиб Назира опанинг дунёдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Болакай еттига кирганди. Ҳар кунги калтак, азоблардан болакай чўкиб қолганди. Акаларининг кўзларига жавдираб қарарди. Ўша кун негадир болакай бахтиёр уйғонди. Онасини тушида кўрганди. Оппоқ либосли онаси уни қўлидан етаклаб кетди. Турдида негадир ювингиси келди. Билганича таҳорат олди. Бир пайт онаси олиб берган чиройли кийимларини кийиб онаси ёқтирган гуллардан узиб онасининг қабрига йўл олди. Қабр ёнида бир паст турдида, қабрни қучоқлаб олди, худди онасини қучоғида ётгандай бўлди. Юзида табассум билан ухлаб қолди.
Болача санани билмас эди. Ўша кун онасини туғилган куни эди. Ички бир ҳиссиёт уни етаклаб келганди. Бир оздан сўнг Собир ака икки ўғли билан қабр ёнига келишди. Қабр қучоқлаб кичик ўғли ётарди. Бориб уни туртишди. Юзда табассум билан болакай дунёни тарк этган эди! Ота боласини қучоқлаб йиғлаб юборди. Нега аёли тушида унга норози қараганини энди тушунди. Афсус жуда кеч эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу орада Шавкат бизникига умуман келмай қўйди. Унинг ҳарбий билим юртига ўқишга тайёргарлик кўраётганини отасидан эшитдим. Ўғлим ўқиди, ишлади, лавозими кўтарилди. Ўзи уйланди, уй қурди. Ҳа, мана шундай эпчил чиқди бу бола. Шавкат менинг ёнимда яшаганида бир оғиз ширин сўзимни аяганман, лекин ўғлим ёмонликларимга яхшилик билан жавоб қайтарди. Шавкат укасини ўгай, деб айирмади. Уни ўзига эргаштирди. Ўқишга киришига кўмаклашди. Ишга жойлашишида ҳам ёрдамини аямади ва ҳозир ҳам қўллаб туради.
Мен ҳозир касалман. Бугун бир норасида етимни уриб-тепкилаган қўл-оёқларим дағ-дағ титрайди. Бу ўгай боламни қон қақшатганим эвазига берилган жазо! Мен унинг кўкрагидан итаргандим, у эса онам, деб мен билан отасига ҳаж сафарини адо этишимизга шароит яратишга тутинди. Мазам йўқлиги учун боролмадим, отаси эса бориб келди. Кўпинча кўрпа-тўшак қилиб ётганим учун Шавкатжон докторларга ўзи олиб бориб кўрсатди. Хуллас, ёрдамини аямаяпти. Мен эса уяламан. «Ахир бу болага не кунларни кўрсатмаганман, нега у мени аяйди?» дейман. Одам ҳам шунчалар оқибатли бўладими?
Бир кун туш кўрдим. Тушимга онам кирибди. Онамнинг оламдан ўтганига анча бўлганди. Уни кўриб, қувонганимдан қучмоқчи бўлдим. Бироқ онам мени итариб, яқинлашишга қўймади. «Сен менинг болам эмассан. Гуноҳларинг қилган савоб ишларингдан кўп. Кимга озор берганингни ўзинг яхши биласан. Унинг олдига бор-да, шу қалтироқ қўлларинг билан бошини сила. Бағрингга бос. Шундай йиғлагинки, кўзларингдан оққан шашқатор ёшлар тинмасин. Худо де, ўша жабрдийда сени кечирсин. Гуноҳларингни Худо кечирсин. Айтганимни қил, бўлмаса, менинг ёнимга келма. Агар гапимга қулоқ солмасанг, менинг сендай болам йўқ!» деди-да, кетиб қолди. Бу тушдан эсанкираб қолдим. Наҳот мени Худо кечирмаса?! Наҳот Тангри мендан юз ўгирган бўлса?! Болажоним, Шавкатжон, мени кечир! Кўзлари сўқир онангни кечир! Сенга оналик қилолмаган онангни кечир!..
Ҳурматли таҳририят ходимлари, бу гапларни ёзишимдан мақсад менга ўхшаган етимларга она бўлганларнинг кўзлари очилсин, дейман. Улар ўзига тўғри хулоса чиқариб олса яхши бўларди. Мен қилган ишларимдан минг-минг пушаймонман. Бахт, аслида, ҳаммага кўнглингни очиб, сендан меҳр кутадиганларга меҳр улашиш экан…
Тамом...

