ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

117-қисм


Касалхона йўлакларида бўлаётган суҳбатимиздан бироз вақт ўтиб онам амалиётга олинди. Мен эса шу авария билан боғлиқ масалани билиш учун керакли ерларга мурожаат қилдим.Тергов бўлимларда ишлаганингдан сўнг ҳамма нарсадан шубҳаланар экансан. Лекин авария ҳолатини ўрганган инспекторлар юз фоиз айб акамда эканини исботлаб беришди. Йўл қоидасини бузганидан юзага келган автоҳалокат мана бир неча соатлик оғир операция билан давом этарди.

🐦‍⬛

Қишлоқ ҳаётини жуда соғинган эканман. Тонгнинг аёзини, қушлар сайрашини, товуқ ,мол-ҳолнинг бир симфоник oркестрдек жўр бўлган оҳанглари. Инсон пул- иш ва мансаб демай шундай ҳузур берадиган ерда яшаса.

Телефоним икки кундан бери ўчиқ. Келган туним ва эртаси куни касалхонада ўтиб, кеча чарчоқдан бошим айланай дегандан сўнг, мажбур уйга келиб дам олдим. Нарсаларимни опам билан уйга жўнатган эдим. Қуввати ўчган телефоним ҳам бирга сумкамда кетган эди. Кетимни сўрайдиган ҳеч ким бўлмаганидан, қишлоқда яқинларим олдида ортиқча алоқа воситаларига эҳтиёжим йўқ эди.

“Зумрад! Келинг, нонушта қилиб олинг. Акангиз касалхонага кетаркан, сиз ҳам борсангиз, тайёр бўлинг олдинроқ”,-деб мулозамат кўрсатган янгам чақирди.


Келганимдан бери унга қарашларимдан, онамга қилган муомаласини эшитганимни билса керак, ҳаддан ошиқ сертакаллуф бўлиб қолди.

Оддий, аммо ҳаммаси табиий бўлган маҳсулотлардан ёзилган дастурхонга ўтиришдан аввал, янгамга қарадим.

“Янга, сиз акамни ёқтириб қолган эдингиз-а?Ҳатто акам ҳарбий хизматдан келиб, бошқа қизга уйланаман деб турган жойида, бир амаллаб онамга ўзингизни келинлик номзодлигингизни таклиф қилган эдингиз.”

Гапларим қаерга боришини билмай, юзимга тушунарсиз ифода билан қараб турар эди.

“Тинчликми? Нега бирдан бунақа гапларни айтяпсиз?”

“Ҳатто аммангизни қизини келин қилишмоқчи бўлишганида, яна бир йўлини топиб онамга ўзингизни кўрсатган эдингиз”,-деб ўтмишни эслатдим.

“Бунақа гаплар қаердан чиқди?”,-деб қош-кўзини ўйната бошлади.

“Сизни акамга олиб берган онам бўлади.Ўша сиз ёқтирмаган онам”,-деганимда юзи қизариб, жаҳли чиқа бошлади.

“Мен нега ойимни ёқтирмай? Туҳмат қиляпсиз ҳозир”,-деб типирчилаб қолди.

“Сизнинг онамга қилган муомалангиз, аслида ким эканингизни яхши билдириб қўйди.Акамнинг феълини яхши биласиз-а?Аввало акамга қолдирмай, ўзим ҳаққингизни беришни яхши биламан. Буни хоҳланг таҳдид қабул қилинг, хоҳланг бошқа.



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ахмоқлигим сабаб бошқа миллат йигитга никоҳландим.

Ўзбекистонда катта бўлганман. Лекин Ўзбек эмасдим. Буни 16 ёшимда билдим. Кореадан ота онам келганида...
Энг дахшати бу эмасди.
Мен ахмоқлигим сабаб 1-йилдан сўнг, корейс йигитга турмушга чиқдим. У яқинда топган акамдан қасос олиш учун мендан фойдаланди.

— Бу нима қилганингиз? Сизни ҳам опа ёки синглингиз бордир. Қўрқмайсизми Аллоҳдан? Сизни синглингизга шундай қилишса ёқадими? - йиғлаб юбордим.
— Ўчир. Ҳамма гапирса ҳам, сен гапирма бу ҳақида. Сени мараз аканг, менинг синглимни ёш умрини еди. Хазонга буркади. Энди аканг учун сен.... сен жавоб берасан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💥Бугун 16 декабр – Халқаро Ҳолажонлар куни

Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним!

Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

114-қисм

Уни билмадим-у, лекин мен ҳар гал уни кўрганимда юрагим тез уришини сезганимга анча бўлди. Ўзига ярашган кийими ва ёнга тараган соч турмаги билан саҳнада қад ростлаганда, томошабинлар орасидан ҳуштаклар ва қарсаклар садоси янграй бошлади.


“Ана, нима дедим сенга. Иккинчи курсдагилардан эшитдим. Бу бола доим қўшиқ айтар экан”,-деб ёнимдаги дугонам маълумот берди.

Қизлар қаддини тиклади. Ёйилган сочлар ҳавода бир шаклланиб олди. Ҳамма интиқлик билан қўшиқ бошланишини кутарди. Мусиқа бошланди. Қўлига микрофонни олиб, саҳнада виқор билан турарди. Мусиқаси таниш бўлган қўшиқ эса, машҳур Турк ҳофизига оид эди. Куйлашни бошлаганда, сўзсиз қарашларнинг ортида, бу овоз борлигини эшитиб, юзимда табассум пайдо бўлди. Қўшиқни барча жўр бўлиб нақоратини такрорлар эди.

