ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31854

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar
@A_lixan


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



189-қисм
“Сирожни нега олиб келмадинг!” -деб қўлимни тортишга уринсам-да, қаттиқроқ ушлаб қадамини тезлаштирди. Хонага кириб эшикни тепиб ёпди.

“Сен жинни бўлдингми, бу нима қилганинг?” -деб менга бақиришда давом этди.

“Жинни бўлдим. Агар ўғлимни келтириб бермасанг, ёқиб кул қиламан “

Столига қараб кетаётган Низом, ортига қайтиб тезлик билан олдимга яқинлашиб лабларим устига ўз босимини ўтказди ва

“Сен мени аллақачон кул қилиб бўлдинг “ -деганида кутилмаган ҳамласидан, ақлим нима бўлганини фаҳмламай қолди.


Об – ҳаво табиатнинг иссиқ- совуғидан хабар олиб турмаса, эҳтиёжга қараб фасллар алмаштириб баъзан қуруқ баъзан намлик бермаса, доимий ўзгармас ҳарорат худди бир фалокатдек одамлар устига ёғиларди.
Доим қуёш бир хил чарақласа, тинмай кеча- кундуз ёмғир ёғса, қаҳратон совуқ ҳеч тугамаса, бор мавжудот йўқ бўлишга маҳкум. Қуёшнинг таратган нурида меъёрий даража, ёққан ҳар ёмғир ва қорда ҳам бир ўлчов бўлиши шарт. Табиатдаги мувозанат бузилиши эса, тамоман об-ҳаво назоратига бўйсунмаслик оқибатидандир.
Худди шу об-ҳаво каби инсон кайфияти, унинг ақл ва мантиқ, туйғу ва ҳисларига худди тўрт фаслдай таъсир ўтказиб, бошқарувни бутунлай қўлга олади. Доимий муҳаббатнинг қайноғи бўлмаганидек, айрилиқнинг совуғи ҳам қақшатиб, сени батамом йўқ қилиши мумкин.

Ичимдаги ҳозирги об-ҳаво, куз ёмғири каби шамоли бор, атрофда тўкилган дарахт барглари, иссиқ кунлардан узоқлашиб қишга ҳали бўйин эгиб бўлмаган у намли булутли ва ер -ер чанг тўзонини ютгандекман. Юрагим чарчаган, ҳисларим, кўнглим мотам тутган, хотираларим эса, чиққан ёнғинга ўтин дея отилгандек. Қай бирининг кўнглини олишга шошиб қолдим.

Қалбимга айтсам, кутилмаган зарбаларга эътибор қилмаса, ҳисларимни қучсам олов ҳароратидан ёниб кул бўлмаса, қишнинг аёзидан музлаб қотиб қолмаса, хотираларимга эса, қўрғошиндан қафас қуриб берсам, ҳар бўронда сочилиб кетмасин, матонатли турса. Ақлим булутларга таслим, шамолнинг елига мафтун, ўлка -диёр кезиш билан овора бўлмаса.

Тўрт унсурдан яралган табиатга монанд, олов-бу ёнган юрагим, ҳаво-эса сочилиб кетган хотираларим, сув-баъзан сокин баъзида тўлқинли ҳисларим, тупроқ-энг пастда оёқ остида юрган ақлимни акси эди. Низомнинг тутуриқсиз қилган ҳар ҳаракати, мени гангитиб қўяр, уни энг қўрқоқ, энг худбин энг масъулиятсиз деб ҳисоблаганимда, бир ҳаракати билан мени остин- устун қилишга ва кайфиятимдаги табиат унсурларининг қай бирига эътибор қаратишга шошиб қолар эдим.

Пешонасини пешонамга ёпиштириб икки қўли билан юзимни тутиб турарди. Нигоҳларим унинг нигоҳларига бош кўтариб қарар экан, оловга яқинлашган ҳисларим юрагимни куйдирар, берган ҳар озори сув тўплаб жонимни оғритар эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



187-қисм


Оёқда зўрға турибман аммо Низом мени келганимни билиб, боламни исташимни билиб, онасининг этагида яшириниб юрибди. Сенларнинг жонинг пул, бойлик бўлса, энди кўрасанлар деб автосалонга келиб олдим.

“Машиналарни ундай усулда сота олмаймиз, бу катта зарар”

“Яхши,айтган кишимни топинг, машинангизни узр машиналаримни бу зарардан қутқарайлик “ ,-дедим киноя билан.

Гапириб -гапириб чиқиб кетди. Компьютерни очиб, ўзимча бир нарсалар қилмоқчи эдим. Фақат коди борлиги учун ҳеч нарса, қила олмадим. Ички телефон орқали секретарь қизни чақириб, қаҳва олиб келишини айтсам, энсасини қотиришни бошлади.

“Керак эмас қаҳва, ишдан бўшатилдингиз “,-дедим юзига қараб.

“Мени сиз ишга олганингиз йўқ. Низом ака олганлар “ ,-деди асабимга ўйнаб.

“Ҳа, Ботирни фамилияси билан чақир. Низом эса аками?”
Столга қўлим билан бир ургандим, учиб тушди.

“Менга қара, сен мени қаердан чиқиб келганимни биласанми?” -дедим важоҳат билан

“Ҳа..сиии”

“Билсанг унутма! Қани сур бўтдан “ ,-дедим ўзини шевасида.

Низомнинг суюқлигидан насиба олган кўринади. Ўзига ишончни қаранг, биров келиб мен бу ерни бошлиғиман деса, ёнидаги ҳали ҳам мени келинойи деса-ю, бу ойимчага осмонлардан ой ваъда қилинган шекилли “духи” баланд .

Биринчи соат ўтди, Низомдан дарак йўқ. Гапим жиддийлигини исботлаш учун бухгалтерия бўлимига бордим. Ботир ёнида бир- икки одам билан нимадир гаплашиб турган экан. Мени кўриб жим бўлди.

“Бир соат бўлди “-дедим соатни кўрсатиб.

“Боғланишга уриниб кўрдим, бўлмаяпти “ ,-деди мени жиддийга олмасдан. Ҳали шунақами, сўзини юз ифодам билан кўрсатиб

“Асолатхонни ишдан бўшатдим. Сизларни ҳам. Ҳазил қилганим йўқ эди. Майли унда ўзим билган йўлимдан кетаман “

Ким очди савдосига хоҳлаган пайтим кира олмаслигимни, улар мендан кўра яхшироқ билишарди. Шу учун менсимай турганини билиш учун мунажжим бўлиш шарт эмас. Низомдан келадиган хабарни кутган сўнги бир соат ичида, Телеграмга кириб қанча машина олиб сотар каналар бўлса, ҳаммасига алоқага чиқдим.

Тезкор иш қиладиган чаққонлар кўп эмас экан. Лекин Умид деган бир машина-фуруш ҳозир келиб машинани кўра олишини айтгач, индамай вақтимни кутиб турдим.

Қирқ дақиқалардан сўнг, телефонимга Умид деган одам келдим, деб хабар жўнатди. Безбетликда биттаман десам, Асолатхон мендан ҳам ошиб тушиб, қувган бўлсам-да, ҳали ҳам ишини давом эттиради. Ичимда сенга ҳали навбат келади, шошмай тур деб кириш эшигига қараб юрдим.

Умид деганлари ўрта ёшли, бўйи пастроқ тўлачадан келган одам, бошини эгиб машиналарни томоша қиларди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Dangasalikni engish uchun quyidagi amaliy maslahatlar yordam beradi:

1. Aniq maqsadlar qo'ying: nimaga erishmoqchi ekanligingizni va bu siz uchun nima uchun muhimligini aniqlang. Aniq maqsadlarga ega bo'lish sizni harakatga undashi mumkin.

2. Vazifalarni kichikroq bosqichlarga bo'ling: Katta vazifalar og'ir bo'lishi va kechiktirishga olib kelishi mumkin. Ularni kamroq qo'rqitadigan qilish uchun ularni kichikroq, boshqariladigan bosqichlarga bo'ling.

3. Kun tartibini yarating: Kundalik tartibni o'rnating, unda siz kechiktiradigan vazifalar uchun ajratilgan vaqtni o'z ichiga oladi. Mustahkamlik dangasalikni kamaytirishga yordam beradi.

4. O'zingizning eng yuqori mahsuldorlik vaqtingizni toping: kunning o'zingizni eng quvvatli va diqqatni jamlagan vaqtlarini aniqlang va shu davrlarda muhim vazifalarni rejalashtiring.

5. Chalg'itadigan narsalarni yo'q qiling: dangasalikka hissa qo'shadigan chalg'itadigan narsalarni aniqlang va ularni minimallashtiring. Hosildorlik uchun qulay muhit yarating.

6. O'zingizni mukofotlang: topshiriqlarni bajarish yoki muvaffaqiyatga erishish uchun o'zingizga kichik mukofotlar bering. Bu ijobiy xatti-harakatni kuchaytirishi mumkin.

7. O'z-o'ziga rahm-shafqatni mashq qiling: dangasalik bilan kurashayotganingizda o'zingizga mehribon bo'ling. Muvaffaqiyatsizliklarni tan oling, lekin diqqatni yangidan boshlashga qarating.

8. Hisobdor bo'ling: Maqsadlaringizni do'stingiz, oila a'zongiz yoki sizni qo'llab-quvvatlashni taklif qiladigan va javobgarlikka tortadigan murabbiy bilan baham ko'ring.

9. Foydalarga e'tibor qarating: Harakat qilishning ijobiy natijalarini eslatib turing, bu shaxsiy o'sish, farovonlikni oshirish yoki maqsadlaringizga erishish.

10. Ilhom izlang: o'zingizni dangasalikni engishga ilhomlantiradigan kitoblar, videolar yoki iqtiboslar kabi motivatsion manbalar bilan o'rab oling.

11. Sog'lom bo'ling: jismoniy farovonlik sizning motivatsiyangizga ta'sir qilishi mumkin. To'g'ri uxlashni, muntazam ravishda mashq qilishni va muvozanatli ovqatlanishni ta'minlang.

Esingizda bo'lsin, dangasalikni engish - bu izchil harakat va o'z-o'zini anglashni o'z ichiga olgan bosqichma-bosqich jarayon. Yo'lda kichik g'alabalarni nishonlang va faolroq fikrlashni rivojlantirishga harakat qilayotganingizda o'zingizga sabr qiling.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.
Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.
Кеча юз йиллар яшайдиган одамдек юрардим, бугун умримнинг сўнгги кунлари ўтаётгандек туюлади
Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.
Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирадиган бўлганман.

Кеча кўп билишга қизиқардим, бугун борига амал қилишга уринаяпман.
Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан сиқиламан.
Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.
Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазил қилишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаъни тўкиладиган ҳазиллардан нафратланаман.
Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.
Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларниям унутиб қўяётгандекман.
Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларнинг режасини қилардим, бугун режадаги ишларимни қилиш учун вақт қидираман.
Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлини ўйлайман.
Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб узоқлашадиган бўлганман.
Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўлади деб кузатаман.
Кеча ранжитишса ўзим ҳисоб- китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
Кеча кўзларимга Кабани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимга Кабани қуришни дуода сўраяпман.
Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман...

Ўзингни ўзгартир, дунё ўзгарсин...

Умму Амина
🍃

Хайрли оқшом қадрлигим..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги поябзал совға этилишини айтади.

Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.

Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.

Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.

Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.

У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.

У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.

Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.

Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай ҳотинидан сўрайди.

Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар. (таъсирли воқеа)
🥀
Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит иш ёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ хотамтой йигит экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "бойвачча фалончи" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Бойвачча фалончини" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари хам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил ҳаёлида ўйларкан: Бугун мени қўлимда бойлик бор.Эртага қийин аҳволга авваламбор тушмайман. Агар қийин ахволга тушиб қолсам бугун мени ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар.
Бадавлат ота боқий хаёт томонга кетар тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз бир аҳвол бўлганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада мухтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Мени насиҳатларимни қилмадинг. Шу сўнггиси, шуни бажаргин"
Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар хаммаси "бойвачча фалончи"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўрисидан пойгасига тушибди. Энди "бойвачча фалончи" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга, тоғ ҳам етмайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манбаъ хам йўқлигидан "бойвачча фалончи" қашшоқ тиланчига айланишга етиб келибди.Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отани сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?? Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг хасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Қўзида ёши қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди хамки,сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди билгандурсан ҳаётда ким кимлигини?. Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар.Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман....

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

‼️Фақат қизлар кирсин. Ёрингизни доим сизни дейишини истасангиз зўр сирларини ўргатамиз💋
Факат бизда 👌👌👌

Кириш учун ссилка👇👇👇👇👇
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦋 Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞
🦋
Qizlar uchun foydali layfhacklar💓🤞

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🇬🇧ASL SIFATNI QADRLOVCHILAR UCHUN.
ANGLIYA BREND KANALIMIZ SIFATI HECH QACHON UYALTIRMAYDI
💯

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+ceJyV4WVOk5iOWRi
/channel/+ceJyV4WVOk5iOWRi

Homiy: 🔺KOREA KOSMETIKA ENDI NASIYAGA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар, 
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?


Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉

Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🎉 AJOYIB YANGILIK! ⚡️

🇷🇺 RUS TILI- 0 DAN BEPUL DARS

📅 Ertaga | 🕗 21:00
📍 Telegramda jonli dars!

💡 Darsda nimalarni o'rganasiz?
Rus tilini 0dan o'rganish siri
✅ So'zlarni tez va oson eslab qolish usullari
✅ Mavzu: "Приветствие" —
tanishuv va salomlashish 🗣️
✅ "Rus tilini 0dan o‘rganamiz"
kursi taqdimoti + SUPER BONUS! 🎯


🚀 Rus tilini o‘rganishni hohlayotganlar — imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!

✅Darsda qatnashish uchun shunchaki kanalimizga obuna bo'ling👇
/channel/online_educaton
/channel/online_educaton
/channel/online_educaton
/channel/online_educaton

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
🔵Telegramdaki eng
yagona kanal aynan siz uchun 🥹

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST❗️

Old tish shaklingiz ham sizning ichki dunyoingiz haqida aytib beradi😁

Old tish shaklingiz qanaqa❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



190-қисм
“Соғинмадингми мени?” -деганида ақлим тупроқ кўчгандек ёпирилиб келиб, худбин ва ўзини ўйлаган бу шахсиятни ўзимдан куч билан итариб юборишга жасорат берди.
Бир -икки қадам ортга отилган гавдаси, асаб бузар даражада юзидаги табассумми, жаҳл тўфонимни қўзғаб бўлган эди.

“Қайси юз билан ?” -деган жумлаларим кўз ёшларим ортида ёрдамга муҳтож бўлиб чиқди оғзимдан. Тиржайиб турган юзи, бирдан шакл алмаштириб кўзларимни нишонга олган нигоҳлари жиддийлашди.

“Анчадан бери эркаланишлардан маҳрум қолган эдинг, сенга яхшилик қилмоқчи бўлдим. Лекин ҳар доимгидек ҳамма ишни бузишга бўлган мойиллигинг, икки дақиқалик романтика онларимизни қатлаб бир жойларга тиқиб қўйди” -асабдан кула бошладим.

“Бир пайтлар воз кечиб, кейин қўлимдан тортиб олган боламни менга бермай, олиб қочган одамми айтяпти бу гапларни? Сен эмасми энг чиройли туйғуларимни қотили, ноинсоф. Сени деб ҳомиладор бўлганимга севинолмадим. Қочдинг кетдинг қўрқоқлардек, лекин ҳамма нарсани бузган яна менми, айбдор?”


“Вақт керак эди, қабулланишимга бердингми? Озроқ узоқлашиб, ўз ичимда болани қабулланиб тузган режа ва ишларимни жойига қўяман деганимча, нималар қилиб қўйдинг!!! Ортимга ўгирилишга юрак йўқ, бир ишни қўзғаб турасан. Қўрқоқ эмишман. Сен жуда жасоратлисан-ку, эрим деган одамни онасини пичоқлайдиган даражада. Ҳаммасини расво қилиб, мени ўзингни ва қорнингдаги болани ўйламай, ҳаётларимизни худди мувозанатсиз чархпалакдек айлантириб, ҳар томонга сочиб юбординг“ ,-деб бақира бошлади.

“Сабабини сўрадингми?” -деб мен ҳам овозимни кўтариб бақира бошладим. Кўз ёшларим тўхтовсиз оқиб ожизлигимни кўрсатиб турарди.

“Сабабини сўрадингми? Жонингни нима бунча оғритди-да, ўйламай иш қилдинг дедингми? Йўқ, чунки сен ҳар доимгидек биринчи ўзингни, ўз ички дунёнгни ўйлаб мени ёлғиз қолдириб қочдинг”

“Мени айблама! Сенга келишувимиз чинга айланган куни айтдим. Нима дардинг, муаммонг бўлса тўғри менга кел. Менга айт ўзим ҳал қиламан дедим. Аммо йўқ, сен ҳар доимгидек айтгани айтган. Низом ким бўлибди, эр ким бўлибди? Отингни олиб чопдинг, олдинга қараб”

“Йўқ эдинг атрофимда, йўўўўўўқ!!!! Ҳолимдан хабар олмас эдинг. Қайси эрга суянади аёл биласанми? Унга эътибор берган, хотини аҳволи билан қизиққан эрга суянади аёл. Лекин бизнинг шаҳзода доим ўз “мени” устун бўлгани учун, хотин фақат ётоқда....”

“Ўчир у овозингни қаттиқ хафа қиламан!!!” -деди бармоғини кўрсатиб огоҳлантирди.

“Ҳеч ким танимаса ҳам, сен танир эдинг мени ёшлигингдан. Қачон бир тортишув ёки жанжалга аралашдим айт. Қайси тўполонда мени кўриб катта бўлдинг?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



188-қисм “Буни кузови ўзникими? Бир айби борми, нега шошилинч сотяпсиз? Ҳазиллашиб чақирмадингизми ўзи? Вақтим йўқ мени” ,-деди менга қараб.

Гапидан Умид ака ҳам мени бошлиқлигимга ишонмади. Мен у билан машиналар атрофида айланиб нарх гаплашар эканман, Ботир ёнимга яқинлашиб телефонини берди. Қулоғимга тутганимда

“Сен тентакмисан! Жинни -пинни бўлиб қолдингми? Машинафурушга салондаги машиналарни сотиш нимаси?”

“Келмаган ҳар соатингга битта машина” ,-дедим жиддийлигимни кўрсатиб.

“Келяпман, йўлдаман икки соатда бўламан, аҳмоқлик қилма. Йўқот, у одамни у ердан”

“Бақирма менга! Боламни олиб кел. Уни менга олиб келмасанг, келишувимизни унут “ ,-дедим аслида ҳали ҳам бор буди менда эканлигини эслатиб.

Телефонни Ботирга қайтардим. Ботир қулоғига тутиб бир нарсалар деди. Умид деган одам бизга қараб, нима бўлаётганини англаб етолмай турганди.

“Бировга пранк қиляпсизларми?” -деди кулиб.

У Ботир билан гаплашар экан. Мен ўзимча Низом билан узоқ муддат сўнгра, юзма -юз бўлишни энг асосийси болагинамни бағримга босишини ўйладим.
Ҳар қанча Умид деган одамни Ботир кетказишга уринса-да, рухсат бермадим. Унга ҳам нималар бўлаётгани қизиқ шекилли, иши кўп бўлса-да, кетмай ким келар экан, бу иш нима билан тугар экан деб кутарди. Икки соат деганига қараганда, кўп узоқда эмас яқин масофадаги вилоятларда яшириниб юрган демак.

Машина келиб тўхтаган овози, баланд эшитилди. Низомни икки йил деганда энди кўрдим. Устида оддий содда кийим, сочлари ҳар доимгидан сал кўпроқ пасайган. Орқасидан Адолатни ҳам кутган эдим, болани қўлида у ушлаб келяптими деб, лекин Низом ёлғиз эди.

“Сирожим қани?”-дедим кўзларига қараб.

“Сенга кўрсатаман ҳозир, Сирожни” ,-деди менга қараб жаҳл билан юриб келар экан.

“Ботир бўлди, кузатиб қўй акани ҳеч нима сотилмайди”

“Сотилади!”- дедим бақириб Ҳамма бизни кузатиб турарди.
Асолатхон ҳам хонасидан югуриб чиққан, ичкарида қанча ходим бўлса, ҳамма томошадан қуруқ қолмаслик учун атрофимизда.

“Бўлди қил! Сотилмайди ака, буларни ҳаммасининг эгаси менман сотилмайди десам, сотилмайди “ ,-деди Умидга қараб.

“Буларни ҳаммаси меники унутдингми?” -деб бақирганимда

“Бу ерда сеники бўлган фақат мен, бошқа ҳеч нарса эмас” деб жавоб берди. Бошим айланди, томоғим қуриганини ютинолмай қийналганимда сездим. Ҳамма жим, бизни кузатиб турарди.

“Сен кел, мен билан “,-деб қўлимдан судраб бошлиқ хонасига қараб юрди.
Асолатхон ортимиздан юриб келарди. Унга қайрилиб қараганимни кўрган Низом

“Иш вақти тугади, ҳаммага жавоб “ ,-деб балан овозда гапирди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



186-қисм
Мен гапларимни тугатмай, болам у ваҳший қўлида қимирлай бошлади. Адолат эса камерага қараб боламни ўпиб, уни тинчлантира бошлади.

“Жим ўғлим, жим! Ҳозир, ўзимни болам, сени ҳеч ким мендан ололмайди, тинчлан болам” ,-дея кўзимга қараб гапирарди. Мен унга яна жавоб қайтаришга шайланганимда, гўшакни қўйди. Бор гавдам билан икки букилдим.

Исқирт аёл, қасддан боламни соғинганимни билиб, менга қараб уни ўпиб эркалади. Билиб туриб олиб кетди, қаерга бўлмасин. Кучим қолмади. Бошқа бу аёлнинг адолатсизлигига, сабрим қолмади. Эй, худойим ўзинг йўл кўрсат, ўзинг куч бер.

🌘 🌘

“Бунга ҳаққингиз йўқ! Тез чиқинг бу ердан!”


“Бу ерни раҳбари ким?”

“Раҳбари таътилда, қанақа гапга қулоқ солмайдиган аёл экансиз? Чиқинг бўлмаса, милиция чақираман “

“Чақир!” -дедим теридан қопланган айланма креслога ўтириб.
Мени келганимдан бери, ҳайдашга уринаётган секретарь қизга қарадим.
“Нима бўлаяпти тинчликми?” -дея бошқа бир одам кириб келди хонага.
Менга кўзи тушиб, қошлари чимирилди лекин таниди.

“Мана бу аёл, бошлиқ йўқ десам ҳам, хонасига бездек кириб олди Ботир Раҳимович “

“Бу ерни бошлиғи ким?” -деб саволимни қайтардим яна.

“Низом..”

“Сиз! Узр келинойи, Асолатхон сизни танимабди “

Келганимдан бери менга ола қараш қилган секретарь қиз, ким эканлигимни эшитиб аввал оғзи очилди, кейин “шуми?”дегандек ҳисобчи Ботирга қаради.

“Сиз ўрингизга қайтинг, Асолатхон “ деб Адолат йўғ-е, Асолатхонни хонадан чиқарди.

“Келинойи, сизни келишингизни билмаган эдик. Низом ака дам олишда эди”

“Чақиринг келсин, етади дам олгани”

“Мен қандай қилиб...”

“Келмаса, ҳар ўтган соат боши машиналарни ким очди савдосига чиқариб, энг арзон нархда сотаман “ ,-дедим қатъийлик билан.

Қамалмасдан аввал автосалонга келиб -кетиб баъзи ишларни ва тартибдан хабарим бор эди. Ҳали ҳам, бу ер менинг номимда экан. Уч кундан бери телефонни кўтармаган ва онасининг пинжига боламни олиб, тиқилиб олган қўрқоқни инидан чиқаришнинг бошқа йўлини топа олмадим.

Аслида пулим йўқлиги учун ҳисобимни текшириб кўриш учун банкка борган эдим. Буларни бир сўм у ҳаром пулига тегмайман деб ўзимга сўз бергандим. Аммо Адолат мени мажбур қилди. У боламни олиб қочмаса, мен билан мушук- сичқон ўйнамаса, тупурган эдим ҳаммасига.

Лекин энди ўйиннинг ғолиби мен бўламан. Боламни қидирмаган ерим қолмади. Дадамнинг қабрига бориб дуо фотиҳа ўқиб келдим. Вилоятдаги уйга бориб, ўша куни қайтдим. Неча кундан бери кўзимда уйқу йўқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоя Ит аёлга шунчалик содиқ эдики, болани ўзи билан қолдириб, тезда дўконга кетди. У ҳар доим болани ит билан ухлаб ётганини кўриш учун қайтиб келади. Фожиали нарса юз берди. Аёл, ҳар доимгидек, чақалоқни бу содиқ итнинг қўлига қолдириб, дўконга кетди. У қайтиб келганида, у даҳшатли манзарани топди ва фалокат юз берди. Чақалоқ бешикда йўқ эди, унинг тагликлари ва кийимлари парча-парча, ётоқхонанинг ҳамма жойида қон доғлари бор эди. Шок ҳолатида қўрқиб кетган аёл болани қидира бошлади. Тўсатдан у каравот остидан қонга беланиб чиққан содиқ итни кўрди, гўё ҳозиргина таом егандек оғзини ялаб олди. Аёл итнинг боласини еганига амин эди.
ДАВОМИН👇🥺….

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.

Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...‌‌

Қизининг бўйнида эса...😱😳👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОВСИНИМГА ДУШМАНЛИК ҚИЛДИМ

“Кишининг тақдири- феълидандир”, деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилсам, ўзимдан уялиб кетаман.
Тақдиримда юз берган воқеаларни таҳлил қиларканман, наҳотки менга шунчалик разил феъл-атвор битилган экан, деган ўйдан Ғаш тортаман.
Болалигимни жуда яхши эслайман. Мулойимгина қизалоқ эдим. Ота-онам бирор нарса олиб беришса, аввалини боғчадаги, кўчамиздаги ўртоқларимга тарқатиб, улардан ортганини ўзим ердим ёки ўйнардим. Мактабга борганимда ҳам атрофимда дўстларим, ўртоқларим кўп эди. Аълочи ўқувчи бўлганим учун ўқитувчиларим ҳам, синфдошларим ҳам яхши кўришарди. Айрим яхши ўқийдиган ўқувчи қизларга ўхшаб, паст ўзлаштирадиган синфдошларимга лаб буриб, “осмон”дан қарамасдим.
Мен шунчалик самимий, шунчалик оқкўнгил қиз эдим-ки, мен учун ҳамма — хоҳ у камбағал бўлсин, хоҳ у бой, хоҳ аълочи, хоҳ паст баҳода ўқийдиган, хоҳ чиройли, хоҳ хунук бўлсин, ИНСОН эди. Ана шу руҳда тарбияланиб, ана шу руҳда улғайдим.
Шундай беғубор ва самимий феълим сабабми, гарчи олий маълумотли, обрў-нуфузли хонадоннинг арзандаси бўлсам-да, маҳалламизнинг оддий оилаларидан бирига келин бўлиб тушдим. Турмуш ўртоғим билан синфдош бўлганмиз.
Менга уйланганидан кейин омад қуёши кулиб боқиб, эрим ҳам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Мен мактабда дарс бера бошладим. Бировдан кўп, бировдан кам яшай бошладик. Иш жойимда ҳам кунба кун обрўйим кўтарилиб борди. Ҳатто иш бошлаганимнинг учинчи йили мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинландим. Карьерам, моддий аҳволимдан қониқардиму, аммо оилавий ҳолатимдан, тўғрироғи турмуш қурганимга уч йил тўлаётган бўлса-да, ҳануз фарзанд кўролмаётганимдан ўкинардим.
Ота-онам, қавм-қариндош, дўсту танишлар билан юзма-юз келиб қоладиган бўлсам, ҳозир яна ўша саволга рўпара келаман, “янгилик борми?” деган сўров юрагимга наштар бўлиб ботади, деган ҳадикда юрак ҳовучлаб турардим. Турмушимизнинг тўртинчи йили эрим ўқишни тамомлади. Бу орада бир неча марта даволандик. Шифокорлар менда яллиғланиш асоратлари борлигини таъкидлашди. Айб мендалигини билиб, эрим ҳам, оила аъзолари ҳам терс муносабатда бўла бошлашди. Бир пайтлари бошимдан сув ўгириб ичишга тайёр турган қайнонамнинг, мени бошига кўтариб юришга ваъда берган эримнинг камситишлари, руҳий зарбалар бора-бора мени асл феълимдан тамоман узоқлаштираверди.
Ҳар кунимни, “эрим мен билан ажрашади, онаси унга бошқасини олиб беради”, деган хавотир билан кутиб, шу ҳадикда кузатардим. Тирноқ кутиб тунларни тонгларга улаб, ёстиғимни кўз ёшларим билан ювиб чиқадиган кунларимнинг бирида қайнимга келин туширишди. Тўйда елиб-югуриб хизмат қилдим. Аммо гарчи очиқчасига айтишмаса-да, имо-ишоралар, ҳатти-ҳаракатлари билан тўй одатларига ирим қилиб мени қувгандек, яқинлаштиришмади.
Ҳатто қирқ кунгача гўшангали уйга ҳам йўлатишмади. Юрагим зардобга тўлар, кўзларим тўлиб-тиқилиб йиғлагим келса ҳам, кўз ёшимни сиртга чиқармайдиган бўлдим.
Овсинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлгач, қайнонамнинг зулми яна ошди. Бозор-дўкондан тансиқ егуликлар олиб келади-ю, атайлаб менга кўрсатганча келинига беради. Овсинимнинг қўлини совуқ сувга урдирмай, асраб-авайлаб, эрта тонгдан қош қорайгунча мени хўрлаб ишлатади.
Бу орада олти-етти соат мактабда рўшнолик кўраман. Овсинимни шундай ёмон кўриб кетдим-ки, туну кун ҳомиласи нобуд бўлишини истаб Худога ёлворардим. Ҳа-ҳа, мен шундай разил аёлга айлангандим. Ўша кезларни хотирласам, ўзимдан нафратланиб кетаман.
Бир куни ишдан қайтаётсам, маҳалламиз қишлоқ врачлик пунктида ишлайдиган гинеколог дўхтир тўхтатди:
“Мана буни овсинингизга бериб қўйсангиз, илтимос. Ўзим бериб қўярдиму, аммо ҳозир жуда шошиляпман, болаларимни боғчадан олишим керак эди, - деб қолди.
Қўлидан олсам, овсинимнинг бетоблиги, зудлик билан касалхонада даволаниши кераклиги ҳақидаги шифокор хулосаси экан. Қувончим ичимга сиғмай кетди. Уйга бориб, шифокор қоғозини яшириб қўйдим. Ҳалиги дўхтир, “овсинингизнинг хасталиги жиддий, албатта даволаниши керак”, деганди.
Ўзимча аввалига яшириб қўяман, кейин бирор жойдан эшитишса, эсимдан чиқибди, деб бермоқчи эдим. Орадан бир ҳафта вақт ўтди ҳеч ким дўхтирнинг тавсиясини сўрамади-ю,

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Хурматга лойиқ келинойи...

Биз куп каватли уйларда яшаймиз. Доим укишдан келаётсам уйимиз ховлиси хотин-халажлар, болажонлар билан тула булади. Мени курган болажонлар ширингина килиб чучук тиллари билан аччалому алайтум дейишса хотин-халажларни олдидан узим Ассалаому алайкум деб утиб кетаман. Оркамдан уларнинг гаплари эшитилади Эссизгина шу кизларни хам онаси эрта ташлаб кетганда деганларини эшитиб кунглим уксийди ва тез тез юриб уйга кириб кетаман. Кунлар шу тарзда утади. Уйимиз хаёти шу инсонлар билан кизик шуларни борига шукр дейман.Бир куни битта кушнимиз исмлари сир була колсин. Жуда ажойиб ичида кири йук опа эдилар. Хозир бизни домимиздан кучиб кетишган хамма кизларни олдига туплаб бир нималарни  гапириб бераётган эканлар. Мени келаётганими куриб, Маржонахон келинг бошимдан утган бир кизик вокеани буларга айтётудим сиз хам эшитинг сиз ахир озгина булсаям бир нималарни ёзиб турасиз зора буни хам  ёзсангиз газит-пазитга чикиб коса кимгадир ибрат булармиди деб колдилар. Хурматлари учун тухтадим. Улар гапларини давом килдилар. Хикояни колган кисмларини уша опанинг тилидан ёзаман.
- Шу десез ман поччеларга кунгил куйиб турмушга чикмаганман Ота-оналаримиз розилиги билан туй булган. Туйимиз сентябр ойида булди Биласла куз фасли баги олди киш. Кунлар даро кеч булади тонглари хам тез отмайди. Янги келинман Ман келин булиб тушган махаллада руслашган, кушниларимизнинг хаммаси бошка миллат вакиллари Деярли руслар эди. Факатгина биз узбеклар эдик уша кучада. Энди биласла янги келинлар эрта тонгдан туриб ховлиларни, кучаларни супир-сидир ишлари билан бошлашади. Бир куни денг манам поччелари уйготиб туринг караб туринг кучани супириб олай дедим. Поччела эринибгина турдила кийиниб чикдик Мани бошимда ироки дуппи ок узууун румол хозиргила сари дийишади узим хам оппок куйнеларими кийиб оганман Хамма ёк коп коронги, ер зурга куринади. Кучага чикиб энди супириши бошлагандим кучани нарги томонидан гийк... гийк... гийк... деган овоз эшитила бошлади карасам бир киши велослпедда келаяпти. Кулимдаги супиргини ерга куйиб бошимдаги румолни икки учидан ушлаб халиги одамга карата эгилиб эгилиб салом бердим. Узимча хурсандман чунки шунча куча супирган бусам биронта одам эрта тонгдан кучада юришмаганда Опа котиб котиб куладила Ха энди мана биттаси бусаям утдию хозир мани саломимга рахмат келинжон бахтли булинг десалар кере десам каёкда индами утиб кетдила. Шунда поччелага товбааа рахмат хам демадилара десам ээ буларга салом берма була билмиди унака нарсаларни десала ё товбаа дедим Эртаси куни эса яна шу нарса давом этди. Халиги кучани бошида кечаги овоз яна эшитилди бу сафар... гийк,... гийк,... гийк, деган овоз шунака тезликда эшигимиз олдидан утдики супиргини ерга куйишгаям улгими колдим. Шу куни кечки пайт поччела раса котиб котиб кулиб кучадан кириб келдила хаммамиз хайрон Поччела манга караб арвох арвох деб кулади. Ойижоним ха нима булди арвох чалдими десалар йук ойи келинингиз арвох экан деб роса кулади. Кейин зурга кулгидан тухтаб вокеани айтиб бердила.
- Кеча кучани супиряпганимизда келингиз кучани бошида яшайдиган Виталикка эгилиб салом берганди Виталик буса келинингизни арвох деб уйлаб кундузи билан касал булиб чикибди. Бугун ишдан келаётсам.
- Икром эшигилани олдида арвох курдим бир уйилани олдини тозалаб ташела деди деса котиб колибман Кейин эсимга тушдида.
- Виталик у сани кеннойинг булади биз Узбекларда шунака урф одат бор. эрта тонгдан ховли супиради утган кетганга эгилиб салом беради деб тушунтирдим дедила.
Карен бу гапга хаммамиз кулдик. Шу шу булдию уша кушнимиз доим эшигимизни олдидан утса русчалаб салом бериб утадиган булган.
- Кизларжон курдилами уша махаллага бориб ман Узбекларни урф-одатларини бошка миллат вакилларига хам ургатдим. Ширин-ширин тандир нонларимдан улашдим. Хар доим кушниларга нон опкирганимда рус кампирлари ооо рахмаат кизимка деб мани олкишларди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖИГАРЛАР

Бунга анча бўлди унда ёш, янги келинчак эдим.

Ота уйимга тушиб келаётсам, узоқроқ бир қариндошимиз - Тошкентда яшайдиган катта ёшдаги аёл ҳам бизникига кетаётган эканлар. Аёл йиғлаб келаётганди. Индамасам ҳам сабабини ўзи айтиб қолди.
- Акамни кўргани бордим. Бир аҳволда ётибдилар. Келинойим кечаги овқатни иситиб берди. Акамни кўнгли тортмади, егиси келмади. Бошқа овқат қилайлик десам, индамай ўтиравердилар.

Аёл йиғлай-йиғлай давом этди.
-Нимага мени узоққа узатишган экан, ота-онам ўтиб кетиб, акам қаровсиз қолди. Шу ерда бўлсам, лоақал бир коса овқат чиқарар эдим-ку... Аёл шунчалик йиғлар эди-ки, охири ўпкасини тутолмай қолди.

Ўшанда бу воқеа менга у қадар таъсир қилмаган, аёлнинг бунчалик йиғлашига ҳайрон бўлган эдим. Одам улғайган сари ақли тўлишиб борар экан. Яқинларининг қадрига ҳам улғайгани сари кўпроқ етар экан. Нимага дадам Баҳром амакимни ҳаммадан кўпроқ яхши кўришини, нимага олтита фарзанд йиғилиб, онам учун битта Холида холамнинг ўрнини босолмаслигини энди-энди тушуняпман.
Бу Аллоҳ яратган ришта эканлигини, бу риштани узганлардан Аллоҳ узилишини, силайи раҳмни узганларнинг дуоси қабул бўлмай қолишини ўйлаб қўрқиб кетаман.

Жигарларингиз сизни эслаганда осмонлар ёришиб кетсин. «Аммам келади», деб жиянларингиз қувониб кутсин.» Тоғам олиб берган», деб мақтансин совғаларингизни. «Холам онамдек меҳрибон», десин улар. «Амаким келди!» деб кўкка сакрасин укангизнинг фарзандлари. Сиз шундай жигар бўлинг, мен шундай жигар бўлай! Токи Аллоҳ биздан рози бўлсин!☺️

Интернет


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯРАШУВ

Эр-хотиннинг уруши дока рўмол қуриши, дейишади. Ҳамма оилада ҳам ҳозиргига ўхшаган воқеалар бўлиб туради.
— Бўлди энди хотинжон, тортишувни бас қилайлик. Бундан кейин бир-биримизни ҳақорат
қилмаймиз ва таҳқирламаймиз. Ўтган ишга салавот.
— Дадажониси, гапингизга юз фоиз қўшиламан. Энди ҳеч ҳам тортишмаймиз. Орамиздан қора мушук ораламасин, ишқилиб.
Навбатдаги тортишувдан сўнг эр-хотин ярашиб, сулҳ тузди. Оилада ҳаммаси аста-секин изига тушди. Эр-хотин бир-бирига мулозамат қилиб, меҳрини аямасди. Ўша куни эр хотинини бағрига босиб, уни эртакдаги Соҳибжамол деб атади.
— Соҳибжамол малика ҳақидаги эртакни ўқиганман, — деди хотини. — У қўрқинчли махлуқни яхши кўриб қолади. Ажойиб эртак.
— Тўғри, — деб ҳўмрайди эри.
— Бас қилинг, дадаси, мен сизни назарда тутганим йўқ. Ана мушаклар отиляпти. Ахир бугун байрамлигини ҳам унутиб қўйибмиз-ку.
Хотинининг гапидан ранжиган эрнинг ёдига бугун яхши кун эканлиги ёдига тушиб юзи ёришди.
— Уйимизда шундай кунда хайр-барака қайтганидан қувонишимиз керак. Хонадонимизга бахт қайтди. Хотинжон, шу кунни ҳар йили оиламиздаги тинчлик байрами, деб нишонлаймиз. Нима дединг?
— Майли, сиз нима десангиз шу-да, азизим.
Энди мени сира ёмон гаплар билан сўкмайсиз-а?
— Бўпти. Сен ҳам гап қайтарма-да, хотин. Баъзан ялмоғиздан ҳам баттар бўлиб кетасан. Тўғрисини айт, у сенга қариндош эмасми, мабодо.
Аёл бошини эрининг елкасидан кўтариб, ўрнидан турди. Кўзларида қаҳр ялтираб кўринди.
— Аммам бўлади, бироқ эрим томондан, — деди қўлини белига қўйиб. — Атайлаб шундай қиласиз-а? Тинчлик борми ўзи бу уйда?
— Жанжални ўзинг қиласаку, яна тинчлик ҳақида сўзлайди бу хотин.
— Бўлди ҳаммаси жонимга тегди. Кетаман!!! — хотинининг қулоқни қоматга келтирувчи овозидан эр икки қўли билан қулоқларини беркитди.
— Кетсанг, кетавер, лекин шу уйдан остона ҳатлаб кўчага чиқсанг, қайтиб ичкарига киритмайман .
— Ие, нега мен кетарканман? Яхшиси сиз кетинг! Кўргани кўзим йўқ сизни!
Жанжал авжига минди. Бу уйда яна ҳаммаси изига тушди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✅  Доно эрнинг,  доно сабоғи....✨✨✨✨

💕 Эр хотинига юзланиб: Аср намозини ўқидингизми?
Хотин: Йўқ
Эр: Нега?
Хотин: Ишдан чарчаб келди, бироз дам олдим.
Эр: Майли..ишдан олдин аср ва шом ўқинг.
Эртасига эр хизмат сафарига кетди.  Одатдагидек, бир-икки соатдан кейин у хотинига қўнғироқ қилиши ёки келганлиги ҳақида хабар ёзиши керак эди. Лекин қўнғироқ йўқ.
Хотин ҳамма нарса яхши эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ўзига қўнғироқ қилишга қарор қилди. Лекин жавоб йўқ .. Яна қўнғироқ қилди Лекин жавоб йўқ. Ҳаяжон бошланди! Интрига! Ахир, бундай бўлмаслиги керак. Иккинчи ва учинчи марта қўнғироқ қилганида ҳам  эридан жавоб олмаган ҳотин минг ҳаёллар ичида, ўзига жой топомасдан йиғлай бошлади. Лекин ҳали ҳам эридан ҳабар йўқ ...
Бир неча соатдан кейин,эр ҳотинига ўзи қўнғироқ қилди. Хотин телефонни кўтарар экан: Аҳволингиз жойидами, ҳаммаси яхшими, яхши етиб келдингизми?
Эр: Ҳа, келдим! Алҳамдулиллаҳ.
Хотин: Қачон етиб бордингиз?
Эр: Тахминан 4 соат олдин
Хотин жаҳл ва йиғи аралаш : 4 соат олдин? Нега менга қўнғироқ қилмадингиз?
Эр:  Чарчаган эдим. Озгина дам олишга қарор қилдим...
Хотин: Мен билан гаплашиш учун  наҳотки 2 дақиқа ажратиш қийин бўлса.  Қўнғироқ қилганимни  эшитмадингизми?
Эр: Йўқ, нега? Эшитилди.
Хотин: Нега унда жавоб бермадингиз? Нима сабабдан? Мендан хавотир олмайсизми?
Эр: Кеча сиз ҳам, азон овозини яъни Аллоҳнинг чақирувини эшитганингизда ташвишланмадингизку..? Унга жавоб бермадингизку ..?Тўғрими..?
Хотин: "Бироз сукутдан сўнг, кўз ёшлар билан": Ҳа , Сиз ҳақсиз ... кечирим сўрайман ...
Эр: Сизни мен кечиришим шарт эмас,.Аллоҳдан кечирим сўранг ва яна шунга ўхшаш ҳолатни қайтарманг, илтимос қилман. Мен, доим Аллоҳ  бизларни абадий ҳаёт учун жаннат саройига жамлашини истайман ундан шуни сўрайман .
Шу кундан  хотин, намоз аслида, унинг Оллоҳ олидадги қарзи, мажбуриятилигини тушуниб, уни бошқа ҳеч қачон кечиктирмади.

Дарҳақиқат, ким Сизни севса, у сизни Аллоҳ йўлида собит қадам бўлишингизни ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаром йўлдан узоқ бўлишингиз учун харакат қилади.
Шунинг учун, ҳадисларда никоҳ қурдингми демак, иймонинг мукаммал бўлибди дея бежизга айтилмаган, Зеро, эр-хотинлар ҳаётлари давомида нафақат бир-бирларига елкадош бўладилар балки, Аллоҳнинг розилигини топишга ва унга эришишга сабабчи бўладилар.........💕


@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.

Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.

Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.

Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.

  Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.

Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...

Мўъмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.

Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўъмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳва йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.

Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!

Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️⭕️⭕️Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytadi.
Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadiki xizmatkor uni uzoq vaqt yashashini xohlaydi.

Savol: mantiqiy fikirlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan? Honim Nima degan?

Javob ushbu foydali kanalimizda👇
/channel/tvorim_chudo/18455

     ┏━━━━━━━━━━━━━━┓
    彡👉🏻JAVOBNI KO'RISH👈🏻  彡
     ┗━━━━━━━━━━━━━━┛


Homiy: @CHUDAFETR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#КУН_ҲИКОЯСИ

   Жазоирлик ёши кекса бир аёл Жазоир аэропортида ёлғиз ўзи йиғлаб ўтирар эди. Сабаби Ҳажга кетаётган тайёра у аёлни унутиб, осмону фалакка кўтарилган ва Жидда шаҳрига кетиб бўлган эди. Лекин Аршнинг эгаси бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло на Жазоир ва Жидда оралиғида қолганларни ва на осмону ернинг оралиғида турганларнинг ҳеч бирини унутиб қўймас.
   Ҳеч нарсадан хабари йўқ учувчи бирдан тайёранинг гумбирлаган товушини эшитган заҳоти, Жазоир аэропортига қайтиб келишга мажбур бўлади.
   «Қизиқ, тайёранинг гумбирлаган товуши аёлнинг қалбидан отилиб чиққан нолаларининг нидоси бўлдимикин?»
   Муҳандислар то тайёрани кўздан кечириб, текширувдан ўтказиб олгунларига қадар аэропорт ходимлари ҳожиларни жойлаштиришга бўш ер излай бошладилар. Ва ниҳоят кекса жазоирлик аёл йиғлаб ўтирган хонага барча ҳожиларни жамлайдилар. Аёл ҳожиларни қаршисида кўргач, ҳайратга тушади. "Ё Аллоҳ, мен хаёл қилаяпманми ёки бу Сенинг Буюклигингга қилган эътиқодимми?!" деб ичида пичирлайди.
   Бироздан сўнг нуқсон ва айбини текширишга келган муҳандислар тайёрадан ҳеч қандай жиддий айб топилмаганлигини айтиб, хабар берадилар.
   Фавқулодда вазиятлар қутқарув отряди шундай дея эълон қилади:
   «Шуни тан олиб айтамизки, бугун Ҳажга йўл олган тайёрамиз мана шу ҳожи она туфайли ярим йўлдан қайтиб келди. У учун 200 дан ортиқ ҳожилар сарсон этилди. У туфайли барча муҳандислар ҳозиру нозир бўлди».
   Ҳамма ходимлару ишчилар ҳайратда эди.
   Бу қандайин кўз ёшлари бўлдики, фалакларга етиб борган бўлса?! Бу қандайин (Аллоҳга бўлган) ишонч бўлдики, унинг қалбидан чуқур ўрин олган бўлса?! Бу қандайин кафтлар бўлдики, осмон-у фалакка кўтарилганида Ҳақнинг ҳузурига етиб борган бўлса?!
   Агарда бутун олам бўлсин сендан юз ўгирса, ва сен учун барча эшиклар беркилса ҳам, шуни билгинки, Аллоҳ таоло ҳеч қачон сени тарк этмагай. То дуолар қилинар экан, қадардан хавотир олишга асло ўрин йўқ!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel