26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
151-қисм
“Маслаҳатим 2014 сентябрь ойларида ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видеодан бошланг “Элшооод” деган видео чиққанди. Унда Аёл кишининг кийимини кийган Элшод деган боланинг дўппосланиши тасвирланган. Ўша иш қўлимга тушганида, бизни Хуршид деган йигитга олиб чиққан. Унгача на оиланинг оғзидан ва на бошқа кишининг оғзидан у бола ҳақида бир оғиз гап бўлмаган”
Ҳайдар ака бу гапни айтганида, бироз аввал сабаб деб айтган нарсаси ёдимга тушди. Қиз кўриши керак бўлмаган ишни кўрди ёки билган нарсасини гапира бошлади.
Юсуф билан бинодан чиқар эканмиз.Иккимиз ҳам жим эдик. Мен ўз дунёйимда ўлчашга ҳаракат қилар эдим. У эса ўз хаёлида баъзи нарсаларни ер –ерига қўйишга уринарди. Машинага чиқдик.
“Сенингча бир оила яъни имкони бор оила ўз ўғлини нега республиканинг энг чеккасига ўқишга жўнатсин? Холаси декан, деган сабаб кўрсатма. Оиланинг кучи ҳамма ерда ўқитишга етадиган бўлган”,-деб мендан сўради.
“Боласини бирор ёмон одат ёки ўралашиб қолган теварак атрофдан узоқ тутиш учун”,-деганимда боши билан тасдиқлади.
“Шу пастдаги қўшнинг ифодаси ёдингдами?Чароснинг келганини кўрганди ҳатто зинадан оёқ товушларини ҳам эшитдим деган. Оёқ товушини эшитган киши наҳотки бир юқори қаватдаги ҳаракат ёки жанжални сезмади?”
“У ифодасида, Чароснинг уйига калитни очиб киргани ва ҳайралангандек товуш чиқарганини ҳам айтиб кетган. Албатта бу ифодага ҳеч ким эътибор бермаган”,-деб Юсуфнинг тахминларини давом этдим.
“Чароснинг синфдошларини топиб билишимиз керак. У қиз, у куни уйга у вақтда келмаслиги керак бўлган. Бундан исмим Юсуф қадар аминман. Нимадир бўлиб Чарос эрта вақтда уйга келиб қолган ва кўрмаслиги керак бўлган нарсани кўрган. Биз Хуршидни Чарос учун келди деб ўйлаган эдик. Бугунги гаплардан сўнг бунинг ундай эмаслиги аён бўлди менимча. Вой, ифлослар!”,-деб машина рулига бир урди.
“Мантиқсиз нарсалар ерини топиб тургандек”,-деб ўз ичимда ўйларимга бўғилдим.
Фирдавснинг шу пайтгача уйланмагани. Синглиснинг дўсти билан муносабатини хоҳламаган биров нега ҳали ҳам у билан алоқани давом этсин? Ёки ўзи синглисига бирор зарар бермаган бўлса, нега шу дўстидан шубҳа қилиб бирор ерда уни жиноятда айбламасин?
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
𝐇𝐚𝐲𝐫𝐥𝐢 𝐤𝐞𝐜𝐡.........😁🤦🏻♀️❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЧИН ДУСТЛАР КЎПАЙСИН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
149-қисм
Хона ичидаги нарсаларга қараганимда, кўпроқ расмлар ва ҳайкаллар, ғамгин аёллар тасвирлари эди. Бир одам ўзини нега бахтсиз аёл ёки қизлар акс эттирган экспанатлар орасига қамасин.
“Мен у жиноий иш хужжатларини олганимда, воқеага энди уч йил бўлганди. Деярли ҳамма нарсани жой- жойига қўйган эдим. Фақат бир қўл, тўплаган барча даилларимни йўқ қилди. Ўзим эса кулгили сабаб билан вазифамдан четлаштирилдим”,-деб гапира бошлади Ҳайдар ака.
Мен атрофга аланглаб қолганимда Юсуф унга нима деди эшитимай қолган эдим. Аммо бу одам ҳеч бўлмаса бизга билганларини айтса ҳам катта гап эди.
“Сиз ҳам оиладан шубҳаландингизми?”,-деб беихтиёр савол бердим.
“Мен қотилни ҳеч четдан қидирмадим.Ҳатто қизнинг онаси, фол очдирдим қизимни уч бегона киши келиб ўлдириб кетган экан, деганида ҳам бу гап тагида бир маъно қидирдим. Тўғри, Чаросни уч киши йўқ қилди. Пичоқни бир киши тортган бўлиши мумкин лекин жиноят изини уч киши йўқ қилди”,-деди.
“Сабаб нима деб ўйлайсиз? Бир оила нега ўз қизини йўқ қилсин”,-деб Юсуф орага кирди.
“Ўша пайтда жуда кўпчиликнинг гувоҳлик ифодаларини олган эдим. У маҳалладагилар, бечора қизнинг дугоналари.Ҳатто ота -онасининг яқин танишлари ҳаммаси гапирган эди. Фақат у ёзувли баёнларнинг ҳаммаси кетди. Кейин одамларни қўрқитишди шекилли, ҳамманинг овози бирдан ўчди”
“Биз акани қотил деб ҳисоблаймиз”,-деб Юсуф яна гапирди.
“Акаси ёш бўлган.Ўша пайтда сизнинг йўлингизга тош қўядиган даражада қўли узун оилами булар?”,-деб мени қизиқтирган бошқа нарсани сўрадим.
Бечора одам ўзини худди сўроқ хонасида ҳис этган бўлса ажаб эмас. Чунки бир Юсуф, бир мендан берилган саволларга кўп ҳам ҳайрихоҳ эмас эди.
“У оиланинг ҳамтовоқлари, органдаги чуриган, ўз ўрони икки сўм пулга сотган одамлар”
“Ўлдирилган қизнинг тоғасини танир эдингизми?”,-деб Юсуф сўради.
Чунки жиноий далилларнинг керакли ерларга етиб бормаганлигида шу одамнинг қўли борлигига ҳаммамиз амин бўлган эдик.
“Бир пайтлар оддий ходим бўлган киши, бошлиғини сотиб унинг ерини эгаллади. Эшитгандирсизлар Сарвар Худоёров деган бир одам бор эди. Шунинг қўлида ишлаб юрган оддий ходим бўлган.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.😔
Ўзидан билиб пул бермайди.Совғалар қилиб, айлантирмайди.
Дугонамни эса уйида ўтириб ҳам чиройли ҳам аёллик энергияси юқори юришини сабабини топдим!
Телеграмдаги каналига аъзо бўлган экан...👇
💕 Ушбу каналда биз каби аёл ва қизлар учун бепул тавсиялар, севимли аёл бўлиш сирлари бериб борилар экан!
👠Факат хозир кушилиш имкониятиз бор👇👇
/channel/+qYxQL3VH4T04Nzky
#Қарғалар_маҳкамаси
147-қисм
“Салом! Эски йигитинг билан бир жойда ишлаб, уни ичини қиздиришни зўр усули экан. Бирдан соатлаб йўқолиб қолиш-а?”,-деб Нодира келди олдимга.
“Ҳам салом бериб, ҳам иғвони қандай тарқатиши мумкин экан киши ҳайратдаман тўғриси?”,-деганимда энсасини қотирди.
“Салом! Зумрад. Яхши бўлиб қолдингизми?”,-деб бошқа ҳамкасблар ҳам бир –бир келиб сўрашиб кетди.
Энди буларнинг қайси бири сотқин экан бош қотир Зумрад дердим ўзимга. Ишни нимадан бошлашни билмай, йиғлиб қолган хужжатларимни тартибга келтира бошладим. Столим устига бир дона атир гул ва бир қаҳва қўйди бир қўл. Гул ва қаҳвага қараб ким эканини тахмин қилсамда, бошимни у томонга бурмадим.
“Ишдан кейин бир кишинг олдига борамиз”,-деганида мажбур юзига қарадим, чунки жуда паст гапирар эди.
“Ким?”,-деб қизиқиб сўрадим.
“Эски терговчи. Чарос Турғунованинг ишини юритишни бошлаганида, бир ахлоқий масала юзасидан ишдан четлаштирилган одам”,-деди яна паст овозда. Фақат бу сафар бироз эгилиб гапирди.
“Уни қаердан топдинг?”,-деб ажабланиб сўрадим.
“Чароснинг ишига ким астойидил киришса, ё ишдан ҳайдалган ё ўзи бўшаб кетган ва изини йўқотган”,-деб тиржайиб гапиради.
“Бу гапни, сен нега пишган каллага ўхшаб гапиряпсан?”,-дегнимда баттар тиржайди.
“Ҳамма сен билан бир ерга айлангани кетди деб ўйласин. Ҳатто сен ҳам бироз шу қошларингни оч “,-деб менга танбеҳ берганди.
“Агар гапинг ёлғон бўлса ўзингдан кўр”,-деб жилмайгандек бўлиб лекин аслида уни огоҳлантирдим.
“Бўлди жазом нима бўлса розиман”,-деб кўзларимга эмас юзимнинг сал пастроғига қарар эди.
Нодира йўталиб бизга яқинлашди.
Бировлар олдида йўқ нарсанинг ролини ўйнаш, худди ясама киприк қўйиб ҳаммани ўзингни гўзал кўринишга эга эканинга ишонтирмоқчи бўлишдек гап эди. Иш давомида бошлиқ мен билан Юсуфни чақириб ишимиз қандай кетаётганини сўради. Тилимиз айланиб -айланмай бир нарсалар деб гапни ҳали ҳеч нарса йўқлигига олиб бордик.У йиғилишда яна эшитганим, Фирдавснинг молиявий аҳволини назоратда ушлангани ва шубҳали пулларнинг канали топилганини ўргандим.
Биз ишлайдиган бўлимга ким кириб- чиқса, ҳар бирига диққат билан қарардим. Одамнинг оласи ичида дерди онам. Афсус сени кўрганда юзидаги ифодадан оласи кўринмасди. Нодира бир баҳоналар билан Юсуфнинг атрофида айланишда давов этишини кўрсам-да, эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
145-қисм
“Бу ишлар тақдирда, опа. Ҳали бошқа режаларим бор”,-деб мавзуни ёпмоқчи бўлдим.
“Хафа бўлманг бироз қаттиқ гапираман. Сизнинг ёшингизда уйланмаган сўраб келиши қийинроқ. Бор-ми,бор! Лекин шу ёшгача нега уйланмадинг деб сўраб ҳам қўйиш керак бўлади. Қиз болалар масалси бошқа. Йигит бола уйланмадими демак, бир гапи бор. Ё ўзида, ё чўнтагида. Ёшингиз қирққа қараб кетяпти, битта алфонсни олиб боқиб юрмасангиз керак?”
Зебо опанинг ҳам гапларида жон бор эди. Унинг мени ўйлаб гапирганига ҳеч нима дея олмайман. Лекин бошқа гапи мени ўйлантириб қўйди. Бир йигит икки сабаб билан уйланмайди, ё чўнтаги ёки ўзида бир гап бор деди.
Фирдавснинг чўнтагида муаммоси йўқ. Қотилларнинг нечтаси оила ҳаётини давом эттириб яшаб юрибди. Ҳатто қамалиб кетгач ҳам уялмай учинчи куни аёли билан учрашув талаб қилганлари ҳам бор.
Наркотикка ўтириб қолди десак. Бунақа гиёҳвандлар айниқса модда қабул қилгач, шаҳвоний ҳирсалри янада ошишини биламиз. Фирдавснинг бу томони ҳам бир нуқсонли кўринади.
🐦⬛️
Одамзод ёлғиз қолганида, ҳеч қаерга шошмай фикрини бир ерда жамлаб, кўп нарсаларни таҳлил қилар экан. Анчадан бери режа қилиб қўйган ишимни бошлашга қарор қилдим. Бир катта бўм-бўш қоғознинг энг теппасига “Қарғалар маҳкамаси”,-деб ёздим. Бир гуруҳ, ўзига бу номни олдими демак, ўша номга хос ишлар қилади. Бундан шубҳа қолмади.
Қўлимизда турли фикрлар ва гувоҳлар бор, аммо далиллар йўқ. Буларни тартибга келтириб ,жой-жойига қўйгунча ҳеч кимга рапорт бериш йўқ. Турли ўқлар чизиб инсонларни бир-бирга боғладим. Бир оила бор тўрт кишидан иборат . Ота Фарҳод Турғунов. Она Гулбаҳор Турғунова. Ака Фирдавс Турғунов ва сингл Чарос Турғунова.
Ишимнинг ўртасидан бўлган нарса бу - эшик овози бўлди. Агар яна Зебо опа бирор баҳона билан келган бўлса, эшик кўзидан қараб эшикни очмасликка қарор қилдим.
Фақат эшик олдида Юсуф турарди. Соатга қарадим кечки беш ярим. Уй ичида эмин эркин юриган ҳолатимни тузатиб эшикни очдим. Қўлида бир кичик пакет билан турарди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤️❤️❤️
Сиз 🫵 Қаерга борманг, сизни фақат Бахт ва омад кутиб олсин!
Оқшомингиз файзли ва барокатли ўтсин !
😊🌹😊🌹😊🌹😊🌹😇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙✨🌙✨
Ҳайрли тун Азизларим!
🌙✨🌙
Қадринг йўқ бўлса, кетиб кўр дейилганидек ёмон деб ўйлаган инсонларни яхшилиги кетганда билинади.
🌙✨Тун ҳам, кунни,
Кун ҳам тунни яхшилигини билдириб туриш учун яралган.
🌙✨
Сиз Азизларни яхшилигингиз сал йироқлашсам билинади.
🌙✨
Доимо ғойибона, қалбан, руҳан биргамиз.
🌙✨
Биргалигимиз бардавом бўлсин.
🌙✨
Тунингиз ҳайрли ўтсин.
🌙✨
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
144-қисм
“Сен қўрқма, мен шу ердаман деб айтмоқчи бўлдим. Фақат кет, деб рухсат бермайсан дея индамадим”,-деди.
“Юсуф, қотиб ухлаб ётувдинг. Биров келса ҳам хабаринг бўлмас эди. Яхшиси, бор ишгача уйингда бир -икки соат ухла. Раҳмат мени ўйлаганинг учун, фақат бунинг ҳожати йўқ”,-деб гапирганимда, подъезд эшиги очилиб, Зебо опа супургиси билан чиқди.
“Тез кет! Мени қўшнилар олдида шарманда қилма”,-деган эдим, атрофни кузатадиган ва ҳар нарсадан хабари бор қўшним ўз постига қайтганидан кўнгли тўлди шекилли, майли деб, машинасини ўт олдириб кетди.
Унинг ортидан қараб қолиб, худди ўйнашини кузатгандек бўлмай деб, тезда бино томон юра бошладим. Зебо опа қӯлидаги супургисини ташлаб,
“Зумрадхон, тинчликми? Бетоб бўлиб қолдингизми?”,-деганида, унга қараб ҳали нима дейишни билмай тургандим, ўзи гапни давом этди.
“Туни билан бу машина шу ерда қолди-да. Сизни ҳамкасбингиз-у,адашмасам. Шу гул кўтариб келган йигит?”,- деб сўради қизиқиб.
Бир нарса қочмайди-эй, сен аёлнинг дастингдан, дегим келди, яна индамадим.
“Кеча машинаси бузилиб қолганди. Бировга қўнғироқ қилиб ёрдам чақирмоқчи бўлганди. Гўшакни кўтармаган шекилли?”,-деб ёлғон гапириб вазиятдан чиқмоқчи бўлдим.
“Ие, тонгда осмондан ёрдам ёғилиб, машинаси ишлаб кетдими?”,-деганида юзимдаги уятни бир кўрганингизда эди. Ер ёрилса-ю, ерга кириб кетмасам.
“Билмадим”,-дея олдим фақат.
“Зумрадхон! Бу йигит ортингиздан юрибди, билиниб турибди. Ёшингиз катта бўлди. Энди танлаб бало борми? Сиз тенгиларни нечталаб боласи бор. Яна бир ўн йил танлайдиган бўлсангиз борми? Климакс ёшига ҳам етиб қоласиз”,-дегани нима бўлди энди.
“Зебо опа, у уйланиб ажрашган. Битта қизи ҳам бор”,-деб ўзимча дардиҳол қилмоқчи бўлдим. Йўқ, сиз қиз боласиз, уйланмаган йигитга лойиқсиз дейишини кутдим.
У эса,
“Ҳа, нима қилибди? Бировга қўлини теккизмагани, онасини қорнида ҳозир. Синглим, замон ёмон. Одоблиман деганини ҳам йўлдан уриш ҳеч нарса бўлиб қолди. Кўчада биров билан гаплашмаган бўлса, мутлақо бу интернет деган балода гаплашган бўлиб чиқади. Жаа, бўлмаса беҳаё нарсаларни кўриб юрибди. Унақа, онаси ўпмаган йигитни кутиб яшасангиз, қариб кетасиз сингилжоним.”
Эҳ, онаси ўпмаган деган жойи тешиб ўтди. Онасидан бошқа ўпган қизнинг, дардини бир билсайдингиз...
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#PSIXOLOGIK_TEST
Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
Asab buzar...❤️🥰
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
142-қисм
Ҳаёт баъзан навбати билан қийинчиликлар келтирса, баъзида эса устма-уст ёғилиб келарди балолар.
Фирдавснинг қўрқуви мени Юсуфнинг қанотлари остига итармаслиги керак. Унинг таклифи ҳар қанча менинг фойдамни ўйлаб қилган бўлмасин, бу вазиятдан чиқишнинг бир йўли бўлиши лозим.
Хавфсизлигим учун жуфтликдек кўриниш, мени бошқа ғалваларнинг ичига судраши мумкин. Масалан оилам билса, нима деб ўзимни оқлардим? Ёки қўни-қўшни оғзига гап бўлсам, аҳволим нима кечарди? Шунча гапдан кейин у калтош тоға билан қандай юзма -юз бўлардим? Нодираси ҳар хил илмоқли гап билан асабимга ўйнасачи? Минг хил савол айланар эди миямда.
“Бир неча кун дам ол, ишга чиқма. Мени унгача бир-икки режалаган ишларим бор, агар ўхшаса, бирга бориб ҳал қиламиз”,-деб ҳали ҳам кўзларимга қарар эди.
“Нима иш?”,-деб сўраганимда,
“Сабр қилинг, Пуаро хоним”,-деб кулди.
“Бир саволим бор”,-десам нима, дегандек жавоб қилди.
“Боядан бери, бизни биров кузатяпти дединг. Энди ҳар доим иш гаплашсак шунақа яқин туриб гаплашамизми?”,-деб бироз дўқ қилдим.
Кулди.
“Йўқ демас эдим”,-деб тиржайди.
Қўлим билан яқинроқ кел, деб ишора қилдим. Янада яқинлашди.
“Чегарангни бил, Холмс! Ҳаддингни ошадиган бир ҳаракатингни кўрсам, ўлимдан қўрқмайман. Яқинларим эса Аллоҳга омонат”,-деб уни ўзимдан узоқроққа итардим.
Ҳозир бироз сокинлашиб олгач, ўлим инсон бошига бир марта келади. Ҳеч ким қайта-қайта ўлмайди, дедим ӯзимга. Машинада келгунча ўйладим, бир ўзим энди қандай яшайман? Ҳилола ва Жамилникига борсамми, деган хаёл ўтди. Фақат уларнинг ёш боласи бор эди. Уларни ҳам хатарга қўя олмас эдим. Фирдавс мени ўлдирмоқчи бўлса, ўлдирар эди. Унинг истаги- жиноий ишнинг тезроқ ёпилиши ва қотилнинг топилмаслиги.
Менга ўхшаган кетини ковлайдиган бўлмаслиги. Ҳозирги муаммо битта- сотқин ёки сотқинлар. Улар бўлмаганда ҳар ташлаган қадамимизни билмас эди.
“Уйга боргим келяпти”,-деб машинага қараб юра бошладим. У ҳам ортимдан келиб бошқарувдаги машинасини уйим томонга бурди. Телефонлар олдида гаплашмасликка ҳаракат қилар эдик. Сотқиннинг қай даражада орамизга кирганидан хабаримиз йўқ чунки.
Йўл давомида деярли овозимиз чиқмай келди. Машинадан тушиб мени уй эшиги олдигача кузатиб қўйди. Зебо опа деразасида кўринмасди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
140-қисм
Фирдавс мени тасодифан уйига таклиф қилмади. Йўлга тушганимизда барибир мени кўндириб уйига олиб келарди. Чунки биларди, маҳаллага бундан аввал ноқоний борганимни, махсус хизмат номидан эмас, туман тергов бўлими формасида борганимдан хабардор. Қилган хатоимни биларди. Ҳуқуқан устимдан ариза ёздирса икки маҳаллада яшайдиган одамга, ишим битти эди.
Бу ҳадик билан юрганимни тахмин қилганди. Шу учун унинг таклифини қабул қилишимдан шубҳаси йўқ эди. Балки йўлда тушиб дўкондан нарса олгани ҳам тасодиф эмас. Телефонимни қувватга қўйганим ёдимда. Сумкамни олгани кирганимда кўзим тушмагани ҳам тасодиф эмасдир?
Юсуф бўлган воқеаларни тушинтирар экан. Унга қарадим. Синчиковлик билан қараган нигоҳларимдан нимадир демоқчи эканимни тушунди.
“Мен сотқин эмасман Зумрад!”
“Машинани тўхтат!”,-деганимда юзида менга ишонмайсанми деган ифода бор эди.
Дарров тўхтатмади. Бироз юриб ҳолироқ ерда йўл чеккасида тўхтатди. Овоз чиқармай қўлимни унга узатдим. Аввалига тушунмади кейин телефонини сўраганимни билиб, ўнг томонидаги бўлмачадан олиб берди. Уни олиб машина бардачогига қўйдим. Ўзим машинадан ҳеч нарса демай тушдим. У ҳам ортимдан тушди. Машинадан анча узоқлашганимизда
“Зумрад! Мендан шубҳаланганингни ҳазм қила олмаяпман”,-деди
“Улар ҳар бир қадамимиздан хабардор. Охирги бир неча йиғилишда орамиздаги хоиндан шубҳаланиб алоҳида мажлис қилмадикми?”,-деб эслатганимда қошларини чимирди.
“Кафедра майли, у ерда бировни сотиб олиш осон. Лекин махсус хизматда кимни сотиб олиш мумкин? Сен сотқин бўлмасанг мен бўлмасам унда учинчи киши бошлиқни ўзими?”,-деганимда.
“Жиннимисан? У одам сотқин бўлса, ўзи нега бизга бу ишни берсин?”,-деб эътирос қилди.
“Унда тоғанг!”,-деганимда кўзлари хонасидан чиқди.
“Зумрад! Сенга у ифлос нима деди билмадим лекин менинг оиламдан сотқин чиқмайди”,-деб овозини кўтарди.
“Ким унда? Ким? Илк кундан ёнингда ликкиллаган Нодирами? Ёки бошқалари? Ксерия копия хонага мени қамганинггача билади”,-деб хўрлигим келиб йиғладим.
“Бинонинг ҳар бурчагида камера бор.У хонага кирганимизни ҳамма кўриши мумкин.Билмадим! Ўзимни ҳам бошим қотди”,-деб қўл- юзини уқалади.
Орамизга бироз жимлик кирди.
“Акамнинг аварияси тасодиф эмаслигини имо қилиб гапирди. Ҳатто бир куни бинолар орасида мени бир киши велосепетда туртиб кетганди. У ҳам тасодифга ўхшамайди”,-дедим ўзимни сал сокинлаштириб.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
150-қисм
“Бир пайтлар оддий ходим бўлган киши, бошлиғини сотиб унинг ерини эгаллади. Эшитгандирсизлар Сарвар Худоёров деган бир одам бор эди. Шунинг қўлида ишлаб юрган оддий ходим бўлган. Кўпчилик, Сарвар Худоёровнинг хоин деб эълон қилиниб бадарға бўлинишида ўз қўл остидаги ходимларнинг тўплаб берган ахборот ва далиллар сабаб бўлган дейди. У одам чет элга қочиб исмини алмаштирган. Лекин бу лайча тезликка кўтарилмади. Уни ёллаган ақл ҳам, бир куни Сарвар Худоёровдек қулоқсизлик қилмасилиги ва айтган ҳар ишларини бажартириш учун анча тайёрлаб кейин химоясига олди. Бу воқеалар Чароснинг ўлимидан анча олдин рўй берган.Бу оиланинг кучи қаердан деб сўрадингиз-ку? Бу оила кўринишда шунчаки оддий оиладек кўринади.Аммо ўша тоға орқали катта доирадаги халқалар соясида юради”,-деб ҳам гапириб ҳам ишини давом эттирарди.
“Ҳеч ким курашмадими улар билан?”,-сўради Юсуф.
“Курашганлар ё ўлди, ёки мендек бир эски давлат ишларига, алоқаси бўлмаган лавозимларга сургун қилинди, пуф”,-қўлидаги мосламанинг чангини пуфлади.
“Мен ҳали ҳам ўз қизини ўлдиришга бир сабаб топа олмаяпман. Агар бу кўзга соддадек кўринган оила, аслида бошқа оқимларда сузишни бошлаган бўлса. Балки душманлари келиб оиланинг қизини ўлдирган бўлиши мумкинми?”,-деган саволни ўртага ташлаганимда, Юсуф мени яна нотўғри тушунишини билсамда, мени ўйлантирган ва ҳали ҳам ерига қўя олмаган саволларимни беришда давом этардим.
“Ҳҳ, бир оилада бир ёш қиз ўлдирилган бўлса,бунга сабаб иккита бўлиши мумкин. Ё қиз кўриши керак бўлмаган нарсани кўрган.Ёки билган нарсасини гапиришни бошлаб, шантаж қилган. Бундан ўн йилча аввал, ҳали инсонларнинг хотирасида бу жиноят тоза бўлган пайтлар қирқдан зиёд кишининг гувоҳлик ва ёзма баёнларини олган эдим. Афсус..”
“Маҳаллага борганимизда бир-икки кишидан бошқа бировнинг хабари йўқ”,-деб орага кирдим.
“Кўпчилик, кўчиб кетгандир ёки қаррилари вафот этгандир.Бир жиноятда қотилни топишни истасангиз аввал сабабини топинг. Сабаб сизни натижага олиб боради.
“Жиноят мотиви- аканинг синглисини рашки деб биламиз”,-деб сўз олди Юсуф.
Ҳайдар ака кулди.
“Хунасадан рашк қилинмайди”,-деганда Юсуф иккаламиз бир –биримизга қараб қолдик.
Бу иш борган сари бошқача тус олаётган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Телефондаги баҳтни оилангиздан қидирманг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
148-қисм
Қизиққан ишинг билан шуғуллансанг вақт ўтарди. Аммо ўзингни шуғуллангандек кўрсатсанг унда дақиқа санашга тўғри келади.
“Кетдикми?”,-деб Юсуф қулоғим остида келиб гапирганда чўчиб кетдим.
Компьютерда очилган харитага қараб бир неча манзил орасидаги масофага ҳисоблаб турган эдим. Ва бор диққатим шунда эди.
“Ҳозир, шуни расмга олишим керак деб, телефонимга суратга тушурдим ва барча нарсаларни йиғнаб бинодан Юсуф билан бирга чиқдик. Худди оддий икки инсондек тўғри унинг машинасига миниб иш еридан узоқлашдик.
“Қаерга бораяпмиз ўзи?,-деганимда
“Музейга”,- деб жавоб берди.
“Музейда нима қиламиз?”
“Ҳайдар Очилович ўша ерда ишлайди”,-деди бугун эски терговчи деб гапирган одамнинг исмини айтиб.
Ортиқча савол бермай жим кетдим. Йўлимиз пойтахтнинг бошқа туманларидан бирига уланиб ниҳоят ташқи кўриниши унча кўринимли бўлган эскироқ бир бино олдида тўхтадик.
Юсуфнинг ортидан юриб, унинг аввал бир аёл билан гаплашишини кутиб, кейин иккинчи қаватдаги бир хонанинг эшикигини тиқиллатиб кирдик.
Хона ичи баъзи экспанатлар билан безатилган ёки аслининг нусхаларини шунчаки кўриниш учун қўйилган. Ёши анча катта бўлган сочлари оқарган одам қўлида бир нималарни тузатиб турган эди. Бизни кўриб ишини бажаришда давом этарди.
“Ҳайдар ака! Ассалому алайкум!”,-деб Юсуф гапга кирди.
Ортидан мен ҳам саломлашдим. Аввал Юсуфга қаради кейин менга кўз ости билан қараб қўйди.
“Сени Нўъмон жўнатдими?”,-деб Юсуфдан сўраганда бошимга гурзи билан ургандек бўлди.
Ортига қараб, “Кейин тушунтираман ҳаммасини”,-деб Ҳайдар деган одамга тоғаси номидан келганини тасдиқлади.
Ичимда хавотир билан бу икки одамнинг суҳбатини эшита бошладим.
“Нўъмонга ҳам айтдим. Бу ишга бурин суқишларинг бефойда”,-деб ишини давом эттирарди.
“Ҳайдар ака, сиз ишлаган даврдан кейин анча нарса ўзгарди. Сиз билан бўлган мулоқотимиз орамизда сир қолади”,-деб Юсуф одамни кўндиришга ҳаракат қиларди.
“Ёш экансизлар”,-деб Юсуф ортидан менга қаради.
“Нима қиласизлар ўзларингни ва умрларингни ҳазон қилиб”,-деб бизга ёрдам беришга кўп ҳам кўнгли бор одамга ўхшамас эди.
“Ҳайдар ака, сиз анча- мунча ишлар қилганингиздан хабарим бор.Расмий ҳеч қандай қадам ташлолмай қолдик. Лекин барчасини далиллаштирсак, сиз фош этган ишлар қаторига бу ҳам қўшилар эди. Ахир қанча кишининг устози ҳисобланасиз”,-деб Юсуф ўзича сабаблар санай бошлади.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аммажонларга юбориб қўйинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
146-қисм
“Телефонларингни олиб келдим”,-деб пакетни менга узатди.
“Рахмат!”,-деб олганимда
“Яхшилаб текширтириб, ичидаги кузатувларни ўчиртирдим. Кибердаги болаларга ишонаман фақат эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу янги телефон ва рақам”,-деб бошқа бир кичик пакетни орқада тутган қўлидан узатди.
“У икки телефон сенда расмий иш учун қолсин. Бунда эса режаланганимиздек ишимзини гаплашамиз”,-деди.
“Рахмат! Ишда нима гап?”
“Тинч! Бугун ўзимча ҳаммани кузатдим. Лекин барчаси доимгидек”
“Менда бошқа фикр бор! Жамилга айтиб шу ишхонадагиларнинг ҳисоб рақамларини текширтирсакми?”,-деганимда қошини кўтарди.
“Нега Жамил?”,-деб сўради.
“Тероризм бўлимида ишлайди-ку? Бир баҳона билан молиялаштиришни текшириб берарди”,-деганимда кулди.
“Сенингча булар ҳисобдан-ҳисобга пул ўтказадими?”
“Йўқ, албатта! Лекин сотқин- отанга рахматга ишламаса керак. Ҳатто ўзи ва оиласи, атрофига ҳам қараш керак. Балки оиласи бирдан бойиб кетгандир?”,-деб фикр юритдим.
“Ёки дорига қуллик”,-деди ўйланиб
“Қандай?”
“Баъзан пул ҳамма ишни қилдирмайди. Лекин муккасидан кетган одамга ҳамма нарса қилдириш мумкин?”,-деб яна сирли гапирар эди.
“Бирор тахмининг борми?”,-деганимда
“Ҳозирча йўқ. Лекин бу бир эҳтимол”,-деди яна ўйланиб.
“Бўпти унда, ҳали яна бафуржа гаплашамиз”,-деб эшикни ёпмоқчи бўлдим.
“Қаҳванг йўқми? Бошим ёрилай деяпти”,-деди кўзларимга милтиллаб.
“Қаҳвам бор-да, машинангга бор. Тушуриб бераман”,-дедим
“Ичкарига кирсам, уйингни бир бурчагини еб қўймайман”,-деб ҳазиллашганида,
“Уйимга фақат эркаклардан қариндошларга мумкин. Сен эса ҳе..”
“Бўлди тушундим. Қаҳва шарт эмас. Ҳам мен оддий қаҳва ичмайман. Хандон писталигиси сенда йўқдир”,-деб ортига ўгирилиб кетди.
Эшикни ёпиб бир неча сония ҳаракатсиз қолиб секин дераза олдига қараб юрдим. Зебо опани айблаб, ўзимнинг қилган ишимга қаранг энди. Юсуф машинасига ўтириб кетди. Мен эса ишимга қайта олмадим. Телефонни олиб онам ва опаларим билан анча гаплашдим. Ҳилола билан ҳам анча дардлашдик.
Қолган икки куним ҳам деярли шу зайилда ўтди. Ташқарига чиқмадим. Юсуф бошқа келмади. Фақат тунда деразадан қарганимда сал четроқда Юсуфнинг машинасига ўхшаган машина кўргандек бўлдим. Балкида ўхшатган бўлишим ҳам мумкин.
🐦⬛
Мажбурий таътилдан ишга қайтиш вақти келганди. Уйдан чиқиб ишга боргунимча хаёлимда ҳали ҳам биров кузатгандек бўларди. Фирдавсдан яшириниб энди кафедрага кетишнинг хожати йўқ. Қаерда ишлашимни жуда яхши биларди. Ишхонага келганимда Юсуф ҳали келмаган лекин қолган ҳамма ўз иш ерида эди.
Давоми бор
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ❄️
🌧 ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 💐
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНСИН☀️
🌦 Ҳар тонг — янги имконият, янги умид. Уни дуо билан бошласак, кунимиз ҳам фаришталар қўриқловида ўтади.
🤲 Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун тинч, файзли, баракотли, хурсандчиликка бой кунлардан қилсин! Омин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💲Одамлар меҳнат қилади. Ҳар ой маош олади. Лекин пул етмайди.
🟢Ой охиригача қарз. Кейинги маош аввалги қарз учун кетади. Шу тариқа қарз йилдан-йилга кўчиб юради.
Бизда 1 амалиёт бор.
У орқали
👏эски йил қарзларини ёпишга йўл очилади,
🆕янги йилга енгиллик билан кирилади,
⭕️барокат ва даромадга йўллар очилади.
📝Сиз ҳам янги йилни қарз биланмас, умид билан бошламоқчи бўлсангиз сафимизга қўшилинг
⬇️⬇️⬇️
/channel/+qssvrJHJZXJkNDJi
#Қарғалар_маҳкамаси
143-қисм
“Бир ўзинг қолмасанг яхши бўларди”,-деб юқоридаги ойналарга қаради.
“Мен йиллардир ёлғиз яшайман, хавотир олма”,-деганимда кўзларини мендан олиб қочди.
“Икки –уч кун дам ол. Мен ишхонага ҳаммасини тушунтириб айтаман. Эртага телефонингни ҳам олиб келаман”,-деб гуруҳ раҳбарим менга бир неча кунлик таътил берди.
Ортимга ўгирилмасликка ҳаракат қилиб ичкарига кирдим. Қўлимда телефоним йўқ. Уйда ҳеч кимсам. Ҳар доим қизиқувчан қўшним ҳам деразасида йўқ. Бугун жоним Аллоҳга омонат.
Қабул қилган илиқ душдан сўнг, телевизордаги ютуб дан бир фильм топиб қўйдим. Ҳужжатли фильм эмас, комедия жанри ҳам эмас. Шунчаки мени аҳмоқ қилишига ишонган ҳинд фильмларидан бирини очдим.
Ҳайвонот олами қизиқ эди, инсонни тафаккурга чорларди, ҳажв эса кайфият кўтарарди. Детектив кинолар ақлни тетик тутишга ундарди. Аммо ҳозир на ўйлашга, на ақл юритишга ва на кулишга ҳолим бор эди. Ҳозир энг кўп бир инсон қандай аҳмоқ қилинишини излаб, шунчаки ўзим ҳам алданишимни кўришим керак бўлди.
Тушимда, оёғим бир тошга урилиб, бошим айланиб, қариб киломертларча айланиб –айланиб охири баландликдан қуладим. Сесканиб уйғонганимда эса, телевизорда ҳинд киноси тугаб бошқа кўрсатувга уланиб кетган экан.
Ойнага қараганимда тонг отай деб қолганди. Диванда ухлаб қолган эканман. Бугун ишга кетмаслигимни билиб, ўрнимга кириб ётмоқчи бўлдим. Фақат ички рефклекс билан ойнадан қарадим. Ва Юсуфнинг машинасини подъезд олдида кўриб ҳайрон қолдим.
Бу кечқурун уйига кетмаган эдими? Устимга ташқарига мосроқ кийим кийиб пастга тушдим.
Бошини ўриндиққа қўйган, кўзлари юмиқ эди. Машина деразасини тиқиллатдим. Тезликка эшитмади. Тонгги уйқу энг ширин уйқу ахир.
Ниҳоят кўзини чала ярим очиб деразасининг ойнасини тушурди. Яна ўша машҳур қўшиғини қўйган кўринади. Кўзлари уйқусизикдан қизарганини кўриб ичим ғалати бўлди. Мен-ку, ишга кетмай уйда дам олар эдим. Лекин бу ҳозир ишга бориши, ҳатто ақли билан ишлаши керак эди.
“Ҳа, Зумрад тинчликми? Биров келдими?”,-деб мендан сўрарди.
“Менда тинчликда, сенда нима гап? Нега бу ерда қолдинг?”,-деб қовоғимни уйдим.
Энди бир эшик олдида ухлаган қоровули бор, деган гап кам эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Go‘zal tilaklar yuragi go‘zal insonlarga yo‘llanadi.
Bu oqshom ham butun go‘zalliklar sizniki bo‘lsin!
Xayrli kech!
Оқшомингиз go‘zal lahzalar ila o‘tsin Azizlar! 💫❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
✅✅✅✅✅✅✅✅✅
SIZ UCHUN ENG QULAY VA SUPER NATIJA OLIB BERAMIZ
1 OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ
QOTGAN VAZNDAN QUTILISH YOLLARI XAM ORGATILADI
EMIZIKLIMISIZ XOMLADORMISIZ
SIZGA HAM ALBATTA YORDAM BERAMIZ
EMIZIKLILARGA VA XOMLADORLARGA ALOHIDA MENYU BERILADI
✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️
1⃣OY 5⃣0⃣MING
2⃣OY 1⃣0⃣0⃣MING
3⃣OY 1⃣5⃣0⃣MING
📱📱📱📱📱📱📱📱📱
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸
Tanimga bu shafqatsiz xayot
Koʼchirib qoʼygandek boshqa koʼngilni...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
141-қисм
“Сени огоҳлантирдим Зумрад! Булар гиёвандлик ишидан миллярдлаб пул топади. Иши бузилишини бошласа, сен-у, менга ўхшаб қонун билан қўрқитмайди”
бошқа куч бор. Ва у куч бизни бу йўлдан қайтишимизни истаяпти. Менга очиқча жиноятни суриштиришни бас қил деди”,-деганимда мийиғида кулиб қўйди.
“Зумрад! Сен бу ишдан узоқ турасан. Ҳатто оддий бирор бўлимга ўтказамиз. Хоин ичимизда бўлса у сенинг қўрқиб орқага ўтганингни айтади. Бу тўда ундай ё бундай барибир фош қилинади. Чароснинг жинояти ҳам. Лекин унгача сен зарар кўрмаслигинг керак”,-деб мени кўндиришга уринди.
“Сени ҳам бу ишдан воз кечтиришимни буюрди”,-деганимда кўзларимга қаради.
“Ҳадди сиғса келиб юзимга айтсин!”
“Юсуф, сени бу ишдан воз кечтирмасам, оиламга зарар беришини айтди”,-деб кўзимга ёш олдим.
Юсуф гапларимда ерни тепиб ҳақорат қилди.
“Орамиздаги хоинни топмагунимизча, улар доим бир қадам олдинда юради”,-дедим
Чуқур –чуқур нафас оларди. Бир муддат жим турди. Нималарнидир ўйлай бошлади. Охири менга яқин келди. Ҳатто жуда яқин келди.
“Қўрқма, бир машина секинлашди. Узоқда, лекин бизни кузатгани аниқ”
Қўллари билан юзимни ушлади. Орқага ўгирилмоқчи бўлдим рухсат бермади.
“Ҳозир сен билан бир келишув қиламиз. Бу ердан машинага ўтирганда ва ҳамманинг олдида ўзингни ҳеч нарса бўлмагандек тутишда давом этасан. Ишхонада биров жиноят билан боғлиқ бирор нарса сўраса, бир ерда қотиб қолдик, далил топа олмадик деб баҳона қиламиз”
“Лекин..”
“Мен айтганимни қил. Шунда сотқин бизни бу ишдан воз кечди деб ўйлайди”,-деб кўзларимга қаради.
“Аммо..”
“Аммо сен билан мен Пуаро ва Холмсмиз. Ҳамма воз кечса ҳам, биз адолат учун курашамиз. Ўтмишимиз ҳақида ҳамма деярли билиб бўлди. Ҳамма бизни ярашди деб билсин”,-деганида қошларни чимириш навбати менга келди.
“Бу, ташқарида иш учун учрашишга баҳона”,-деб мега кўзини қисди.
“Сен билан ҳаётда ярашмайман”,-деб кўзига тик қарадим.
“Ярашма майли. Лекин шу хавфдан ва сотқиндан қутилганча ҳамма шундай билсин етади. Шунда махсус хизмат ҳам сени бир баҳона билан Фирдавс билан учрашишга мажбур қила олмайди”,-деди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝
Биз 6 та дугона доим йиғилиб турардик, Гули ўртоғимиз доим эрини эътиборсиз эканини айтиб хафа бўларди.
Бу гал эса Гулини эрини ўзгарганини кўриб ҳаммамиз шокда қолдик.
Ҳар 5 минутда тел қилиб
— Гули яхши ўтирибсанми
— Гули пулинг етарлими
— Гули пиёда юрма ва ҳаказо.....
Бунақа гапларни эшитиб биз Гули қанақасига ахир, эрингдан доим нолиб юрардингку десак,
Гули "Ҳаммасига мана шу канал сабабчи, шу каналга уланганимдан буён эрим ўзгариб қолди" деди.
Қани қайси канал десак, мана деб шу канални кўрсатди
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
⬇️ /channel/+AxPjIh1A7S4yOTYy
⬇️ /channel/+AxPjIh1A7S4yOTYy
Биз ҳам ўша заҳоти уланиб олдик, сиз ҳам дарҳол уланиб олинг, дугонажон!!