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР...

Кеча бир яқин дўстимнинг тўйи эди. Кун узоқ тўй ташвишларини ўтказиб кечга яқин никоҳ ўқигани қишлоқ домласи келди. Келин билан куёв ўзларида йўқ хурсанд эди. Бир пайт уйдан мен буларга никоҳ ўқимайман деган овозлар эштила бошлади ва домла уйдан чиқиб кетти. Ҳамма шокка тушиб қолган, келин билан куёнинг ранги докадек оқариб қолган эди. Шу заҳоти домланинг ортидан бордим ва нимага никоҳ ўқимадингиз деб сўрасам домланинг жавобини эшитиб менинг ҳам танам музлаб бошлади.

Домла шундай жавоб берди: бундай аёлга уйланиш мумкин эмас чунки...
Давоми👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#КАТТА_ЧЕГИРМА

✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ
#ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍

😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱

✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃‍♀‍➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅

/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6

👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳиёнаткор хотин...(дедектив хикоя)
Нодир хонасидаги креслода оёкларини стол устида чалкаштирганча утирарди.
У узича; Агар хозир бирортаси хонамга кириб келса менинг омадли ва иктидорли дедектив эканлигимга шубха килмайди ва бу фикр нотугри булмайди, деб уйларди. Нодир эндигина уттизга кирган, буйи баланд, юз киёфаси жиддий ва кора сочлари калин эркак эди. У узининг куркам эканлигини билар эди. Уч йиллик фаолиятидан сунг, унинг хусусий агентлиги шахарда яхшигина обруга эга булганди. У хали уйланмаган, лекин севгилиси бор эди. Кунглига соя солиб турган бир нарса эса унинг севгилиси турмушга чиккан аёл эканлиги эди.
Хона эшигининг уч марта таккиллаши уни хаёлот оламидан вокейликка кайтарди.
- Киринг, деди у оёкларини стол устидан тушурар экан. Куз ойнак таккан,башанг кийиниб олган, сочлари сийрак урта ёшлардаги киши эшикни очди ва ичкарига кириб келди. Детектив урнидан турди ва ташриф буюрувчи билан куришиди.
- Мархамат, утиринг. Мен агентлик директори Нодир Холов буламан. Хуш хизмат? у кузгу олдида куп марта такрорлаб машк килган бу сузларни ярим хаяжон билан айтди.
- Менинг исмим Асрор Поёнов, деди ташриф буюрувчи паст овозда.
- Сизни жуда купчилик тавсия килди. Менинг бир нозиккина муаммом бор,эшитишимча сизнинг агентлигингиз ишни жуда эхтиёткорлик билан олиб борар экан.
Нодир бу сузларни эшитиб камтарлик билан бош иргаб куйди. Янги мижоз юзини четга бурди.
- Тахминимча, хотиним менга хиёнат килаяпти, аммо бунга тулик ишонч хосил килмокчиман. Уни кузатишларингизни истайман... у уйдан чиккач каерга боришини, ким билан учрашишини аниклаб беринглар.
- Сизга тулик ва маьлумот берамиз. Маьлумот качон тайёр булиши керак?
- Менимча, икки хафта бемалол етса керак. Агар бу муддат камлик килса узокрок вакт кузатишингиз мумкин.
- Курамиз... лекин менимча икки хафта етарли.
- Яхши. Мана бу менинг ташриф когозим. Мана бу хатжилдда эса хотинимнинг расми ва пул бор. Сизларнинг хизматингиз бахосидан хабардорман. Канча пул кетса сарфлайверинглар.
- Хотинингизни исми нима?
- Сохиба Норова. Нодирнинг нафаси бугзига тикилиб колди. Сохиба унинг унинг севгилиси эди. Бу киши унинг эри эканда. У хатжилдни очди, узини босиб олиш учун вактдан ютиш умидида сурат ва чекка тикилди.
Мижоз унинг бу жиддийлигини ишга зудлик билан киришиш деб тушунди.
- Ишга жон жахдингиз билан киришадиган одам эканлигингиз куриниб турибди. Келаси сафар куришганимизда менга батафсил маьлумот беришингизга ишончим комил. Хайр. Нодир ванихоят тилга кирди.
- Хайр, урток Поёнов, деди урнидан туриб, мижозини эшикка кузатиб куяр экан. Мижози кетгач, Нодир яна жойига утирди. У карахт булиб колганди. У жавонни очди ва ичидан бир шиша арок билан стаканни олди. Арокдан куйди ва ичкилик хуплаганча энди нима килиш кераклигини уйлай бошлади.
Унинг янги мижози, севган аёли Сохибанинг эри эди. Унчалик хам куримли эмас экан, уйлади у.
- Сохибанинг ундан ажрашмокчи булиб менга тегиши бекоргамас экан. Бундан ташкари у мени жуда севади.
У мижозига хакикатни етказа олмасди. Аммо барибир маьлумот бериши шарт. У ишни агент Алишерга топширишга икки хафталик кузатув давомида Сохиба билан учрашмай туришга карор килди. Сохибани эри унга кандай вазифа топширганини севгилисига кейинрок маьлумот бериб булгач айтади. Улар унинг устидан мирикиб кулишади.
Икки хафтадан кейин Алишер, уз ишини чин дилдан адо этувчи йигирма бир ёшли йигит Нодирнинг хонасига кириб келди.
- Асрор Поёновнинг ишини нихоясига етказдим. Эртага эрталаб маьлумот столингиз устида булади.
- Зур! Яна бир нарса. Илтимос, Асрор Поёновга кунгирок килиб эртага эрталаб соат унда хонамга келишини айтиб куй.
- Хуп. Эртагача. Эртаси эрталаб Асрор Поёнов Нодирнинг олдига келганида, Алишер маьлумот ёзишни хали тугатишга улгурмаган эди.
- Хайрли тонг, урток Поёнов. Утиринг. Кахва ичасизми? деди Нодир.
- Яхши буларди. Рахмат. Нодир елим стаканга кайнок кахва куйди, шакар ва каймок солиб мижозга узатди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#икки_ҳикоя

📝 ЭРКАК

Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир маҳалланинг тўрида жойлашган эди.
Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳарир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди..

📝 ИНТИЗОР

У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни ... "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди .
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини , бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач , эшик қўнғироғини босди . Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди . Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди . Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди :
- Ак-а-а-а-а ...

Хазонрезги
@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Долзарб

Аёлни тунда қиладиган асосий хатоси нима❓Аёлларга етказинг Аёллар эшитинг шу нарсаларга Аёл киши жавоб беради!

Эрим Иккинчи хотин олмасин десангиз эшитинг❗️


БАТАФСИЛ 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қиз янгалари чиқиб кетгач, хона ўртасида тутаркан. Қалби ҳеч ёришмасди. Асли фотиҳадан буён ичида хиралик.
Йигит жуда совуқ, қўпол муомила қилди тўй оқшомида ҳам. Балки у ҳақиқатни билар?
Эшик очилди, қадамлар...
Қиз энди салом солмоқчи эди.
Кучли қўллар сочидан чангаллади.
—Менга қара, менга ёқишга урунма, асли юзингни биламан! -деди у қизни қулоқларига вишшиллагандек.
—Нима демоқчисиз? -қиз титроқ билан сўради.
Йигит қизни сочидан яна ҳам қаттиқроқ тортиб деди.
—Сени фоҳиша эканингни биламан!!!.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркаклар_ўқисин

✔️Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тахт тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.

✔️Агар сиз тўлиқ сиз ва рўзғорингиз ҳақида қайғуриши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, у пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.

✔️Агар сиз итоаткор аёлни танласангиз, ҳамма масъулият сизнинг зиммангизда эканини ҳис қилинг.

✔️ Жасур аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам юмшоқ бўла олмаслигига ва ўзининг мустақил фикрига эга эканлигига кўникинг.

✔️ Агар чиройли аёл билан яшамоқчи бўлсангиз, харажатларини ҳам кўтаринг.


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳомиладор аёл нималарга аҳамият бериши керак?

Ҳомиладорман. Семириб кетишдан қўрқаман. Парҳез қилсам бўладими?

Шифокор Наргиза Қурбонова жавоб беради:
– Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия этилмайди. Асосийси, соғлом овқатланиш тавсия этилади. Бу даврда икки кишилик овқатланиш мумкин эмас. Шунингдек,  ҳаддан зиёд ёғли таомлар, газли, рангли ичимликлар, ширинликлар, фаст-фуд, чипс, кириешки, хамирли таомлар, қовурилган, аччиқ, шўр, дудланган, консерва таомларидан воз кечиш ҳомиланинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Ўзимиз уйда тайёрлаган  мастава, қайнатма шўрва, шавла каби қозон овқатларимиз нафақат ҳомиладор аёлга, балки болага ривожланишига ҳам фойдали  озуқа саналади.

