bintusodiq | Unsorted

Telegram-канал bintusodiq - Bintu Sodiq

134359

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун @hamkormuslimaat_bot

Subscribe to a channel

Bintu Sodiq

Офисимиздаги ширин муҳит💐

Ҳар бир жамоада шунақа инсонлар бўлади: эркатой, тинмайдиган, жимгина ишлайдиган, ҳар доим атрофдагиларга илиқ муносабатда бўладиган 😊
Биз шунчаки уларга: «Шоколадни беринг!» дедик.🍫

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Игнанинг учи билан орзу тикилади

Бу галги "Садафдаги дур” кўрсатуви қаҳрамони —
Адилхожаева Нигора, тикувчи.


https://youtu.be/tg6aWRn8RyY?si=wspVCjwPtnZfTJjV

#sadafdagi_dur
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Дунёдаги энг қиммат маҳр

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳи кечилмай қолмайдиган фазилатли кун — Жума куни барчамизга муборак бўлсин!

📿 Саловатларимизни кўпайтириб, Расулимиз алайҳиссаломнинг шафоатларига ноил бўлайлик.


@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ

Ота-она китоб ўқиса, боласи ҳам ўқийди. Ота- она телевизорга тикилиб ўтираверса, телефондан бошини кўтармаса, яна: «Ўғлим, китоб ўқи, одам бўласан» ёки «Бор, дарсингни қил, бекор юрма сандироқлаб» деса, гапи ҳавога кетади. Зеро қуш уясида кўрганини қилади.

✍️ Зиёвуддин Раҳим

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Қўл-оёқ тукларини олиш жоизми?

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Авваламбор қимматли вақтингизни аямай, саволларимизга жавоб бераётганингиздан жудаям хурсандмиз. Аллоҳ вақтингизга барака берсин! Саволим шуки, аёл киши қўл-оёқ тукларини олиши мумкинми? Юздаги холларни кетказиш-чи? Киприк ўстирадиган дорилардан фойдаланса бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Турмуш қурган аёлга қошдан бошқа тукларни олиш жоиз. Хол чиройни бузиб турган бўлса, турмушга салбий таъсир кўрсатса ёки турмуш қуришга тўсқинлик қилса, уни кетказиш мумкин. Киприк ўстирадиган дорилардан фойдаланса бўлади. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилнинг 9 октябрдаги 5548-сонли тавсияси билан чоп этилган.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🌷 Кеча, 13 октябрь куни “Сир эмас”нинг муҳим — болалар тарбиясига доир сони бўлиб ўтди.

Семинарда қатнашиб улгурмадингизми?
Ҳавотир олманг сизда онлайн форматда кўриш имконияти ҳали мавжуд!

Суҳбатда тарбиядаги муҳаббат ва қатъият ўртасидаги меъёр ҳақида сўз борди.

Mутахассислар билан суҳбат сиз учун ҳам фойдали бўлишига ишонамиз.

📞 Рўйхатдан ўтиш учун: +998 90 825 45 98
📲 @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

«Сир эмас» семинаримизга рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.
Фарзанд тарбиясида муҳим мавзулар кўтарилади.
Тарбияда бефарқ бўлманг.

📅 Сана: 13 октябрь
🕑 Вақт: 13:30 — 16:00 (2,5 соат)
📍Формат: офлайн ва онлайн (онлайн видеоси 5 кун ичида тақдим этилади).
📞 Рўйхат учун: +998 90 825 45 98
📲 Админ: @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳамма нарсадан воқиф сунъий идрок ҳамда у ҳақида ҳеч нарса билмайдиган сиз. Бу ҳалол ўйин эмас.

👉 Видеони кўринг ва виртуал дунёнинг яширин сирларини очинг!


📽 "Ижтимоий Дилемма" – бизларни замонавий дунёнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари билан таништиради.

#InternetParhez

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Фарзанд тарбиясида қаттиққўллик керакми ёки юмшоқликми?

Қатъий бўлиш тарбия калитими?
Ёки аксинча, юмшоқлик болани эрка қилиб қўядими?

Бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз!
🔥 «Сир эмас» семинарида сиз билан ана шу муҳим мавзуда суҳбатлашамиз.

🎙 Спикерлар:
• Камола Далимова — психоневролог, педиатр
• Фазилат Лутфуллаева — оила ишлари бўйича мутахассис
• Розалия Габдулҳакова — психолог, болалар тарбияси бўйича мутахассис

📅 Сана: 13 октябрь
🕑 Вақт: 13:30 — 16:00 (2,5 соат)
📍 Формат: офлайн ва онлайн (онлайн видеоси 5 кун ичида тақдим этилади)

📞 Рўйхат учун: +998 90 825 45 98
📲 Админ: @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Тарбияда қаттиққўллик керакми ёки юмшоқроқ бўлиш керакми?

Фарзанд тарбиясида ҳақиқий олтин меъёр қаерда?
Қатъийлик тарбия калитими?
Юмшоқлик боланинг эрка бўлишига сабаб бўладими?


🔥"СИР ЭМАС" семинаримизда бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз!


🎙 Спикерлар:
Камола Далимова — психоневролог, педиатр
Фазилат Лутфуллаева — оила ишлари бўйича мутахассис
Розалия Габдулҳакова — психолог, болалар тарбияси бўйича мутахассис

📅 Сана: 13 октябрь
🕑 Вақт: 13:30 — 16:00 (2,5 соат)
📍Формат: офлайн ва онлайн (онлайн видеоси 5 кун ичида тақдим этилади).
📞 Рўйхат учун: +998 90 825 45 98
📲 Админ: @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

“Боламга бақирамaн, кейин афсус қиламан…”

деган фикр сизнинг ҳам хаёлингиздан ўтганми?
Баъзан ҳиссиётлар ғалаба қилади, баъзан эса ўзингизни айбдор ҳис қиласиз…

💭 Нега фарзандимга нисбатан қаттиққўлман?
💭 Телефонда нималар кўраётганини билмасам, қандай йўл тутишим керак?
💭 Қачон танбеҳ беришим, қачон жим туришим керак?

Бу саволлар ҳар бир онанинг қалбида бор.
Жавоблар эса — «Сир эмас» семинарида.

🌷 Бу учрашув — она меҳри ва қатъият ўртасидаги мувозанат ҳақида очиқ суҳбат.
Қаттиққўлликми ёки тарбиядаги принципиалликми?
Меҳрни меъёрда бериш нима дегани?

Келинг, бу ҳақда биргаликда фикрлашамиз.

🎙 Спикерлар:
Камола Далимова — психоневролог, педиатр
Фазилат Лутфуллаева — оила ишлари бўйича мутахассис
Розалия Габдулҳакова — психолог, болалар тарбияси бўйича мутахассис

📅 Сана: 13 октябрь
🕑 Вақт: 13:30 — 16:00 (2,5 соат)
📍Формат: офлайн ва онлайн (онлайн видеоси 5 кун ичида тақдим этилади).
📞 Рўйхат учун: +998 90 825 45 98
📲 Админ: @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Тақдирда ёзилган муҳаббат- Аллоҳнинг инояти

"Боғбон" кўрсатуви

👉 Тўлиқ кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг: https://youtu.be/RAwAnabL1ck

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ўзимизга берган паст баҳо

"Мен ҳам олима бўламан" кўрсатуви

Тўлиқ видео

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

💬 Фарзанд тарбиясида меҳрнинг чегараси борми?

Баъзан ота қаттиққўл бўлади, она эса иккиланади:
фарзандини ҳимоя қилсинми ёки сукут сақлаб, сабр қилсинми?

Қаерда она аралашиши, қаерда жим туриши керак?


Баъзан айрим оналар фарзандини ҳаддан ташқари эркин қўйса, баъзилари қаттиқ назорат қилишади.

Қачон уриш тарбия, қачон эса адашиш бўлади?
Меҳрни меъёрда бериш дегани нима ўзи?


БИЗ БОЛАЛАРГА ТАРБИЯДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШИМИЗ КЕРАК?

🌷 Келинг, бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз.
«СИР ЭМАС» семинари — бу оналик меҳри, ақл ва юрак мувозанати ҳақидаги очиқ суҳбат.

📆 Сана: 13 октябрь
🕑 Вақт: 13:30 дан 16:00 гача (2,5 соат).
📍 Жойлар сони чекланган.
📞 Рўйхат учун: +998 90 825 45 98
📲 @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

РОСТГЎЙЛИККА ТАРҒИБ

Ўғил-қизларимизни ҳар қандай ҳолатда ҳам рост сўзлашга, ёлғонни ҳатто ҳазил тариқасида ҳам гапирмасликка, ваъдага, албатта, вафо қилишга ўргатишимиз лозим. Чунки ёш болалар одатда ўта таъсирчан ва тақлид қилишга ўч бўладилар. Ёлғонни атрофидаги муҳитдан ўрганиб, ота-онаси ёки ака-укаларидан бирор манфаатга эришиш учун ёлғон ишлатишлари мумкин.

Тўғрилик ҳар бир яхшиликнинг асоси, ёлғон эса ҳар қандай ёмонликнинг онаси ва бошланишидир.

✍️ Шайх Усмонхон Алимов

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🎬 «Сир эмас» семинари — фарзанд тарбиясида қатъийлик ва юмшоқлик ўртасидаги олтин меъёр мавзусидаги суҳбат махсус ёпиқ каналимизда тақдим этилди!

Педиатр, психоневролог ва оилавий психологлар иштирокидаги самимий мулоқот, фойдали маслаҳатлар ва ҳаётий мисолларни тинглаш учун каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

Рўйхатдан ўтиш учун:
📲 @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Фақат бугун бор, эртага эса кеч

“Садафдаги дур” кўрсатувининг янги сонини эртага соат 20:00 да кечки дастурларимизда томоша қилинг!

#Anons

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🌹"ФИДОКОР АЁЛ" Ақида Зокирова (1951-2025й)
📌"Сарҳисоб — 1446", 8 июль 2025 йил

Жорий йилнинг
8 июль куни каналларимизнинг "Сарҳисоб — 1446" тадбири бўлиб ўтди. Тадбир анъанасига кўра, "Фидокор аёл" номинациясида ёшларга илм-маърифат тарқатишда, аёл-қизларимизга тўғри йўл кўрсатиш борасидаги фидокорлиги учун 4 нафар фаол аёлларимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан тақдирланадилар. Бу йил шундай фидокор аёллардан бири, 74 ёшли ҳожи онамиз — Ақидахон Зокирова бўлган эдилар.

Ҳазратимизнинг чин мухлисларидан бўлган Ақидахон ҳожи онамиз тадбирдан 3 ой ўтиб, 14 октябрь куни вафот этдилар. Онахоннинг вафоти бизни қайғуга солди, аммо у кишининг дуоси ва суҳбатидан оз бўлса-да, баҳраманд бўлганимиз қалбларимизга хотиржамлик бахш этди...

🤲Аллоҳ таоло ҳожи онамизни Фирдавс жаннати билан сийласин. Бу дунёда ихлос ва тақво билан қилиб ўтган солиҳ амалларига ажр-савобларини кўпайтириб берсин.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🎤 «Сир эмас» семинари бўлиб ўтди!

13 октябрь куни тарбияда қаттиққўллик ва юмшоқлик ўртасидаги мувозанат ҳақидаги қизиқарли семинаримиз жонли муҳокама ва савол-жавобларга бой ҳолда ўтди. Иштирокчилар фаол қатнашдилар ва спикерлардан муҳим тавсиялар олишди.

📹 Энди бу семинарни онлайн форматда ҳам томоша қилишингиз мумкин!
Рўйхатдан ўтиш учун:
📲 @bintusodiq_admin

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

ТАЪЗИЯ

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»

Ҳазратимизнинг чин мухлисларидан бири — у зотнинг илмий меросларини қалбан севиб, ҳаётида амалда намоён этган, ибратли умр соҳибаси Ақидахон ҳожи онанинг вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитиб, қалбларимиз маҳзун бўлди.

У зот ҳаммага самимий, меҳрибон, очиқкўнгил ва беғубор инсон эдилар. Динимизга муҳаббат ва садоқат билан хизмат қилган бу фазилатли аёлнинг ҳаёти кўплар учун ибрат бўлиб қолди.

Одинахон Муҳаммад Содиқ ва “Peshqadamlar Karvoni” муассасаси жамоаси номидан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани мағфират айлаб, жаннатнинг юқори даражалари билан мукофотласин. У зотни солиҳлар сафида ҳусни хотима билан ҳузурига олган бўлсин.

Яқинларига, аҳли оиласига ва барча севикли шогирдларига чиройли сабр ва таскин ато этсин.

«Улар ўзларига мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз”, дейдилар. Уларга Роббларидан салавот ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир.»


@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

ОТА-ОНА - НАҚҚОШ

Бола ота-она қўлидаги омонат. Унинг қалби турли нақш ва расмлардан холи. Қандай нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади.


Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, саодатли бўлади. Ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берган устозлар унинг савобига шерик бўлади. Агар ёмонликка ундалса, ҳалок бўлади.


✍️ Имом Ғаззолий

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

❓Кечаси турсангиз, нима бўлади?

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳар сафар ғуслда сочни ювиш шартми?

САВОЛ:
Шамоллаган пайтда ҳамда совуқ кунларда ғусл қилишда сочни ҳар куни ювиш лозимми?

Жавоб: Ғусл қилиш фарз бўлганида сочни таги билан ювиш шарт. Шамоллаганда ёки совуқ кунларда ғусл қилиш соғликка зарар етказиши хавфи бўлса, у ҳолда ғусл эмас, таяммум қилинади. Ғуслда баъзи аъзоларни ювиб, баъзиси тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилнинг 9 октябрдаги 5548-сонли тавсияси билан чоп этилган.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Жума — дуолар ижобат бўладиган энг муборак кун
Ана шундай қимматли лаҳза борки, ўша вақтда қилинган дуо, албатта, ижобат бўлади.
Бугун ўша фурсатни бой берманг!

🕋 Дуо қабул бўладиган жойлар ҳақида батафсил маълумотни «Омина» журналининг «Дуо қабул бўладиган жойлар» мақоласидан ўқинг.

Жума куни яқинларингизга энг гўзал туҳфа — «Омина» журнали бўлсин.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

“Муҳаммад уммати Аллоҳнинг раҳмати етган умматдур"

✍️Муҳаммад ибн Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Қуръонни бошяланг ўқиш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Уйда Қуръонни бошяланг ўқиса бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўқиш мумкин, лекин одобдан бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилнинг 9 октябрдаги 5548-сонли тавсияси билан чоп этилган.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг чақириқларига “Лаббай”, деб жавоб берган пешқадамлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Олимнинг обиддан устунлиги, ойнинг юлдузлардан устунлиги кабидир.

(Абу Довуд)

«Дангасалик: сабаб ва ечимлар»
Яҳё Убайдуллоҳ


@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Устоз хурмо дарахтига ўхшайди...

Усмонхон Алимов

@BintuSodiq

Читать полностью…
Subscribe to a channel