Seni gördüğüm zaman,
Dilim neden tutulur?
Seni gördüğüm zaman,
Güller elimde kurur.
Seni gördüğüm zaman,
Hayat sanki son bulur.
Gözlerine bakınca,
Dünyalar benim olur.
Susma, gönlüm, sen söyle,
Haydi, gönlüm, sen söyle.
Aşkımı sevgiliye,
Derdimi sevgiliye.
Haydi söyle, onu nasıl sevdiğimi,
Haydi söyle, rüyalarda gördüğümü.
Haydi söyle, uykusuz gecelerimi.
Haydi söyle...

“Эссиз, турк тилини билмаймизда, нима дегани экан, ҳайди сойле- а?”

Мен ҳам турк тилини тушунмас эдим. Йиллар ўтиб бу қўшиқнинг маъносини ўрганганимда, ўлишни истайдиган даражада йиғлашимни ҳам билмас эдим. Қўшиқнинг сўнгги нақоратида саҳна ортидаги бир йигит унинг қулоғига бир нарса деди. Атрофга аланглаб, кўзи биз турган томонга тушди. Тугаши керак бўлган қўшиқнинг нақоратини қайта-қайта такрорлаб, биз турган томонга қарарди. Мен томонда қиз кўп эди. Ва ишончим комил-ки, у ердаги ҳар қиз у қўшиқни унга атаб айтилди, деб қабул қилганди.

Жим бўлма кўнглим, сен гапир,
Унга қандай ошиқлигимни сен айт унга.....дер эди қўшиқ сўзлари.


Ҳозирги пайт


Орқа ўриндиққа узанган ҳолатда ухлаб қолган эдим. Кўрган тушимда, эски хотираларим жонланиб ўтмишга, ёш ва содда Зумраднинг кўнгил кўчаларига сайр қилгандим. Яноғимдаги намлик ҳисларимга таржимон бўлганди. Нега айнан ўша даврни туш кўрганимни кечроқ англадим. Чунки машина ичида шу қўшиқ қўйилган эди. Ва онг остим мени узоқ ўтмишга олиб борган кўринади. Юсуф бир қўли рулда, бир қўли эса бошини ушлаб қўшиққа паст овозда қўшилиб куйларди.Унинг ҳам овози у туйғуларни унутган эди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Хайрли_тонг

❄️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
❄️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

❄️Янги кунингиз мазмунли ўтсин🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

112-қисм


“Ташлаб кетган ерингда, дейишга ҳам жасорат керак баъзан. Чунки инсонлар нимани бир чеккага ташлайди, биласанми? Кераксиз ва ишига ярамаган нарсани шунчаки улоқтириб ортига қарамай кетади.Видолашмайди ҳатто.Лекин билишмайдики, кетган эмас, қолганга аслида алвидо дейишга фурсат берилмаган бўлади. Мана бугун эскифурушга ҳам берилмайдиган даражада эскирган қалбим билан сенга алвидо деяпман. Ва сен буни эшитаяпсан. Узоқ бўлди. Майли лекин тоззасидан, юзингга қарата бўлди.”


“Аммо кўзларинг алвидо демаяпти?”,-деб жилмайиб мени юмшатмоқчи бўлаётган эди.


“Бу кўзларга кўп ишонма.Олдидаги манзарани алиштирсанг бошқасига мафтун бўлииииб қолади”,-деб жавоб қайтардим бор жиддиятим билан.


“У кўзларга мени кўзларимдек қараган олақарғанинг кўзини ӯяман”,-деганида кинояли кулдим.


“Билганингни қил. Менга деса ўзингни ос, лекин фойдаси йўқ. Бугун мен учун сен ўлдинг. Йўқ –йўқ ўлган эдинг, фақат кўмилмаган эдинг. Орамизда бир даъво қолмади ва адиос(испан тилида алвидо)”,-деб қўлим хайр дегандек қимирлатдим.

Нигоҳимни ундан олиб қочирдим.


“Бунчалар шафқатсиз бўлма!”,-деб овози ичига кетди.


“Қақшатиб кетган йилларинг эвазига ҳисоблаб қўй”,-дедим жеркиб.


Ичимдан мен танимаган бир Зумрад чиққан эди.Жим кетсам, ҳеч нарсага парво қилмасам бўлар эди. Фақат бу сафар эмас. Йиллаб бировлардан ўзимни олиб қочдим. Катта даврада бошқаларга гап отилсада ўзимга тордим. Қари қиз деган тамғани мен едим.Бир гапи бордирда, эр хушлайди деган туҳматларни эшитсамда, индамай ичимга ютиб келдим. Чунки бу ҳолатнинг айбдори ғийбат қилганлар эмас, мени аросатда қолдириб кетган шу одам бўлади.

Мен бахтдан юз ўгириб оиламга гап -сўз келтирдим. Инсонлар сизнинг нималарни бошдан кечирганингизни билмай оғзига келганини гапираверар эди. Ҳозир ҳам биров эшитса балким айтар, битта йигитни севиб шунча дардми деб. Йўқ бу севгини дарди эмас, бу ўша севгининг оқибатида юзимга чапланган лойларнинг алами.
Жиянларимнинг тўйига борганимда, келин уйига ирим қилиб мени қўймаган тушунчанинг алами эди булар.

Иш аллақачон Юсуфга бўлган севгимдан чиқиб, мени яралаган ҳар зарранинг аламини олишга ўтган эдим. Қаҳрим қаттиқ бўлди, тўғри лекин. У Юсуф бўлиб кўрди. Бир кунини шунча гапни кўтарган Зумрад бўлиб яшасайди, мен қилган муомалани минг баттарини қиларди.

Ёлғонми?

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шукр қилишимиз учун фожеа ёки йўқотишлар бўлиши шартми?


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️

Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝

Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади
⚠️⚠️⚠️

ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ
ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
❤️ /channel/+AxPjIh1A7S4yOTYy
❤️ /channel/+AxPjIh1A7S4yOTYy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нафс шундай оловки, уни бошқармаган кишини ёндирмасдан қўймайди...


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

109-қисм


"Мен ҳам жуда қизиқиб танламаган эдим бу соҳани. Шунчаки оиладагилар ёрдами билан кирган ўқишим эди. Лекин қон тордими, бора-бора қизиқдим. Озгина ғайрат деганларидай, яхши ўзлаштира олдим”


Юсуф билан ўтмишда бу наарсаларни гаплашмаганимизнинг энг катта сабаби менинг махсус хизматдан хабарим йўқлиги албатта.Бироқ Юсуфнинг ғайрат деган нарсасини мени хирс дердим. Ва ҳозир англаяпманки, аслида бировларга ёки-да, ўзига энг яхшиси бўлишни исбот қилмоқчи бўлган экан.


“Сен билан танишган пайтларим айта олмас эдим. Мумкин эмас эди. Орада йўқолиб қолганларим эса баъзи йиғилиш ва махсус машғулотларга қатнашар эдим. Кейин.... кейин Ойбек ака деган отамнинг таниши чиқди. Шаҳар прокурори бўлган бир одамнинг қизига уйлашим кераклиги айтилди”,-деганда оғир нафас олдим.

Юсуф бир муддат жим турди. Мен эса бошимни ёнга буриб Нигора ва унинг қандай танишгани, ҳамда турмуш қургани ҳақидаги ҳикояни эшитгим келмади.

“Мажбур бўлдим Зумрад! Катталар ишни ҳал қилиб бўлишганди. Мен аслида сенга келиб ҳаммасини айтиб орани очиқ қилиб кейин кетмоқчи бўлдим. Фақат ҳақиқатни билган тоғам, “Ҳозир Зумрадга ҳақиқатни айтсанг, унга ҳам зарар берасан. Сени севгингни билиб лекин мажбуриятингни қабул қилиб кетганидан кўра, сени хоин деб билсин ва унутсин “,-деганди. Сен мени севгисига вафо қилмаган хоин билдинг, мен эса катталарга гапи ўтмаган қўрқоқ бўлдим. Нигора биз билан бир институтда ўқигани учун унаштирилганимизни ҳаммага билдиргиси келиб, ҳар фурсатда ёнимга келарди.Сени биларди хабари бор эди. Бизни ётоқхонада кўришингни билиб туриб, мени ўша ерга чақирди. Бир дугонасидан нимадир олмоқчи бўлган экан. Режаси сенга бизни билдириш бўлган. Сен бизни билган кунинг мен ўзимни йўқотдим. Уйда катта жанжал кўтардим. Ҳатто отамдан катта йигит бўла туриб ўлгудек калтак едим. Отам ваъда бергани учун мен шунчаки қурбон танланган эдим. Охири тоғам отамнинг гапини менга етказди. Агар яна қаршилик қилиб бош кўтарсам, сени бир баҳона билан ўқишдан ҳайдатиши билан қўрқитди. Отамдан эмас лекин кафедрада гапи ўтадиган тоғамдан қўрқдим. Мени деб сенинг ҳам келажагинг билан ўйнашларидан қўрқдим”,-деб кўзидан оққан ёшни артди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дунё бунчалар гўзал десам,
Ичида Опажоним бор экан🤗❤️

Опажонларимизга юбориб қўямиз😍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

107-қисм

Зумрад, йўл узун, нима десада ундан таъсирланмай шахсий очилган ҳар мавзуни ишга буриб, ўзингни азобдан қутқар деб, ичимда такрорлай бошладим.

“Бориб қайтгунингча анча вақт кетади. Ишдан гап эшитма”,-деганимда бор йўғи, жилмайиб қўйди.

Йўл юрганда кўзини уйқудан очолмай қоладиган инсонларга доим ҳавасим келарди. Қанчалик миялари тинч ва сокин одамлар-ки, озгина тебранишда уйқуга кетар эдилар.

Ярим соатча орамизда бир диалог ўтмай шунчаки йўлга қараб кетаётган эдик. Орадаги ягона овоз бу антирадарнинг ҳар замон жиккилаб овоз чиқариб гапириб қолиши эди.

“Чароснинг ўлим сабаби нима деб ўйлайсан?”,-деб гап очдим мажбур, чунки на уйқу келарди йўлда ва на Юсуф олдида вақт ўтарди. Ҳеч бўлмаса пайтдан унумли фойдаланиб ишим билан миямни чалғитиб кетишим лозим эди.

“Оилавий шароит деб ўйлайман”,-деб жиддий жавоб берди.

“Оилас...”,-деб навбатдаги саволимни бермоқчи эдим фақат телефони чиринглади.

Телефони машина рулига яқин ерда тутқичда турар ва унда йўл харитаси очилиб, у орқали йўл юраётган эдик. Қўнғироқ қилган эса тоғаси эди. Экранда тоғам деган ёзувни ўқиб қолган эдим. Олдинда патруль пости бўлганидан бўлса керак, суҳбат овозини чиқариб менинг ҳам эшитишимга сабаб бўлганди.

“Алло! Ҳа жиян?”,-деган овоз жуда таниш келди қулоғимга.

“Тоға тузукмисиз? Смсимни ўқиндгизми?”,-деб Юсуф бир йўлга қаради, бир телефонифдаги экранга қараб қўйди.

“Ўқидим. Ин ша Аллоҳ қизни кўндириб қайтасан!”,-деганда овоз эгасини танидим.

“Нўъмон Бурханович?”,-деган эдим

“Оббо!”деган овоз эшитилди.

“Сиз буни....қандай қилиб?”

Сиз бунинг тоғаси бўласизми деб, сўрамоқчи эдим ҳайратдан тилим айланмай қолди.

“Бугун билишингни истамас эдим Зумрад қизим”,-деб овози хижолат бўлгандек чиқди.

Шунча йилдан бери ёнида ишлаган одамим, Юсуфнинг тоғаси эдими? Ўқиш пайтида ҳам билдирмай, қандай устоз- шогирдни ўйнади булар? Мен бу Нўъмон Бурханович, мен ва Юсуф ҳақида қандай билди деб, бош қотирганимда, ҳамма гапни жиянидан билган эдими? Балкида махсус гуруҳга мени олишмас эди. Ҳаммаси бир режага ўхшайди. Юсуфни гуруҳ раҳбарликка ҳам Нўъмон Бурханович таклиф қилган эди. Албатта биларди мен бу билан тортишиб ишламаслигимни. Шу учун бошимга раҳбар қилиб тайинлади.
Тоға-жиян машенниклар.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

105-қисм


Эшитган гапларимдан оғзим очиқ қолди. Махсус хизмат ҳақида авваллари ҳам ҳар хил гап эшитар эдим фақат ёши катта ходимлари борлигини биринчи марта эшитишим бўлди.

“Рухсат олдим....тахминан қанчада қайтасан?”

“Билмадим.Уйга боргач вазиятга қараб айта оламан”,-деб мавҳумлик ичида жавоб бердим.

Илоҳим онамда ёмон асорати қолмасин. Оғзида доим бир дуоси бор эди. Бировга муҳтож қилмасин болам дерди. Акамнинг хотини қилган муомла ҳақида эшитганимдан бери, онам бечоранинг нима аҳволларга чидаб юрганини тасаввур қила олмайман.

“Хавотир олма ҳаммаси яхши бўлади”,-деб Юсуф менга далда беришга ҳаракат қиларди.

Бераётган ёрдамига маъно юклатмасликка ҳаракат қилардим.
Пойтахтдаги шоҳ бекатга етганимизда, воҳага кетадиган уловлар йўловчилар йиғарди. Ҳайдовчилар чиқиб ҳар томонга бақириб одам чақирарди.

“Опа келинг, мана мошина битта одам керак кетамиз”,-деб қўлимдан сумкамни олмоқчи бўлди.
Юсуф чаққонлик қилиб сумкани ўзи олди.

“Қани машинанг укам?”,-деб ғўрдайиб ҳайдовчи йигитдан менга опа деганининг аламини олди.

Чунки менга опа дегани ёқмай юзимни буриштирганимни кўрди. Кўрсатилган машина олдига борганимизда, машинада ҳақиқатдан уч одами бор экан. Фақат муаммо шуки, уларнинг бари эркак. Ораларидан бири гавдали ва семиз бўлиб, машина олди ўриндиғига ўтирган, қолган икки барзанги одам орқада.

“Битта ер бор деб, уяламай ҳаммаси эркак киши бўлган машинага олиб келдингми?”,-деб Юсуф менинг ичимдаги гапни айтди.

“Ҳа, ака тайёр одам кетамиз мана. Нима қилибди. Орқада ўтириб кетади”,-деганда Юсуф унга бир оғиз тўла ҳақорат қилганди. Ёш йигит қочди.

Дунёда ҳамма нарса ҳам пул бўлмаслиги керак. Баъзан инсонларда фаросат ва фаҳмнинг ҳамма нарсадан устун туриши зарур деб ўйлайман. Мақсади фақат тезроқ одам йиғиб кетиш бўлган айрим ҳайдовчилар, ўзларининг опаси-синглисини ёки онасига шундай таклиф берилганда кўнар эдими?

Яна бир –икки машина қарадик ҳали одами йўқ эди. Бир ҳайдовчи билан келишиб нарсаларимни юкхонага қўйдим. Юсуфга рахмат айтиб у билан хайрлашаман дегандим

“Кутиб тураман. Сени кузатиб кейин кетаман”,-туриб олди.

“Шарт эмас биринчи марта бориб келаётганим йўқ. Ўзи шу ергача овора қилдим”,-дегандим индамай бекатга келиб кетаётган йўловчи-ю, бақир- чақир қилаётган одамларни кузатарди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ойим чиройлими ёки менми😂

Кун давомида хуш кайфият хамрохингиз бу́лсин....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус.

116-қисм


Анча кеч тушганда манзилга етиб келдик. Юсуф чарчаган бўлсада, мени қишлоққача олиб бораман деди, кўнмадим. Онам касалхонада бўлгани учун тўғри касалхонада тушиб қолдим. Унга раҳмат айтишга ҳам ҳолим қолмаган эди. Оғиз учида миннатдорчилик билдириб у билан хайрлашдим. Хайрлашишга хайрлашдим-у, чарчаган ҳолатида қайтиб шунча йўлни қандай кетади, деб хавотир олдим. Ётишга бирор меҳмонхона ҳам йўқ эди туманимизда. Шаҳаргача етиб борса, ўша ерда балким топиларди. Уни ўзига айтмасамда, ортидан Аллоҳга омонат топшириб онамни кўргани кирдим.

🐦‍⬛️


“Ёшлари катта, албатта хавф бор. Фақат бу ҳолатда ҳам ташлаб бўлмайди”,-деди даволовчи шифокор.

“Дўстим, сал нархини келиштиринг. Укамга ҳам ҳали амалиёт керак бўлиб қолар”,-деб катта акам орага кирди.

“Мен яхшигина келиштириб айтдим.Амалиётни фақат мен қилмайман. Анестезиологи бор, бошқа врачлар ҳам бор”,-деб чайналар эди.

Бу майли, ишини қиляпти. Дарди оғир бемор устидан пул ишлаш. Лекин онаси учун савдолашаётган акаларимга қараб юрагим баттар эзилди. Агар акси бўлганида, ҳозир буларнинг бирига пул керак бўлганида, онам шу қари ҳоли ва нимжон жуссаси билан дунёни ағдар- тўнтар қилиб бўлсада, фарзандига аямай топар эди-да. Бола- чақаси ҳам ёнига кириб, ишлаб пул топаётган акаларим пулнинг дардига тушганди.

Ҳар бирининг уйида камида уч моли бор.Наҳотки бир она ёки ота борини боласига фидо қилади-да, уларга муҳтож бўлганида эса, бўш оғизлар ҳидланади холос. Йиғиб қўйган пулларимни янги уйга деб шошиб топширганимга минг пушаймонлар едим.

Акамлар ташқарига чиқиб талашиб- тортишар экан, уй олмоқчи бўлган фирмага қўнғироқ қилиб сўрадим. Бунинг ҳозир иложи йўқлигини ва пул қайтарилганда ҳам маълум фоиз ушланиб қолиниши айтилди. Охири опамга айтдим. Онамнинг ҳар соати ғанимат.

“Айтинг акамларга, онамга харажат қилган ҳар тийинни мени бўйнимга ёзишсин. Мен қайтараман”,-деб кўз ёшларимни тута олмадим.

“Сен нега тўлар экансан.Отам ҳар бирига ер олиб, уй кўтариб берганди.Ўғиллар қолиб биргина сенга тушадими оғирлиги”,-деб опам қарши чиқди.

“Опа, онам оғирлик эмас. Вақтимиз кам”,-деб хавотиримни тилга келтирдим.

Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😊 Болалик пайтимиз биз севиб томоша қилган мултфилмлар...📺

1. Қизча ва Қуёнчалар
2. Лоло ва Пепе
3. Пашша Ойпошша
4. Алёнушка ва Иванушка
5. Аёзбобо
6. Хат Ташувчи Қорбобо
7. Шер ва Қуюн
8. Қорбобо ва Ёз
9. Арчалар Безалганда

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

115-қисм


Ўзимни уйқуга солиб уни орқадан кузатдим. Ўйчан ҳаракатлар билан машинани бошқарар эди. Орада уйқуси келди шекилли, машинани бир чеккага тўхтатиб, ундан тушди. Деразадан секин қараганимда, қўл- оёғини тортиб ҳаракат қилди. Узоқ йўлда кўп юрмагани учун толиққан кўринади.

🐦‍⬛

Телефондаги харитага қараганимда туманимиз марказигача бир ярим соат қолган эди.
Машина ичида кетма-кет янграётган қўшиқлар тобора юрак эзадиган бўлиб борарди. Юсуф бирдан икки букилди. Рулни бир амаллаб бошқариб, йўл четида тўхтади. Мени безовта қилмаслик ниятида машинадан тушиб ташқарида чўккайди.

Бир неча дақиқа кутдим, хабар бўлмагач,эски севгилисини йўлда инфаркт ёки бошқа нарсадан ўлдирди, деган ном олмаслик учун машинадан тушдим. Ва у чўккайган ерга бордим.

“Нима бўлди?”,-деб сўрадим индамади.

“Ҳой, нима бўлди деяпман?”,-туппа-тузук келаётган одамга нима қилди экан?

Ёнига бориб эгилганимда, юрагини ушлаб икки букилиб ўтирган эди. Қўлидан туртиб ўзидами, йўқми билмоқчи бўлдим.

“Нега гапирмайсан? Тез ёрдам чақирайми?”,-деб такрор сўрадим.

“ Аҳволим яхши эмас”,-деб овози зўрға чиқарди.

Эй, Худойим, бунга ариққа йиқилган алкаш дедим-да, яна ичида бирор дарди касали бўлмасин?

“Машинага чиқ! Ёрдам чақираман”,-деб энгашиб қўлидан ушлаб турғизмоқчи бўлдим.

Қўлимни ушлаб юрагига олиб борди.

“Эшитяпсанми? Қийналяпти “,-деб сал қолса йиғлагудек турар эди.

“Э, сенда бор эди-ми, у матоҳдан?”,-деб устидан кулмоқчи бўлдим.

Яна ростан бирор нарса бўлиб қолишидан қўрқдим, индамадим.

“Ўлишимни хоҳлайсанми?”,-деб ғалати савол берди кўзаримга қараб.

“Ҳаммамиз бир кун ўламиз. Фақат бугун, бу ерда эмас. Мени йўл машинасига миндирмай ўзингча қаҳрамонлик қилдинг. Ўрнингдан тур, кетдик”,-деб мавзуни бошқа ёққа олиб қочмоқчи бўлдим.

“Бироз аввал ўл, дединг”,-деб ғалати, ғарибона оҳанг чиқарди.

“Биров ўл, деган билан ҳамма ўлаверсайди. Аёллар қарғиши олтинга тенг бўларди.”

Нигоҳларини яна менга қаратди.

“Тилинг пичоқдек кессада, кўзингдаги севги малҳамдек ҳар ярамга”,-деб ўрнидан бир амаллаб турди.

Бу гаплари ортидан яна уни жеркиб беришимни кутганди шекилли, лекин индамай қолдим. Чунки ўзим ҳам чарчаган эдим.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

113-қисм


Пойтахтдан чиққанимиздан бери йўллардаги тирбандлик давом этарди. Орада бир ерга тўхтаб машинадан тушди. Ёнга қараганимда қаҳва сотадиган ер экан. Мен томондаги эшикни очиб,

“Бирор нарса ичасанми?”,-деб сўради, юзига ҳам қарамадим.

У қаҳвасини олишга кетар экан, мен онамнинг аҳволини билиш учун акамга қўнғироқ қилдим. Ва акам, онамни операция қилмаса бўлмаслигини айтди. Менинг онам жон чекишиб ётганди. Мен эса ўз дардимга тушганимга куйиндим. Ўзимни қўлга олиб фарзандлик бурчимни бажаришим лозим. Керак бўлса, онамни пойтахтга олиб келишим керак эди. Амалиётдан кейинги аҳволда миннатли янгалар қўлида қолмасин эди онам.

Эшик очилиб менга бир идишда сув ва бир идишда қаҳва узатди. Сувини олдим, қаҳвасига индамадим. Ичим ёнғинини тонналаб сув ташисангда, ўчира олмас эди, афсус.


“Хоҳласанг орқага ўт. Бемалол оёқ узатиб кет. Тирбандлик анча узайган. Йўл узоқ, чарчаб қолма”,-деганида мажбур юзига қарадим.

“Уйингга бориб дам олмайсан-у, шуни ўйлаб айтдим”,-деди, жаҳлим чиқсада, гапида жон бор эди.

Сувимни олиб орқага ўтдим. Йўл узун ва заҳматли эди. Балки руҳий чарчоқлардан ухлаб қолсам, энг яхши қочиш бўлар эди.



Ўтмиш

“Зумрад! Бугун катта курслар концерт уюштирган, кирасанми?”

“Дарсим бор.Сизлар бораверинглар.”

“Сендан кўзини узмайдиган бола бор-ку? Шулар ташкил қиляпти. Юр, борайлик бирга. Ёқмаса тез чиқамиз.”

“Майли! Фақат сўз бер, ёқмаса тез чиқамиз. Сессия яқин, дарсим кўп.”

“Сўз бераман, чин сўзим.”

🐦‍⬛️

Талабалик олтин даврим деганчалик бор эди. Деярли ҳар ой, ёшлар кулуби деб номлаган уюшма, олийгоҳ ичидаги фойеда турли шов- дастурлар ва концертлар ташкил этарди. Талабалар куни муносабати билан яна навбатдаги тадбир бор эди. Саҳна безатилган, олд қаторда устозларимиз ва олийгоҳ ходимлари ер олганди.

Катта курслар бир –бир саҳна олиб, кимдир кўриниш, яна кимдир пародия қилса, бир нечтаси қўшиқ айтиб дастурни давом эттирарди. Биз дугонам билан бир бурчакда кўримсиз жўжаларга ўхшаб турар эдик. Кўримсиз жўжа деганим, шаҳарлик оҳулар олдида кўримсиз қолардик.
Бирдан саҳнага у чиқди. Узоқ вақтдан бери нигоҳларимиз тўқнашиб, сўзсиз бир –биримизга боқиб ўтар эдик.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бахт ўзи нима?

Эрта тонгда турсангиз, қадам ташлаб юрсангиз.
Ёруғ дунёни кўролсангиз, мана шунинг ўзи бахт.

Яқинларга юбориб қўйинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙✨Хайрли тун!✨🌙

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!

Мурувватли  бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!

Юрагингизга яқин олманг! 

АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗЛАР!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус

111-қисм


“Яхшимисан? Бирор еринг оғрияптими?”,-деб сўрар эди уялмай.

Бошим билан қимирлатиб тасдиқладим.

“Йўлда бирор касалхона чиқиб қолар.Марказроқ ергача чидай оласанми?”,-деганида совуқ ва маъносиз қарар эдим кўзларига.

У ҳам буни кўриб билиб турар эди албатта.

“Қўрқитма мени.Бирор нима, де!”,-деб қўлларимни ушлади.

Кўзим қўлларимизга тушди.

Ҳис йўқ эди.

Ичим бўм- бўш, шунчаки қараб турар эдим.


“Кечир мени, илтимос!”,-деб ёлворди гўё.
Яна бошимни чайқаб жавоб қилдим- “асло!”

“На сени кечираман ва на шунча йил қийналган ўзимни.”

Овозим паст, оҳангим бир текис чиқарди. Руҳсиз эдим.

“Севги энг қиммат шаробга ўхшайди, йиллар ўтсада таъми ва қиймати янада ошади”,-деганида қошимни чимирдим.

“Аҳмоқ алкаш!”- бетига бир тушурдим.

“У эскирган севгингни ол-да! Бориб ариқда думала. Шароб эмиш!”


“Нима қилдим мен сенга?”,-деб қўли билан юзини ушларди.

“Нима қилмаганингни айт! Шунча гапинг бор экан. Ўша вақт келиб айтмайсанми ўзимга. Мен йиллаб ўзимдан айб қидирдим. Шаҳарлик қизлардек бўла олмадим. Бир чўпон қизи эдим. Кўринишим етарсиз келди.Яна нима нималар ўйладим. Мен сен ноинсофнинг нафасимда изинг бор дея бошқасига ёр бўлишдан уялдим.Ўзимни дунёдаги энг кирланган қиз ҳисобладим”,-кўз ёшим томсада, бурним суви оқсада эътибор қилмай унга бақирар эдим.


“Зумрад!Сенга ҳамма...”


“Гапирма бошқа! Бўлди қил! Ҳаммасини тушунтириш фурсатинг бўганида индамай кетиб қолдинг. Энди ҳам индама.Марказдаги бекатларда мени тушир. Ёки ортга олиб кет! Сен номард билан кетгандан кўра ўша тўр....”


Навбатдаги тарсакини нафасим ўзимга келганида еди.


“Агар яна бир марта ҳаддингдан ошсанг, у калтош тоғанг ҳам сени таний олмайдиган даражада башарангни бузаман тушундингми!!?”,-деб бақирганимда бурнимдан оқаётган сув буғга айлана бошлади.


“Бўлди! Кечирасан.Сенга мажбур эдим, қурбон этилдим деб айтяпманку?”,-деб ҳайдовчи томондаги ойнага яхшигана ёпишди.


“Ооо, қандай гўзал бу олам. Сен оилангни қурбони бўл! Мен бадбахт эса, сени? Сиз мазза қилиб Туркияда денгиз бўйларида яшаб, бола-чақали бўлинг. Мен кафедрадан моргга, моргдан яна ёлғизлигимга чопай!”,-деб қўлимни бир –бирига урдим.


“Баъзан қанчалар олисга кетсанг кет, лекин юрагинг қўйиб кетган ерингда қолар экан”,-деди кўзларимга қараб.


Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Болалар олдида аҳил бўлинг😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

110-қисм


Соф талабалик йилларим деб юрган даврда, орқа пардада шунча ўйинлар ва босимлар бор эдими?

“Тоғамдан бир сўз олдим ўшанда. Сенга ўқиш битиб ишга жойлашгунингча ёрдам беришини сўрадим. Ўзим эса шунчаки сояга ўтдим. Хирсимни ишдан олдим. Туркияга хизматга жўнатилдим. Йиллар шу зайл ўтди. Токи отам бир кун юрак хуружидан вафот этгунича. Отам ўлди, лекин мен қутилдим. Тўрт ярим- беш йил чидаган ҳаётимдан қутилдим. Орамизда фарзанд бўлсада, соғлом муҳитимиз қолмаган эди.У мендан безиган, мен ундан безор яшадик. У қолди, мен эса қайтдим.



Атрофда минг хил баҳоналар яратилиб юзингга урилсада, бир кўнгил борки, қулаган еридан оёққа тургиси келмас. Йиллар нафақат орзуларинг ва хаёлларингни узоқларга олиб кетар, балки асл айбдорни кечириш ҳаққингни ҳам қўлингдан олар экан.


Кўзларимни юмиб, ичимдаги ўн икки йил аввалги Зумрадни қидирдим. Қоронғу ва чуқур жарлик сари бор овозим билан бақириб уни қидирардим. Кул ҳидига ўхшаш бир ҳидни сезарди бурним. Хотираларим ва ич дунёмнинг энг тубида бир нима ёниб, тутуни кўз ёндирар эди ва ачишига чидаб бўлмасди.

Тушдим.

Тушдим.

Тушдим....ва уни кўрдим.

Ожиз, нимжон, кўз ости қорайган, оёқ- қўллари занжирланган ёш Зумрадни.У кўз ёш тўккан сари мен ҳам у билан бирга йиғлардим. Инсон неча ёшда бўлмасин қалби яраланиб йиғлаган пайти ночор боладек ҳимоясиз бўлиб қолади.


Уни қўрқитмаслик учун секин унга яқинлашдим. Овозимдан сесканмасин дея паст оҳангда гапириб қўлимни узатдим.


“Кел, чиқ энди бу зиндондан. Азобингнинг сабабини ўргандим.Энди озодсан. Қутилдинг шу алам қафасидан.”


Қўрқоқ титраган қадамлари билан юра бошлади ортимдан. Эски Зумрадни етаклаган ҳозирги Зумрад шуни англади бирдан. Шунча йил уни қийнаган бир савол экан аслида. Жондан ортиқ севаман деганинг нима бўлдида бирдан воз кечиб кетди бутунлай. Йиллаб ичингни кемирган “нега?” сўроғингга, “шунга,” деган жавоб берилди.

Битди... тугади... якун топди барча дардлар.....


“Зумрад!Зумрад!”,-деган таниш овоз эшитиларди.

Чуқур нафас олиб, секин очдим кўзларимни.
Машинани тўхтатиб юзимга қараб турар эди. Йиллар ўтиб энди фарқладим бир нарсани. Мен ундан эмас, уни бунчалар севган юрагимдан хафа бўлган эканман аслида.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хотиниз сиздан пул сўраганда ажойиб жавоб бериш усули экан 😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

108-қисм


Людмила ҳам билиб менга индамадими? Ишқилиб Людмила ҳам бирор ердан қариндош бўлиб чиқмайдими? Юсуф билан бўлишингни истайман деб гапириб қўйган эди.

Иккида –бир телефонимдаги “прослушка”нега очилиб ёпилишини энди билдим. Демак катта тоғамизни қўли бор эканда? Вой, номардлар. Менинг шунча йиллик азобимни кўриб билиб юрган одам, юрагимнинг қотилини яхши танир эдими?


“Тоға сизга кейин қўнғироқ қиламан. Зумрад ҳозир портлайди”,-деб гўшакни қўйди.

Мени яхши танир эди. Аммо қийналган Зумрадни билмасди. Унинг аксига портламадим. Ўтган ўн икки йилллик умрим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Нўъмон Бурхановчнинг йиллар давомида менга отадек ғамхўрлиги. Пойтахтда, айниқса кафедрада қолишим учун мени кўндиргани. Доим менга кўмаклашиб қўллаб қуватлагани. Мен булларнинг баърини қобилиятим ва билимимдан деб ўйлаб, ўзим билан ғурурланиб юрар эдим.

Аслида эса шунчаки виждони қийналган эски йигитимнинг ёрдами эдими? Бошим ўнгимда эгилган томчилаб кўз ёшим оқарди. Тоғаси менинг қийналганларимни жиянига етказар эдими? Йиғидан шишган кўзларимни кўрганида “нима бўлди?”деб доим сўраб келганида, дарс қилдим туни билан десам ишонгандек бўлиб, асл сабабини билармиди?

Эй, Худойим. Бугун Юсуфнинг талабалик давридан махсус хизматда ишлаганини билдим. Энг яхши кўрган устозим, бугунги эришган ютуқларимнинг дастакчиси одам эса, унинг яқин қариндоши бўлиб чиқди.


“Ўқишда тоға- жиян эканлигимиз билинмаслиги керак эди. Аслида сенга бир неча бор айтмоқчи бўлган эдим. Фақат тоғам ҳам махсус хизмат ходими бўлгани учун айта олмаган эдим. Авваллари махсус хизмат бошида қассобдек одам ўтирар эди. Бош кўтарганни калласи кетарди. Ҳозиргидек эмас эди тизим. Мени ҳам тоғам, махсус хизмат рўйхатига ёзиб, аслида ҳаётимни бузди”,-деб машина рулига бир уриб олди.

Жим туриб ҳақиқатларни ҳазм қилишга ҳаракат қилар эдим. Ким билади яна нима гаплар чиқарди.

“Оиламизда деярли ҳамма ё органда ишларди ёки махсус хизматда. Менга ҳам пай бичилганди. Ораларида ҳақиқатдан ўз кучи билан ном чиқарганлар бор. Фақат бошқа бир камчилик, бу соҳаларда қобилияти йўқларни ҳам, тайёр иш жойи бўлади ёки ўзимизникилар атрофида бўлади дея мажбурлаб ўқитишарди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дада ҳам ёш боладек гап 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

106-қисм

“Сен ҳар доим шу ердан кетасанми? Ўзинга машина олсанг бўлмайдими?”,-деганида юзимда аччиқ жилмайиш пайдо бўлди.

“Олдиндан режа қилиб кетадиган бўлсам, қишлоқдан келадиган бирор машина билан кетардим. Ёки қўшни вилоятгача поезда бориб, у ёғига яна енгил машинада етиб оламан. Ва ҳайдовчилик гувоҳномам йўқ”,-деб жавоб бердим.

“Сендек ақлли қиз аслида тез ўрганар эди”,-деб қўйди.

Мен ақлли бўлсайдим оила қуриб ҳозир шунақа вазиятда эрим машинасида олиб борар эди, деб айтмоқчи бўлдим индамадим.
Бекатдаги сотилаётган қаҳвалардан ичиб, одам йиғилишини кутдик. Мен тўлишини кутаётган машинага икки ёшроқ бола келди. Охирги йўловчи ҳеч бўлмаса аёл киши бўлар деб умид қилдим. Юсуф бу болаларни кўриб безовта бўла бошлади.

“Буниси ҳам шу аҳвол бўладиганга ўхшайди”,-деб ҳайдовчига айтиб, сумкамни олди.

“Нима қиляпсан? Кетишим керак!”

“Ўзим олиб бораман. Гпрс йўлни кўрсатса керак”,-деб ўз машинасига қараб юра бошлади.

Мен ортидан худди нарсаси олиб қўйилган боладек юра бошладим.

“Ака, янга кетмайдими?”,-деб бошқа бир ҳайдовчи сўраб қолган эди. Юсуф юриган йўлида тўхтаб ортига ўгирилди.

“Йўқ укам, янгангни ўзим олиб бораман”,-деб жавоб қайтарди.

Фақат бу гапларни у йигитга эмас менга қарата айтди.

“Мен йўл машинаси билан бормай сен билан борсам қанча гап сўзга қолишимни биласанми? Ундан кўра учта эрка...” ундан кўра ўша эркак тўла машинада кетганим маъқул демоқчи бўлдим. Аммо Юсуф бор важоҳати билан қараб овозимни ўчирди.

“Қишлоғингача эмас ҳеч бўлмаса туман марказигача ташлаб келаман. Қолганини ўша ердаги машинларда етиб борасан”,-деб нарсаларимни қайтиб машинасига жойлаштирди.

“Йўқ, дедим!”,-деб яна қарши чиққан эдим.

“Йўлда шу, Чароснинг ишини муҳокама қилиб кетамиз. Ҳам вақтдан ютамиз ҳам сенинг ишинг битади “,-деган таклифни берди.

У билан жон деб иш гаплашар эдим-у, лекин ёлғиз тўрт – беш соатлик йўлни қандай кетар эдим?

Машинасига миниб, ёнидаги эшикни ичкаридан очди.

“Мин! Еб қўймайман сени .Тўртта нотаниш эркак билан кетганингдан кўра эски..”,-гапини тугатишга имкон бермай машинасига ўтирдим.



Давоми бор.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❄️Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,

❄️Кўнглингизни хотиржам,

❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,

❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel