dunyotv | Unsorted

Telegram-канал dunyotv - DUNYO 🌍

100286

⚡️ Кун давомида Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва қизиқарли видеолар ! Реклама учун👉 @Dunyo_ads Инстаграм👉 http://Instagram.com/dunyotv_ Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми, видеоларни бизга юборинг👇 Админ👉 @Dunyosupport

Subscribe to a channel

DUNYO 🌍

#Тезкор #Расман
⚡️🇺🇿Ўзбекистон аҳолиси расман 38 миллион кишидан ошди

Эркаклар сони – 19 136 800 нафар
Аёллар сони – 18 863 200 нафар

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп.

❗️Уруғинг кўпайсин ўзбегим, кейинги марра 40 млн

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

⚡️Долларнинг расмий курси 12500 сўмдан пастлади, рубль қимматлади

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 14 август куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

⚠️КЎЗ КЎРИБ, ҚУЛОҚ ЭШИТМАГАН ҚОТИЛЛИК

ТОШКЕНТНИНГ СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА
ШИФОКОР ЭРКАК АЁЛИ ВА ЎҒЛИ ТОМOНИДАН ЎЛДИРИЛГАНЛИГИ АЙТИЛДИ

Қўшнимизни 9 кундан кейин топишган, 54 ёшда эди. Аёли билан ўғли нега бундай иш қилганига биз ҳам ҳайронмиз, — қўшнилар.

@Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ТЕЗКОР
❗️Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимига олиб келган операцияни амалга оширган шифокор судда оқланди

Апелляция суди блогернинг ўлимига фақат анестезиолог-шифокор айбдор деган хулосага келган. Суд ҳужжатида ёзилишича, у айнан операция жараёнида маълум муддат телефонда суҳбатлашиб ўтирган ва Фарҳод Манноповнинг тана ҳарорати кўтарилганини ўз вақтида аниқламаган.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

🇺🇿 Ўзбекистон фуқаролари 60 дан ортиқ давлатга визасиз ёки осонлаштирилган тартибда кириши мумкин. Масалан:

🇷🇺 Россия, 🇹🇷 Туркия, 🇰🇿 Қозоғистон – визасиз
🇦🇪 БАА, 🇮🇳 Ҳиндистон – электрон виза
🇲🇻 Мальдив, 🇳🇵 Непал – боргач виза

Сафар олдидан шароитларни текширинг.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

⚡️Бугун 28 июль – Халқаро бир-бирига пул бериш куни экан💸

Яқинларим, бу беш кунлик дунёда бир-биримиздан пулни аямайлик. Узоқда бўлсак, пластикка ташланса ҳам бўлаверади экан! )

Оқибатимизга кўз тегмасин😄

Агар бу хабар сизга кимдан келган бўлса, у одамга пул юборишни унутманг))

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️Энди, Ўзбекистонда коммунал қарзлар тўғридан-тўғри фуқароларнинг банк карталаридан — суд қарорисиз ечиб олинади!

Ҳукумат қонун тайёрламоқда, унга кўра 5 БҲМ (тахминан 1,7 миллион сўм)гача бўлган қарзлар суд ижрочилари ташрифисиз ёки суд қарорисиз автоматик тарзда ундирилиши мумкин
.

Бу нимани англатади

Қарздордан пулни картадан огоҳлантиришсиз ечиб олади. Суд бунда мутлақо керак эмас.

Ҳабарни яқинларга тарқатиб огоҳлантириб қўйинг

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Тезкор #Таъзия

Шайх Алижон қорининг синглиси вафот этди...


Ўзбекистондаги фазилатли уламолардан Шайх Алижон қори ҳазратларининг муҳтарама сингиллари вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилмоқда.

Аллоҳ таоло марҳуманинг Қуръон йўлида қилган хизматларини қабул айлаб, охиратда Қуръони карим шафоати билан мукофотласин. Қуръон билан жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. Беморликда чеккан машаққатлари жаннатдаги мартабаси кўтарилишига сабаб бўлсин.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

🇸🇦 “Ухлаётган шаҳзода” Саудия Арабистонида 20 йилдан ортиқ комада ётганидан сўнг вафот этди.

Қироллик оиласи аъзоси Алвалид бин Холид 2005 йилда 16 ёшида Лондонда жиддий автоҳалокатга учраганида комага тушиб қолган, бошидан қаттиқ жароҳат олган ва миясига қон қуйилган эди.

Оиласи уни шу йиллар давомида тиббий асбоб-ускуналар билан сақлаб келган, аммо бугун унинг юраги уришдан тўхтаган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия қироллик оиласи дунёдаги энг бой оилалардан бири ҳисобланади. Пул эса ҳамма муаммога ҳам ечим бўла олмайди.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Долзарб
⚡️⚠️Balerina Capuccino, Tum tum tum sahur, Tralalelo tralala — бу мултфилмлар орқали болаларнинг онги сезилмас тарзда бузилмоқда!

Бу контент руҳий беқарорлик, агрессия ва қўрқув ҳиссини кучайтирмоқда.

Фарзандингизда ғалати ўзгаришлар сезаяпсизми? Бекорга эмас. Уларни бу "ширин заҳар"дан зудлик билан асранг.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Диққат

🔞⚡️ Андижонда ЙПХ ходимлари мотоциклчиларни қурол билан тўхтатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди

ЙПХ ходими анжанчасига "Тўхтанг", деб сизлаб қўлида қурол билан тўсган.


🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ


❗️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул бошланди

Иккинчи мутахассисликни эгаллашни истаган фуқаролар учун ҳужжат топшириш жараёни бошланди.

▪️Бунда номзодлар платформада:
➖ ўзларининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
➖ диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;
➖ ўқимоқчи бўлган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

Иккинчи мутахассисликка ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📅 Қабул 10 августга қадар давом этади

Ариза тўлдириш учун: https://my.edu.uz/service/5?slug=admission_secondary

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Дахшат
🔞ҚАЙНОТА КЕЛИНИНИ  ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРИБ ҚЎЙДИ. У 7 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

Келин ва қайнота ўртасида доимий келишмовчиликлар бўлган. Маст эркакни келин ўқлов билан уриб, итариб юборган. Шундан сўнг қайнота келинини пичоқлаган.

Доимий равишда жанжаллашиб юрадиган қайнота ва келинларга юборинг. Хулоса қилишсин


🌍🌍🌍🌍🌍🌍

🌍@Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#диққат

⚡Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузганлар жарималарни чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади

❌Яъни доим қоида бузиб юрадиганларга 50% ва 30% лик чегирмалар берилмайди

Президент йўл ҳаракати қоидаларини бузишга қарши курашиш бўйича янги тизимни эълон қилди. Шунингдек, у тезликни оширганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилишини айтди.

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ДИҚҚАТ    #ТЕЗКОР
❗️Биринчи президентнинг катта қизи Гулнора Каримова Исломовна иши юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:

1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.

2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.

3. Г.Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.

4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г.Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.

5. Г.Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.

6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, “ошхонадаги суд” ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.

8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида “Vision 2030” жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.

9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.

10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.


🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

🕋 Муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди

Ёпинчиқнинг узунлиги 6,3 метр, эни 3,3 метр.

Қайд этилишича, Каъба ушбу қисми Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин олиши кутиляпти.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

❗️Эронлик аёл 11 нафар эрини заҳарлаб ўлдирди

Эр
оннинг Мазандарон вилоятида яшовчи 56 ёшли Колсум Акбари исмли аёл 22 йил давомида 11 нафар эрини заҳарлаб ўлдирганликда айбланмоқда ва унга ўлим жазоси берилиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, у тергов жараёнида бой ва ёлғиз кекса эркаклар билан танишиб, катта миқдордаги маҳр шарти билан турмуш қуриб, сўнг уларни босқичма-босқич заҳарлаганини тан олган.

Манба: qalampir.uz

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ДИҚҚАТ

⚡️⚠️ Шошилинч янгиланиш! iPhone эгалари зудлик билан iOS тизимини янгилашлари шарт — эски версиялар орқали хакерлар телефонни бузиб олиши мумкин!

Apple компанияси Safari ва Chrome браузерларида аниқланган жуда хавфли заифлик туфайли iPhone учун фавқулодда янгиланишни чиқарди. Бу заифликдан хакерлар телефонларга ҳужум қилишда фойдаланмоқда.

⚠️ Хавф остидаги қурилмалар: iPhone XS ва ундан кейинги барча моделлар.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ДАҲШАТ
🐍Ҳиндистонда 1 ёшли бола захарли кобрани тишлаб ғажиб ўлдирди

Бир ёшли бола уйида ўйнаётганида кобрани ўйинчоқ деб ўйлаб тишлаб олиб, уни иккига бўлиб ташлаган.

Ҳиндча кинолар фастастика дейдиганларга юборинг)

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Тезкор #Дахшат
🔥Туркиянинг Бурса шаҳри аланга ичида қолди

Ҳудудда юз бераётган ёнғинлар оқибатида 1700 дан ортиқ аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилинди, бир нафар ўт ўчирувчи ходим юрак хуружидан вафот этди. Ёнғинларга қарши курашга 1900 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 500 нафар қутқарувчи жалб этилган.

“Оғир кунлардан ўтяпмиз. Бу ҳолат икки-уч кунда тугайдиганга ўхшамаяпти”, деди Туркия ўрмон хўжалиги вазири.


🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Долзарб

❗️Мана нима учун телефонлар бўйин грижасига сабаб булади.

Хозирда буйин грижаси ва остеохондрози купайиб кетганига сабаблардан бири телфонлар.

Ўртача 6 КГ лик бошни турли градусларда бўйинга тушадиган вазни мос равишда ошиб боради. Бу эса умуртқалар аро дисклар зарарланишига олиб келади ва тез орада бўйин грижаси келиб чиқади.

Дўстларни огохлантиринг!

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#ТЕЗКОР
⚡️Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво фонида электр истеъмоли рекорд даражага етди

2025 йил 16–21 июль кунлари кузатилган аномал иссиқ туфайли мамлакат энергетика тизимида тарихий юқори кўрсаткичлар қайд этилди:

🔸18 июль куни умумий электр истеъмоли 272,6 млн кВт•соатни ташкил қилди — бу нафақат қишки максимум (271,8 млн), балки аввалги ёзги рекорд (253,3 млн)дан ҳам юқори.

🔸Электр тизими юкламаси кеча соат 17:00 да 13,3 ГВтга етди (солиштириш учун: 2024 йил қишда — 12,5 ГВт, ёзда — 11,8 ГВт) бўлган.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

❗️Россияда икки ўзбекистонлик қурилиш майдончасидаги деворлар қулаб тушиши оқибатида вафот этди

Ленинград вилоятидаги қурилиш лойиҳаларидан бирида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари воқеа жойидан топилган. Яна бир — 37 ёшли фуқаро оғир ҳолда касалхонага ётқизилди. Маълумотларга кўра, улар Россияда ноқонуний равишда меҳнат фаолияти олиб борган.

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Диққат

❌ Бугун уйда қолинг, кўчага чиқманг
Ўзбекистонда иссиқлик рекорд даражада +45° ва ундан юқори бўлиши мумкин
🥵

Синоптиклар огоҳлантирадилар: баъзи жойларда ҳарорат + 44° дан, баъзи жойларда эса +46°гача кўтарилади!

11:00 дан 17:00 гача ташқарига чиқиш хавфли — ҳаддан ташқари иссиқлик, иссиқлик уриши ва сувсизланиш хавфи.

Яқинларингизни, айниқса қарияларни ва болаларни огоҳлантиринг! Ушбу дам олиш кунида сиз уйда ўтирасиз ёки шаҳар ташқарисида дам олиш учун боришингиз керак.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз 👇

🌍 @Dunyo

Читать полностью…

DUNYO 🌍

❗️Барча Telegram фойдаланувчиларига ОГОҲЛАНТИРУВ

Telegramʼда “APK” форматида вирусли файллар тарқалмоқда!

Номаълум аккаунтлардан юборилган файлларни очманг ва юклаб олманг!

Бу файллар телефонингизга зарар етказиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлаши мумкин.

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

🌿 Aссалому алайкум. Бугун 12-июль Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

🌸 Ҳар бир нафас – инъом, ҳар бир кун – имконият!
🌸 Бугунги кун шукр ва зикрга бой, файзли ва баракали бўлсин!
🌸 Бошланган янги кун, барчамизга саодат ва омад олиб келсин!

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Жума_муборак

☪️ Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ саломат етказсин

🤲ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Ана_холос

🥬Депутат ва “наша”

Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги бир депутат акамиз наша экканлиги учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинибди.👇

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

#Диққат #Расман



Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўътадил ёз

Бу ёғига хаво салқин ЁҚИМЛИ БЎЛАРКАН

Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида метеорологик рекордларни янгилаган аномал иссиқлар ўрнини бу ҳафта салқин об-ҳаво эгаллайди, наботот ва ҳайвонот енгил тортади. Об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…

DUNYO 🌍

💥 Бугун, 9-июль, Кечки овқатни эркаклар қўлидан ейиш куни.

Анъанага кўра, оиладаги эркаклар бир кунга аёлларидан қозон, кабгурни олиб эркакча таом тайёрлайдилар. 

Аёлларнинг айтишича, ҳеч қайси пазанда аёл Эркакчалик овқатни мазали ва ҳуштаъм пиширолмас экан.
😉


🌍 @Dunyo - обуна бўлинг!

Читать полностью…
Subscribe to a channel