  👉Кун давомида сабзавотлар, масалан, сабзи, бодринг, мевалар, масалан, кўк олма, мандарин, қуритилган мевалар, масалан,  клюквани иссиқ сувга ивитиб қўйиб суви билан биргаликда кечқурун уйқу олдидан истеъмол қилинса, кони фойда.

👉 Мутахассис сифатида шуни тавсия қиламан, ҳар куни беш минг қадам юриш, соғлом ичимликлардан кунига 2.5 литр ичишни ва албатта, соат 22:30 да уйқуга ётиши шарт.

👉Иккинчи триместрда чақалоқ фаол ўсишни бошлайди. Ширинликлар, мевалар, сут ва сутли маҳсулотлари бу даврдан истеъмоли мумкин эмас. Сабаби булар ҳомила вазнини катталаштиради. Ҳомиладор аёллар сут истеъмоли қонда глюкоза миқдорини оширади, ҳомиладор аёл ва ҳомиланинг вазнини кўпайтиради, таркибида кўп миқдорда кальций ҳомила лиқилдоқларини битиб қолишига олиб келади, лактозага нисбатан ҳомиладор аёлда аллергияси бўлса, умуман тақиқланади.


👉Ҳомиладорлик даврида коллаген капсуласидан  ҳар куни оч қоринга биттадан ичилса, 16 ҳафталикдан бошлаб ҳар куни 2 маҳал намлантирувчи ёки озиқлантирувчи ёки арган, кокос, зайтун мойларидан қорин, сонларга сурилса, терида йиртилишлар кузатилмайди. Арган мойидан фойдаланишлари мумкин, бу мой универсал бўлгани учун барча тери турларига мос келади.

👉Гинеколог назоратида йод препарати, D витамини, омега-3, селен, коллаген, мультивитаминларни қабул қилиш мумкин.
👉Вазнни ҳар ҳафта назорат қилиш шарт.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Har kim ekkanini oʻradi.

- Qadim zamonda bir odam uylandi. Birinchi kuni onasi va xotini bilan dasturxon atrofida oʻtirib, yangi kelinchak boʻlgani uchun ayoliga taomning katta qismini alohida eʼtibor, mulozamat bilan uzatdi. Arzimagan bir qismini esa oʻta beeʼtiborlik bilan onasining oldiga daq etib qoʻydi.

Xotini donishmand ayol edi. Hoziroq meni taloq qilasan, deb turib oldi. Sababini soʻragan edi:

- Qon tortadi, sendan bola koʻrib, shu ona kabi xor boʻlishni istamayman, - deb javob berdi ayol.

Ming afsuski, ayrim ayollar eri tarafidan qaynonasidan koʻra koʻproq izzat koʻrsalar, oʻzlaricha gʻoliblik nashʼasini suradilar. Bilmaydilarki, har kim ekkanini oʻradi. Yemoqning qusmogʻi ham bor.

- Alqissa, ayol talogʻini olib, eridan ajrashdi. Vaqt oʻtib Alloh unga boshqa bir yaxshi erni nasib etdi. Yillar oʻtdi, bola-chaqali boʻldi.

- Qazoro, bir kuni tuya ustidagi kajava ichida borardi. Bolalari atrofida parvona boʻlib, xizmatiga shay turardilar. Yoʻlda bir karvonga duch keldilar. Karvon ortida abgor ahvoldagi yoshi katta bir kishi yalangoyoq piyoda borardi. Unga hech kim eʼtibor bermas edi. Bolalariga, meni oʻsha odamning oldiga olib boringlar, dedi. Olib borishgach, haligi odamga dedi:

- Meni tanidingizmi? Men sizning sobiq xotiningiz boʻlaman. Sizga qon tortadi, har kim ekkanini oʻradi, demaganmidim? Koʻryapsizmi, bolalarim meni qanday izzat-hurmat bilan olib yurishibdi. Endi oʻzingizning ahvolingizga bir qarang. Buning sababini bilasizmi? Siz onangizni xorlagan edingiz. Mana endi jazoyingizni olyapsiz. Keyin bolalariga qarab dedi:

- Alloh uchun unga eʼtibor berib qoʻyinglar.

Har bir erkak va ayol unutmasinlarki, qon tortadi va har kim ekkanini oʻradi.

• Arabchadan Muqim Mahmud tarjimasi.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel